355 500 произведений, 25 200 авторов.

Электронная библиотека книг » Вулкан Холдор » Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) » Текст книги (страница 9)
Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)
  • Текст добавлен: 16 мая 2018, 17:00

Текст книги "Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)"


Автор книги: Вулкан Холдор



сообщить о нарушении

Текущая страница: 9 (всего у книги 11 страниц)

-Шундай б╝либ қолдида, асалим.Энди нима қилишни ҳам билмайман! -деди саросимали овозда Холб╝ри.

-Э, Худойимей!Энди нима қиламиз а?Энди нима қиламиз?!Ахир сизни қамаб қ╝йишадику!Пичоқни қайга ташладингиз?!Балки жасадни одамлар уйғонмай туриб, эшакка юклаб олиб бориб, дарёга ч╝ктирармиз?Гапирсангизчи ахир, нега жим турибсиз?! -дея йиғлашда давом этди Нортожи, қ╝рқувдан қалтираб, қақшаб.

-Нортожи, ╝зингни бос.Энди б╝лар иш б╝лди.Жасадни дарёга ч╝ктирсанг, эртага к╝кариб, шишиб, сув юзасига чиқади.Ҳозир тараққий этган замон, жасадни ерга к╝мсанг ҳам, ёқиб юборсанг ҳам, бир куни барибир топишади.Эксгумация ДНК деган нарсалар бор.Бирон ёққа қочиб кетиш, беркиниш эса жазони оғирлаштиради ҳалос.Агар сенга йигирма йил беришадиган б╝лса, қочиб яшринганинг учун умрбод қамоқ жасига ҳукм қилинишинг ҳам ҳеч гапмас.Энди гап бундай.Мен ╝зим т╝ппа т╝ғри мелисахонага бораманда, шундай шундай деб очиғини айтаман.Қамаса ╝н йилга қамар.╬н йил ҳам д╝ппини айлантиргунча ╝тади кетади.Лекин сен, Нортожи, қамоқдан келгунингизча бошқасига турмушга чиқиб кетмайман деб вада бер, севгилим!..Эҳ, аттанг, қанча орзу нийятларимиз бор эдия!-деди Холб╝ри.

-Й╝қ, Холб╝ри ака, й╝қ!Мен сизнинг қамалишингизни истамайман!Яхшиси, пичоқ дастасида ╝з бармоқ изларимни қолдираманда, мен с╝йдим дейман.Хотин кишига қаттиқ тартибдаги жазо тайинланмайди -деди Нортожи.

-Й╝қ, й╝қ, севгилим, асло ундай қила к╝рма!Сени қаматиб, озодликда юргандан к╝ра ╝зимни бир ёқлик қилганим яхши! -деди Холб╝ри, Нортожини махкам қучоқлаб.Бир пайт кутилмаганда у ╝зини тутолмай, бутун танаси билан силкиниб кула бошлади.

-Вой, нега куляпсиз? -дея ҳайрон б╝лди Нортожи.

Холб╝ри кула кула: -Ҳазиллашдим, асалим.Қовунлардан биттасини с╝йиб қ╝йдим -деди.

Бу гапни эшитиб, Нортожи Холб╝рини болиш билан ура бошлади.

-Жинни!Томи кетган жинни!Юрагимни ёрай дедингизку! -деди у, Холб╝рини пар ёстиқ билан уриб. Холб╝ри ёстиқ зарбаларидан ҳимояланганича ҳамон ҳузурланиб куларди.

Нортожи то чарчагунча Холб╝рини қувлаб, болиш билан ураверди, ураверди, охири болиш йиртилиб, парлари т╝зғиб кетди.Шу -шу эр -хотин қовун с╝йилди дегунча кула бошлайдиган б╝лдилар.

Холб╝ри савдодан қ╝ли б╝шаган дамлар, с╝йилган қовунлар акс этган бир нечта натюрмртлар ишлашга ҳам улгурди. Улар шу тариқа қовунларни сотиб б╝лишлари билан шолига ҳам ╝роқ тушди.Шоли ╝рими бошланишидан то тугагунча Холб╝рининг онаси ╝роқда шоли ╝раётган келин куёвга чой қайнатиб, овқат -озиқ тайёрлайдиган ошпаз ролини ╝тади.Дарё соҳилига жойлашган шолипоялардаги шолилар олтиндай оғир бошоқларини к╝таролмай бир -бирига суяниб қолган.Юлғунлару жийдалар ╝сиб ётган қияликлардаги ╝т -╝ланлар, дельта томондаги сувга эгилган ёввойи толлар сарғайиб ётар, кузги осмонда гурас -гурас учаётган қушларнинг телба галалари ҳавода ╝з парвозларини тез -тез ╝згартириб, гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа б╝рондай гувиллаб ёприлар, узоқ -узоқларда минглаб қора нуқталар булутига айланса, гоҳ у нуқталар катталашиб, қушларга айланиб, шоли ╝раётган дехқонлар тамон яқинлашар эдилар.Шолипоя қиридаги д╝нгликда қуриган юлғун шох– шаббаларини ва тезакларни қалаб гулҳан ёқаётган Холб╝рининг онаси, баъзан кафтини куз қуёшидан қамашган к╝зларига соябон қилганича гуриллаб учаётган ╝ша қуш галаларига маҳзун термулар, умридан яна бир куз кетаётганини ╝йлаб, чуқур х╝рсиниб қ╝ярди. Д╝нгликдаги гулҳан эса қарс -қарс этиб ёнар, кузнинг ғамгин эпкинлари гулҳан тутунини гоҳ у ёнга гоҳ бу ёнга эгар, алвон учқунларни осмону фалакка шопирарди.Гулҳанга ╝рнатилган қоп -қора қумғон чор тарафдан ялаб юлқаётган оловнинг тилидан қитиғи келиб, кулиб, қах -қаха отар, қайнарди.

