Текст книги "Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)"
Автор книги: Вулкан Холдор
Жанр:
Современная проза
сообщить о нарушении
Текущая страница: 6 (всего у книги 11 страниц)
Нортожи ҳам шошиб ташландиқ кабинанинг шалоқ ╝риндиғига ╝тираркан, эшикни ёпди.Бу маҳал кабина олд ойналарини ювиб шиддатли жала қуяр, чақмоқлар чақиб, дахшатли момақалдироқ гумбирларди.
-Яхши қиз, 'Қовункапа' гами? – деди Холб╝ри, Нортожига қараб қ╝яркан, руль чамбарагини махкам тутганича.
-Ҳа -деди Нортожи маржондай тишларини к