Шу маҳал жийда шохига илиб қ╝йилган транзисторли радиодан ╬збекистон халқ ҳофизи Бобомурод Ҳамдамов ижросидаги бир дилрабо қ╝шиқ янграй бошларкан, Холб╝ри билан Нортожи қ╝лларида ╝роғу шолилар тутами билан қ╝шиқ оҳангига мос ҳаракатлар қилиб, ╝йинга туша бошладилар.


-Галди галам гашлы яр, ишва билан яныма!

Киприклариии дааам ба дам наштар қадар жаанима!

А -аааай, галды галам гашлы яр...

Холб╝рининг онаси ёнбошга ташлаб ╝йнаётган келини билан ╝ғлининг бахтли ҳаётига қараб туриб, унсиз йиғларкан, жилмайганича севинч к╝з ёшларини р╝молининг учига артди ва к╝з ёшларини к╝рсатмаслик учун гулҳан тамон ╝грилди.Қ╝шиқ тугаб, келин куёв рақс тушишни т╝хтатаркан, Холб╝ри онасининг ёнига яқин келиб:-Онажоним, йиғлаяпсизми? -деди уни юпатмоқчи б╝либ.

-Й╝қ, нега йиғлайман болам?К╝зимга гулҳан тутуни кирди шекилли -деди она, қумғондаги қайноқ сувга қуруқ чой ташларкан.Шундан кейин улар д╝нглик устида ╝тириб, Худо юборган неъматлар билан чой ичган эдилар.Кейин Нортожининг дадаси Ғойиб тракторчи ╝риб, боғлаб, ғарамга босилган шолиларни ╝з тракторида баланд жарликлар устидаги хирмонга бепул элтиб берди.Холб╝ри шоли боғларини боғламлардан ечиб, хирмонга доира шаклида ёйиб чиқаркан, кайфи ошиб қолган қайнотасидан калитни олиб, тракторни ╝зи хайдашга қарор қилди.Ғойиб тракторчи тракторни куёвига ишониб топшириб, уйга ж╝нади.Шундан кейин Холб╝ри билан Нортожи трактор кабинасида ╝тирганларича худди цирк гумбази узра айланаётган мотоциклчилар каби хирмонда шоли бошоқларини янчиб айлана бошладилар.Шоли янчиб б╝лингач, улар донни похолдан ажратдилар.Энди т╝плаб, уйиб қ╝йилган шоли донини шопириб, донни ҳас -хашакдан тозалашлари керак эди.Бу орада Холб╝рининг онаси қалин дастурхонга ╝ралган кечки овқатни олиб келди.Баланд жарликлар устидаги, юмшоқ похол устида ╝тириб, ботаётган қуёш нурларида сувлари қизариб, ёйилиб оқаётган дарёга термулганича овқат ейишнинг завқини ҳеч нарса билан тенглаб б╝лмаса керак.Айниқса қуёш ботиб, нариги соҳилда қорайган дарахтзорлар ортидан ой оҳиста к╝тарилаётган палла!Кечки овқатдан кейин Холб╝ри латта боғланган узун ч╝пакни топ – тоза супурилган хирмон марказидаги дон уюми устига санчди.Қ╝лбола флюгер шамолнинг қай тарафдан эсаётганини белгилаб бераркан, Холб╝ри ёғоч куракни қ╝лига олдида, дехқонлар удумига к╝ра Бисмилло деб, дуо ╝қиб, шолиларни ҳавога отиб, ойдинда шоли шопира бошлади.Шоли донлари ҳавога отилган маҳал шамол кераксиз қипиқларни бир томонга учирар, тозаланган дон хирмонга қайтиб тушарди.Нортожи жийданинг тиконли новдаларидан қилинган жоруб супиргида ҳас ҳашакларни, қипиқларни супириб сидирар, Холб╝ри шопираётган дон ерга худди савалаб ёғаётган куз ёмғири каби шивирлаб тушарди.Охири Холб╝ри шоли шопиришдан чарчаб, хордиқ чиқариш учун похол ғарамга хорғин суянган куйи дарё делтаси устида порлаётган шулаафшон ойга термулиб қолди.Нортожи ҳам жоруб супиргини ташлаб, Холб╝рининг ёнига келиб ╝тирди.Холб╝ри Нортожини б╝йнидан қучиб, унинг юз к╝зларидан ╝пиб қ╝яркан, иккалалари с╝зсиз юлдузли осмонга, порлаётган ойга узоқ термулдилар.Энди улар ╝ша кузги ой порлаган шомлар ҳасратини бир умр ёдидан чиқаролмасалар керак.╬ша кузги завқли меҳнат -машаққатлар чоғи Холб╝ри, қ╝лларига пул тушиши биланоқ шаҳарга бориб, Хотини Нортожига биронта яхши тилла узукми, сирғами совға қилишни нийят қилиб қ╝йган эди.Мана, нийятига етиб, у хотини билан шаҳар кезиб, тилла тақинчоқлар сотадиган д╝конларни айланиб юрибди.У нарсаларни танлашда юксак дидга эга б╝лган рассом эсада, аёл тақинчоқларини танлашда хотинининг райига қарар, витрина ортидаги у ёки бу тақинчоқни к╝рсатиб: -Мана буниси ёқадими? Бунисичи? дея с╝рарди.Ниҳоят улар битта бриллиант к╝зли тилла узукни харид қилдилар.Холб╝ри узукни ҳар тамонлама айлантириб к╝здан кечираркан, сотувчига қараб: -Оғайни, узук тилласи 583 пробалик экан.К╝зидаги бриллиант тоши ҳақиқийми?Тағин эртага сур -сур қилиб б╝ғишиб юрмайлик -деди кулиб.

-Э, нималар двоссиз, ока?Биз мижозлардан айрилиб, банкрот б╝лмоқчи эмасмиза.Одам алдаган барака топадими? Мана манинг визиткам.Узукка юз фойиз гарантия!Ман шу д╝коннинг эгаси Шишрылда б╝ламан.

Машҳур Исмигунна заргарнинг ╝гай ╝ғли Шишрылда Исмигуннаювгуч десангиз шаҳарда, борку, ҳамма танийди мани– деди д╝кондор.

-Энди хафа б╝лмайсизда, Шишрылда.Биз харидор, сиз сотувчи.Замонни ╝зингиз к╝риб турибсиз.Одамлар манфаат й╝лида бирининг д╝пписини бошқасига кийдириб кетишяпти.Камбағални туянинг устида ит қопибди дегандай, қишлоқ қиримдан келиб, озиб -ёзиб битта узук сотиб олиб, оғзимиз ошга етганда бурнимиз қонамасин дейманда -деди Холб╝ри.

-Гап й╝, ока.Бу сизнинг хуқуқингиз -деди Шишрылда, ҳушмуомалалик билан.

Холб╝ри д╝кондорнинг гапларига ишонсада, ҳар эхтимолга қарши Шишрылдадан кафолат хати ёздириб олди.Бу маҳал ташқарида магазин, ресторан ва кафеларнинг ойналарини ювиб, куз ёмғири ёғар эди.Эр -хотин етаклашиб ташқарига чиқаркан, Холб╝ри улкан қора соябонни очиб, қ╝лтиғидан тутганича пинжига кирган хотини билан ёмғирда ойнадай ювилган й╝лак б╝йлаб кета бошлади.Й╝ловчи машиналар уюри манглай ойнаювгичларини тинимсиз ликиллатганича к╝чани т╝лдириб турнақатор кетиб борар, й╝лаклар эса соябон тутган й╝ловчилар билан гавжум эди.Бекатларда улов кутиб турган й╝ловчилар ёмғирли й╝лга ╝йчан термулишган. Холб╝ри билан Нортожи худди осмонлар устидан сакраб ╝тгандай к╝лмакларни ҳатлай -ҳатлай иссиқ қахва ичиш мақсадида кафелардан бирига ╝зларини урдилар.Холб╝ри ёмғир ёғаётган палла кафеларда, кенг м╝л ойнага яқин стол теварагида ╝тириб, қахва ичишни яхши к╝ргани учун, бу гал ҳам кафе ойнасига яқин жойни танлади.

Улар официант келтирган қахвани иссиқ иссиқ х╝плаб, кафе ойнасидан ёмғирли к╝чага хаёлчан термулиб ╝тиришди.Кафе томидан тушаётган ёмғир суви шаршарадай шариллар, ойнага яқин б╝лган к╝лмак устида пуфакчалар жонли мавжудодлар каби тез тез ҳаракатланаркан, ёмғир суви ховуздаги бақалар сингари вақиллар эди г╝ё.Тортинчоқ, ялонғоч кузги дарахтлар қунишиб, ёмғир пардаси ортида совуқ душ олаётгандай, ювинаётгандай.

-Нега одамзод ёмғир ёғаётган маҳал ғамгин жимирлаётган к╝лмакларга соатлаб термулса ҳам т╝ймайди?Нега бундай пайтлар теварак жавониб жимиб, одамлар бир нуқтага термулади?Борлиқ ибтидоий қиёфа касб этиб, ёмғирнинг қадимий, ҳеч қачон медага тегмайдиган илоҳий қ╝шиғига қулоқ тутаётгандай, бу мангу шлягерни берилиб тинглаётгандай туюлади менга -деди Холб╝ри, қахвадан х╝плаб, худди ╝зига ╝зи гапиргандай.

Нортожи бир нима демоқчи эди, кутилмаганда қ╝шни столда ╝тирган ёшгина чиройли бир аёл ╝рнидан туриб: -Вой, Холб╝ри ака, бу сизмисиз?Ассалому алайкум!-деб юборди.

Бу гаплардан Нортожи ҳайрат ичра бир лахза қотиб қоларкан, бироз ╝зига келгач, Холб╝рига савол назари билан қаради.Холб╝ри ҳам қ╝лидаги кофе финжонини стол устига қ╝йиб, ╝рнидан турди.

-Ие, Сайёра сизмисиз?!Ва алейкум ассалом!Қалай, яхши юрибсизми?Келинг, бизнинг столга ╝тинг, ёлғиз ╝тирманг! -деди.Сайёра столга яқин келаркан, Холб╝ри у билан қ╝л бериб к╝ришиб, хотинини таништирди.

-Ҳа, айтгандай, танишинг, бу менинг турмуш ╝ртоғим Нортожи -деди.

-Вой, уйландингизми?Қандай яхши!Кенейим билан танишганимдан жуда хурсандман!Бахтли б╝линглар! -деди Сайёра Нортожи билан ҳам қ╝л бериб к╝ришаркан.Кейин Нортожининг ёнидаги курсига ╝тирди.

-Нортожи, эсингдами, мен сенга Илтижо деган қиз ҳақида гипириб бергандим?Бу Сайёра ╝ша Илтижонинг яқин дугонаси б╝лади -деди.Кейин Сайёрага савол бериб:-Қалай, дугонангиз ҳам яхши юрибдиларми? -деди.

Сайёра нима дейишини билмай, бироз ╝йланиб тураркан, хомушланди.Кейин чуқур х╝рсиниб қ╝йди.

-Ҳа, тинчликми?Нима, Илтижо... -деди Холб╝ри Сайёранинг олиб қочаётган к╝зларига ҳавотирли қараб.

-Илтижо ҳам юрибди... Сизга нима десам экан... У шол б╝либ, фалажланиб, узоқ вақт касалхонада даволанди.Лекин дардига Худо шифо бермади... Ота онаси ҳам топган тутганини Илтижонинг соғайиши й╝лида сарф қилди.Ҳамкасблармиз, манаман деган профессорлар ҳатто унинг умуртқасидан укол қилиб ҳам к╝ришди.Аммо натижа чиқмади.У ҳозир ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.Анчадан бери ота онасининг уйида яшаяпти.Қайнонаси ёмон хотин экан.Менга шол келиннинг кераги й╝қ деб уйидан хайдаб юборибди.Айтишича эри касалхонага ҳам бормай қ╝йган экан.Ҳозиргача ҳам уни й╝қлаб келмабди.Ҳатто битта х╝розқанд к╝тариб боласини к╝ргани келмаган отани қандай тушиниш керак?Тошбағир одамлар экан.Мен тез тез бориб, Илтижодан ҳабар олиб тураман.Талабалик даврларимизни, айниқса "Қовункапа" қишлоғига хашарчи б╝либ борган дамларни соғиниб эслаймиз.Илтижо ╝ша чоғларни эслаб йиғлайди... Ҳаммадан ҳам бечоранинг боласига раҳмим келади.Дадасига ичикканиданми ё онасининг аҳволини тушуниб, изтироб чекадими, ҳар ҳолда озиб, калиддай б╝либ қолган бечора.Ховлиларида бир ╝зи ╝йинчоқ машинасида қум ташиб ╝йнаб юради... -деди Сайёра, к╝з ёшларини к╝рсатмаслик учун дераза тамонга ╝грилиб.

Бу гапларни эшитиб, Нортожи билан Холб╝ри бир бирларига термулиб, ╝йланиб қолдилар.Нортожининг к╝злари к╝з ёшлардан ялтирар эди.




25 боб

Тумандаги одамлар



Холб╝ри одамзод руҳига осудалик, ҳаловат бағишлайдиган қалин кузги туманлар аро кимсасиз яйдоқ далаларда севимли этюднигини елкасига осганича ёлғиз бир ╝зи дайдиб юришни яхши к╝ради.У туманларда ғира шира к╝ринадиган дарахтларнинг ╝йчан силуэтларига соатлаб термулса ҳам т╝ймайди.Туманлар қамраган кузги ╝тлоқда жимгина ╝тлаётган сигир ё отни к╝рса, тамом. У ╝ша манзарадан нигоҳини узолмай, тизза б╝йи ╝сган ╝т -╝лан ичра ағрайганича даштдаги юмронқозиқ сингари қаққайиб тураверади.Туманлар жимлиги донишманд одамлар сукунатига ╝хшайди.Бу сокин сукунатни танасига қулоч етмас бақатеракларнинг қир учидаги новдаларида ╝тирганича тумшуқларини охиригача очиб, боғларни бошига к╝тариб, бор кучи билан қағиллагувчи қарғалар товушигина бузади.Туманли боғларда чирт чирт жони узилиб ерга охиста қ╝наётган хазонларнинг илоҳий шивирику Холб╝рининг жони дили.Айниқса, куз оқшоми унда туманли далалар қаърида ер шудгорлаётган ёлғиз тракторнинг хорғин товушлари билан хуррак отаётгандай таасурот қолдиради.

–Қайнотамнинг трактори -дея фахр билан ╝йлаб қ╝яди ╝шандай пайтлар Холб╝ри.Унинг қайнотаси гарчанд ичкилик ичсада, ╝зи яхши одам.Эсида, Холб╝ри билан Илтижонинг т╝йида у ажойиб табрик с╝зи айтганди.

-Ассалому алайкум, узоқ -яқиндан келган азиз меҳмонлар! -деди у кепкасини т╝ғрилаб кияркан. -Мен бугун қизим Нортожининг шундай рассом йигит билан турмуш қураётганидан жуда мамнунман.Куёвим Холб╝ри билан бизни боғлаб турган муҳим бир к╝ринмас ришта бор.Мен ижозатларингиз билан шу риштага т╝хталмоқчиман.У ришта нима деб с╝расангиз агар, мен табиатга, г╝залликка б╝лган меҳр дея жавоб бераман.Мана мен трактор ҳайдайман ва баҳорий далаларда ер бағирлаб учгувчи қалдирғочлар парвозини кузатиб: -ишқилиб шу шиддат билан учаётган қалдирғочлар ердаги кесак -песакка урилиб кетмасинда дея ╝йлаб, ҳавотирланаман.Тонги дала ва ╝тлоқлар устида т╝рғайлар чийиллашини, икки ёни ╝т -╝ланлар билан қопланган с╝қмоқлар устида тентираб сассиз -садосиз учиб юрган капалакларни, узоқ узоқларда сайрайдиган попишакларнинг ҳасратли овозини севаман.Бу нарсаларни к╝риб, эшитиб завқланиш учун рассом б╝лиш шарт эмасдир балки.Биз оддий тракторчилар табиат манзараларини руҳ билан туйсак, рассомлар б╝ёқда акс этдирадилар.Шоирлар эса у г╝зал туйғуларни с╝з билан ифодалайдилар.Манабу шаҳарлик машҳур отарчи укамиз Запарғанига ╝хшаганлар у г╝залликларни ╝з қ╝шиқларида тараннум этадилар.Шахсан мен емоқ ичмоқдан, ухлашдан бошқани билмайдиган т╝пори, туйғусиз одамни жинимдан бадтар ёмон к╝раман.Унақа одамни кенг бедопояга хайдаб, ортидан КА -700 русумли тракторда қувлаш керак.Етай деганда уни циркда ҳайвонларни урадиган узун қамчи билан шундай савалаш керакки, ҳар зарба текканда унинг пуфайкаси ёрилиб, пахтаси чиқиб қолаверсин.Қамчи зарбидан д╝пписи ҳам титилиб, пилтаси чиқиб, т╝зғиб кетсин.Мен шундай ҳасратлар т╝ла юрагимни ёзиш учун баъзан далада ╝тлаб юрган эшакками, сигиргами, эчкигами гапириб, хуморимдан чиқаман.Чунки одамлар мени тушунмайдилар, мен эса одамларни.Улар мени алкаш деб ╝йлайдилар.Бир куни ишонсаларинг, атайлаб тракторимда шаҳарга бориб, зоопаркка кирдим.Қафаслардаги маймунлар билан саломлашиб, уларни конфет, олмалар билан меҳмон қилувдим, бечаралар хурсанд б╝либ, қафасда у ёқдан бу ёққа сакраб, "У у! И-и! А-а!" дея шовқин солдилар.Маймунлар бир -бирларига жуда меҳр -оқибатли б╝лар экан.Улар бир -бирининг битини қараб, тутилган битлар увол б╝лмаслиги учун уларни худди писта чақаётган одам ╝хшаб еб ╝тиришаркан. Шундан кейин мен б╝йни беш олти метр келадиган жирафа билан баланд овозда суҳбатлаша бошладим.-Жирафа, ҳой жирафа!Сенинг б╝йнинг узун.Бундай қарачи, далада аграном билан михайник мени излаб юрмаганмикин?! -дедим.Шу маҳал битта мелиса бола келиб: -Ака, озгина ичиб олибсиз.Унақа жамоат тартибини бузиб, зоопаркимиздаги хайвонларни буйтиб қ╝рқитманг -дея мени к╝чага хайдаб чиқарди -деди у.

Меҳмонлар т╝йга қизиқчи ҳам келибди дея, роса кулиб қотишди.Кейин Ғойиб тракторчи оғзидаги 32 та тишининг ҳаммасига тилла қоплатган шаҳарлик отарчи Запарғанига қараб: -Запарғани, ш╝хига чал қани!Қизимнинг т╝йида бир ╝йнаппее -деди алкашлар киядииган катак к╝йлагининг енгларини шимариб.Запарғани ансамбли ш╝х музикани чаларкан, Холб╝рининг қайнотаси этигининг қ╝нжиларидан гайка қотирадиган ключларни олиб, уларни:

-Чаққир чуққур – чаққир чуққур, чах чақа чум -чум! -дея шиқирлатиб, ╝йинга туша бошлади.Унга қ╝шилиб хотини Каполотихон ҳам ер тепиб, чанг – т╝зон к╝тариб, қуюндай чирпираб рақсга туша кетди. Холб╝ри шулар ҳақида ╝йлаб ╝тирганди, кутилмаганда уни Нортожи чақириб қолди.

-Холб╝ри ака!Қандайдир нотаниш одамлар келиб, сизни чақиришяпти!Ишлари бор экан сизда!Тезроқ чиқинг! -деди у туманли ховлида куйманиб юраркан.Холб╝ри пуфайкасини тез кийиб, ташқарига чиқди.С╝нг дорвоза тамонга борди.У ерда бир аёл ва эркак турарди.

-Ассалому алайкум! -деди аёл салом бериб.С╝нг давом этди: -Сиз рассом Холб╝римисиз? -с╝ради у негадир Холб╝рининг к╝зларига тик қаролмай, ийманиб.

-Ҳа, мен.Келинглар, қани ичкарига марҳамат -деди Холб╝ри меҳмонларни уйга таклиф қилиб.

-Раҳмат, укажон, бошқа сафар.Агар шошиб турмаган б╝лсангиз... вақтингиз б╝лса, шу ерда бир -икки оғиз гаплашиб олсак дегандим.Биз бир зарур иш билан келувдик.Лекин, узр, сизни эрталабдан безовта қилдик -деди аёл, хижолат чекиб.

-Ҳечқиси й╝қ.Х╝ш хизмат?Нима гапларингиз бор эди менда? -деди Холб╝ри.

-Биласизми?.. Сизга қандай тушунтирсам экан.Биз Илтижонинг ота-онасимиз. Аввало сиз ва онангиз олдида бизнинг юзимиз шувит.Онангиз бизни кечирсинлар.Мен ёмон одамларнинг гапларига ишониб, алданиб қолдим...Ҳалиги нима десам экан...Келинг, яхшиси, бошидан тушунтирай...Менинг исмим Соддагул, эримнинг исмлари Қиличбек.Ҳамма айб менда.Қизимни мен бахтсиз қилдим.Онангиз бизникига совчиликка боргач, сизнинг қандай йигит эканлигингизни суриштириш учун шу қишлоққа келгандим.╬шанда менга Бибисувайдо деган бир аёл тасодифан р╝бар╝ б╝лдию, мақсадимни айтсам, у сиз ҳақингизда жуда ёмон гапларни айтди.Мен соддагина ╝лгур б╝лсам, ╝ша аёлнинг гапларига лаққа тушиб, қайтиб кетаверибман.Кейин сиз ҳақингиздаги гапларни эримга айтгандим, у ҳам т╝нини терс кийиб олди.Илтижо бизга сиз ҳақингизда фақат яхши гапларни айтганди.╬ша воқеадан кейин биз Илтижони бир бизнесмен болага турмушга узатдик.Кейинчалик ╝ша Бибисувайдо деган аёл бизнинг уйга Ғиштхон деган дугонаси билан бориб, тадбиркорлик ишларини юритиб олишлар учун мендан молиявий к╝мак с╝ради.Бир пайтлар менга яхшилик қилувди, кел, шу яхшиликни қайтарай деб мен уйдаги бор пулларни қириштириб, ҳеч қандай тилхатсиз ╝ша аёлга бериб юборибман.Яна Илтижонинг т╝йига айтолмаганимдан хижолат чекиб, ундан узр ҳам с╝раганимчи.Э, Худо!Энди билсам, қизимнинг бахтсиз б╝лишига айнан ╝ша аёл айбдор экан.╬ша касофатининг ёлғон гапларига лаққа тушиб, биз сиздан юз ╝гирибмиз.Қизимни бахтли қиламиз деб бир нобакор, ёвуз қайнонанинг зулм зиндонига ташлабмиз. Бечора Илтижо, балки кейинчалик ҳаётим яхши б╝либ кетар деган умидда сабр қилиб, қайнонасининг зулмларига, эрининг хақорату д╝ппослашларига сабр қилиб юраверган.Бизни аяган -да.Ғам аламни ичига солавергач, дарди чипқонга айланиб, сиқилишлар охири уни шол касалига гирифтор қилди.Биз уни эридан ажратиб олмоқчи ҳам эдик, лекин ╝ртада битта бола бор.Шу норасида неварамиз тирик етим б╝лмасин, ёш оилани сақлаб қолайлик, қайнонасига ҳам эрига ҳам бир кун Худо инсоф бериб қолар деб қуда тамоннинг қилмишларига к╝з юмдик.Мана оқибат... Шол б╝либ ётиб қолган Илтижони улар уйидан ҳайдаб солишди.Бечора қизимни даволатиш учун учрамаган д╝хтиримиз ҳам қолмади хисоб.Ахир бизнинг шу Илтижодан бошқа фарзандимиз й╝қ.Унга бирон нарса б╝лса, бизга дунёда яшашнинг ҳам қизиғи қолмайди.Шунинг учун Илтижони д╝хтиру табибларга к╝рсатиб, топган тутганимизни сарф қилдик.Машинларимизни, ҳатто уйдаги жихозларни ҳам шу й╝лда қурбон қилганмиз ва биз бундан сира афсусланмаймиз.Бизга қизимиз тузалса б╝лди.Бу й╝лда дадаси иккимиз номусдан бошқа барча нарсани, ╝з буйрагимизни, жигаримизу юрагимизни сотишга ғам тайёрмиз.Ишонсангиз, ҳозир сизнинг ёнингизга таксида келдик.Бу ёқда х╝жайиним оғир инсультни бошидан кечирганлар.Бунинг устига соғлиги туфайли ишдан кетди.Битта менинг топганим р╝зғорга урвоқ ҳам б╝лмайди.Лекин, Худога шукур, Илтижонинг ва дадасининг ногиронлик пенцияси, неварамиз Машрапиллонинг ҳукумат тамонидан бериладиган нафақа пули бор.Кунимиз ╝тиб турибди.Фақат ногиронлар аравачасида ╝тирган қизимга ва рангпар неварамга қараб туриб, қон йиғлайман, кечалари уйқум қочиб, ухлолмайман.Касалланиб, дори -дармон билан юрадиган б╝либ қолдим, айланиб кетай, ука!Яқинда денг, ҳалиги Бибисувайдога берган пулларим ёдимга тушиб, шу пулни қайтарсалар, бир кунимизга яраб қолар дея яна қишлоқларинга келдим.Келиб, суриштирсам, қишлоқда ҳеч қанақа кичик корхона очилмагани, Бибисувайдонинг эса Дубайга кетгани маълум б╝лди.У яшшамагур айтишларича раис Исканақул Каркидоновнинг собиқ хотини б╝либ, к╝п иш к╝рсатган экан.Унинг бизнес ҳамкори Ғиштхоннинг эса уйи ёниб, ╝зи ҳам ╝ша ёнғинда ҳалок б╝лганмиш.Э, фоний дунё!Лекин ҳамқишлоқларингиз сиз ҳақингизда фақат яхши гапларни айтишди.Мен нодон ╝ша одамларга учрашиш ╝рнига қаёқдаги бир енгилтак аёлнинг гапларига ишонибмана.Қизимни бахтсиз қилгани оздай, пулимни ҳам олиб, менга қоғоздан қалпоқ кийдириб кетибди.Энди қилмиш қидирмиш дейдику машойихлар.Бировники бировда қолиб кетмайди.Тепада Парвардигори Олам қараб, к╝риб, билиб, ҳаммасини кузатиб турибди.Бибисувайдо ҳам ахир бир кун жазосини олар, бу дунёда б╝лмаса, у дунёда, ╝чоқдай ерда тортади.Ҳеее, каллам қурсина!Майли, б╝лар иш б╝лди, пул -мол топилар.Бизга шу қизимиз соғайиб кетса бас.Бунинг учун уй -жойимизни сотишга, к╝чада қолишга ҳам тайёрмиз.Сизнинг эса бу ишларда заррача айбингиз й╝қ.Аксинча, сизнинг ёнингизга оғир айбдорлик ҳисси билан келиш биз учун осон кечмади.Аммо биз шунга мажбурмиз, сизнинг ёрдамингизга мухтожмиз, укажон.Биласизми, биз яқинда бир машҳур руҳшунос олимга учрагандик, у қизим Илтижонинг ҳаётини таҳлил қилиб, ундаги сиқилиш -стресслар фақат қайнонаси ва эри билангина боғлиқ эмаслигини, ╝тмишда чин юракдан севган ╝ша рассом йигити билан тақдирини боғласа, бирга яшаса, балки шунда унинг соғлиги яна аста секин тикланиши, изига тушиши мумкин деди.Тушунамиз, бунинг асло иложи й╝қ.Чунки сиз уйлангансиз.Бизнинг эса хотинингиз бахтини яримта қилиш мақсадимиз ҳам й╝қ.Сиздан ва хотинингиздан бизнинг биттагина илтимосимиз бор ҳалос.Агар келин рухсат берсалар, Худо учун ва одамгарчилик юзасидан қизимга к╝риниш бериб, уни й╝қлаб, ҳол -аҳвол с╝раб турсангиз.Шоятки ╝ша руҳшунос олим айтгандай қизим Илтижо ҳаётга қайтса, шифо топса унинг соғлигида ижобий ╝згаришлар содир б╝лса.Бу яхшилигингизни то ╝лгунимизча унутмасдик – деди Соддагул йиғлаб.

Шу пайт туманли ховли ╝ртасида суҳбатни жимгина эшитиб турган Нортожининг қ╝лидан супиргиси тап этиб тушди.У йиғаётган эди.Холб╝ри Нортожини ёнига чақираркан, унинг б╝йнидан қучиб, эркалаб, намоишкорона бағрига босганича, гапира бошлади.

-Эҳ, холажон!Бу гапларингизни тинглаш мен учун нақадар оғирлигини билсангиз эди!Мен икки ╝тнинг орасида қолдим.Ҳа, мен қизингиз Илтижони жуда қаттиқ, телбаларча севганман.Ҳозир ҳам ва бундан кейин то ╝лгунимча севаман.Мен бу ҳақда хотиним Нортожига ҳали уйланмасданоқ яширмасдан очиқ айтганман.У мени тушунади.Шу тушунгани учун ҳам мен уни севаман.Илтижо "Мен ота онамнинг райига қарши боролмайман.Уларнинг бахтини ╝з бахтим й╝лида қурбон қилолмайман" деган гапларидан с╝нг, қанчалар қийин б╝лмасин, мени ╝зимни ╝з севгим учун курашдан т╝хтатдим.Чунки мен Илтижонинг бахтли б╝лишини истардим.Яна ҳам тушунарлироқ қилиб айтсам, мен ╝з бахтимни Илтижонинг бахти й╝лида қурбон қилдим.Лекин бугун, менга ишониб, мен билан ╝з тақдирини боғлаган умр й╝лдошим Нортожининг ҳам бахтини қурбон қилишга менинг ҳаққим й╝қ.Агар Нортожи рози б╝лсагина бу борада бирор қарорга келишим мумкин -деди Холб╝ри.

-Албатта, албатта!Мен ҳам айнан шундай вариант тарафдориман.Агар келин й╝қ демасалар... -шундай дедию Соддагул х╝рлиги келиб, йиғлаб юборди.С╝нг кутилмаганда к╝злари т╝ла жиққа ёш билан Нортожининг пойига тиз ч╝кди.Унинг к╝зларига илтижоли қараб, ёлбора бошлади:

–Келин, Худо ҳайрингизни берсин!Биз асло сизнинг бахтингизни яримта қилмоқчи эмасмиз, ишонинг!Фақат қизим Илтижонинг соғайиб, оёққа туриб кетиши учун эрингиз билан қизимга маънавий ёрдам, руҳий к╝мак беринглар, илтимос!Ҳеч б╝лмаса кичкина боласи ҳаққи! -деди ва худди малика қаршисидаги қулдай қаддини эгиб, мук тушганича аччиқ аччиқ ╝ксиниб йиғлай бошлади.Шу пайтгача суҳбатга аралашмай жим турган Қиличбек Қоплонович хотини Соддагулни юпатиб, унинг елкаларини силай бошлади.У б╝ғзига тиқилган х╝рлик сабаб гапиролмас, з╝риқишдан б╝зариб, б╝йин манглай томирлари б╝ртиб, унсиз йиғлар эди.

Шу пайт Нортожи шошиб, Соддагулни ╝рнидан турғазаркан, уни худди ╝з онасидай қучоқлаб бағрига босди:

-Туринг, холажон, тиз ч╝кманг!Йиғламанг, к╝нглингиз т╝қ б╝лсин.Биз Холб╝ри акам иккимиз албатта қизингизни й╝қлаб, унга бу оғир руҳий ҳолатдан чиқишида қ╝лимиздан келганича ёрдамлашамиз.Иложи б╝лса Илтижони ва унинг ╝ғилчасини ва сизларни ҳам шу ёққа, уйимизга олиб келамиз, ҳаммамиз бирга яшаймиз!Мени кесатяпти, киноя қиляпти деб ╝йламанг.Ростдан ҳам шундай қиламиз.Ахир, шундай қилмасак бизнинг одамгарчилигимиз қаёқда қолади?╬зингиз фараз қилинг, Илтижонинг ╝рнида мен б╝лишим ҳам мумкун эдику.Одамзод бировнинг дардини ҳис қилиши учун аввало унинг ╝рнига ╝зини қ╝йиб к╝риши керак.Ҳозир сизларга, айниқса Илтижога жуда қийин.Йиғламанг, холажон, йиғламанг. Худо ҳохласа Илтижо дарддан ҳалос б╝либ, соғайиб кетадилар.Қани йиғлашни ҳозироқ бас қилингчи, кулинг, табассум қилинг! -деди у Соддагулнинг к╝з ёшларини меҳрибонларча артиб.

-Й╝қ, қизим, аксинча биз сизларни уйимизга олиб кетамиз!Шаҳарда, бизнинг уйимизда ҳаммамиз бирга яшаймиз!-деди Соддагул к╝зларида к╝зёшлар билан жилмаяркан.У айни пайтда умидбахш с╝злар қайғу к╝з ёшларини севинч ёшларига айлантириб юбора оладиган м╝жизавий кучга эга эканини ҳис қилиб турарди.

Улар шу тариқа суҳбатлашиб туришаркан, туманда яқинлашган Холб╝рининг онасини сезишмади ҳам.Ҳалитдан бери суҳбатга қулоқ тутиб турган она гапира бошлади:

-Й╝қ, яхшиси график чиқариб қ╝ямиз.Бир ҳафта шаҳарда, бир хафта қишлоқда яшаймиз! -деди у жилмайиб.Бу гапдан беихтиёр ҳаммалари кулиб юбордилар.Соддагул қучоқ очганича Холб╝рининг онаси билан к╝ришмоққа шошилди.У ╝зини онахоннинг қучоғига отаркан, уни махкам бағрига босиб йиғлай бошлади.

-Опажон, мен нодонни кечиринг!Хато қилдим!Катта хатога й╝л қ╝йдим!Сиздай онанинг дилини ранжитиб, дастурхонини қайтарганим учун ҳам Худо мени қаттиқ жазолади!Қизим бахтсиз б╝лди, опажон!Қизимнинг ҳаққига дуо қилинг!Шояд дарддан ҳалос б╝либ, соғайса, аслига қайтса! -дерди у йиғлаб.

-Йиғламанг, айланай, йиғламанг.Мен сиздан сираям хафа эмасман.Бу ҳам б╝лса пешонага ёзилган тақдир насиб, қисмат.К╝п қайғурманг, синглим, Худо ҳохласа, ҳаммаси яхши б╝лади.Мана мен айтди дерсиз.Илтижохон дардлардан қутилиб, к╝рмагандай б╝либ кетадилар ҳали -деди Холб╝рининг онаси Соддагулга далда бериб.

-Илоё айтганингиз келсин, опажон -деди Соддагул к╝з ёшларини артиб.У онахонни ва Нортожини қучиб, юзларидан ╝пиб, ҳайрлашаркан, қайта қайта раҳмат айтиб, Холб╝рига уй адреслари ёзилган қоғозни тутқазди.С╝нг уйга кириб, бирор пиёладан чой ичиб кетсангизлар б╝ларди дейишларига ҳам қарамай, эри билан бирга ҳалитдан бери уларни кутиб турган таксига ╝тирди.

Такси туманлар қаърига сингиб, к╝здан ғойиб б╝лгач, Холб╝ри, онаси ва Нортожи Соддагулнинг гапларини узоқ муҳокама қилдилар.Илтижога раҳмлари келди.Айниқса унинг ╝ғлига.

-Майли.Мен туманларда бир дайдиб келай -деди Холб╝ри ва этюднигини елкасига илиб, к╝чага чиқди.Туманлар қоплаган қишлоқ к╝чалари деярли б╝м -б╝ш эди.


28 боб

Севгитерапия



Гарчанд Холб╝ри учун Илтижо билан учрашиш истаги чидаб б╝лмас даражада кучли б╝лсада, унга бу учрашув худди Нортожининг олдида бир хиёнатдай, Худонинг олдида эса кечириб б╝лмас гунохдай туюларди.Илтижонинг ёнига кириш ва унга Нортожи бозордан ╝зи танлаб олиб берган гулдастани тутқазишга унинг виждони й╝л қ╝ймаётган эди.Илгарилари Холб╝ри бир кун келиб шундай оғир руҳий изтиробларга, к╝з к╝риб, қулоқ эшитмаган азоблару қийноқларга дуч келаман деб сираям ╝йламаган эди.У ҳозир, айни пайтда худди ╝з муҳаббатининг мозорига гулчамбар қ╝яётган одамга ╝хшарди.У Илтижоларнинг дорвозаси ёнига яқин келаркан, бамисоли қайтиб чиқиб б╝лмайдиган қадимий шахтага, ғорга кириб кетаётиб, ортига с╝нги бор ╝грилган одамдай:

-Нортожи, мен шу тобда сенга очиқдан очиқ хиёнат қилаётганга ╝хшаб қоляпман -деди, бир қ╝лида гулдастани тутиб, иккинчиси билан б╝йинбоғини т╝ғриларкан.

-Ие, қанақа одамсиз ахир?Мен ╝зим рухсат беряпманку.Шундай қилмасак б╝лмайди.Кулиб, худди соғлом одамни й╝қлаб келгандай, кириб боринг -деди Нортожи.

Холб╝ри Учинчи Жаҳон Уруши олдидан қитъалараро учадиган ядровий ракета кнопкасини босаётган навбатчи офицердай дорвоза қ╝нғироғини босди.

-Ичкаридан, Соддагулнинг: -Вой, дадаси, меҳмонлар келишди шекилли! -деган таниш овози эшитилди.

Кейин у дорвозани очиб: -Келинглар, келинглар, айланиб кетай меҳмонлар!Қани марҳамат, марҳамат, ичкарига киринглар -деди Холб╝ри ва Нортожилар билан к╝ришиб.Қиличбек Қоплонович ҳам уларга пешвоз чиқди ва Холб╝ри билан худди эски қадрдонлардай қучоқ очиб к╝ришди.Улар ҳол -аҳвол с╝рашгач, Соддагул Холб╝ри билан Нортожини Илтижо ётган хонага бошлаб кираётганди,Нортожи ╝зини четга олиб,деворга суянди.

Холб╝ри ялт этиб Нортожига савол назари билан қаради.Нортожи ҳолатни изохлади:

-Й╝қ, Холб╝ри ака, бирданига иккаламиз кирсак, яхши б╝лмас.Мени сизнинг ёнингизда к╝риш унга оғир.Яхшиси, сиз олдин киринг -да, ҳол -аҳвол с╝ранг, Илтижо сал ╝зига келгач, мен ҳам кираман -деди Нортожи Холб╝рининг қулоғига шивирлаб.

Холб╝ри Соддагулга юзланди: -Хола, Нортожи бироздан кейин кираркан.Бу, Илтижони огоҳлантириб қ╝йганмисизлар ишқилиб?Тағин, қ╝ққисдан кириб борсам... -деди у.

-Ҳа, ҳа, огоҳлантирилган.У сизни кутиб ётибди...Сизларни ҳам овора қилдик...Мен ахмоқ ╝з қизимнинг бахтини ╝зим боғлабман...Ҳа, бечорагина болама... Шунақа кунларга ҳам қоламизми... Э, Худойим... ╬зинг қизимнинг дардига шифо ато эт!..Киринг, кираверинг, болам.Сизни к╝риб, шоятки Илтижогинамнинг дарди енгилласа... Умрингиздан барака топинг, илойим... -деди йиғлаб Соддагул.Қиличбек Қоплонович ҳам дераза тамонга ╝грилганича унсиз йиғлар эди.


    Ваша оценка произведения:

Популярные книги за неделю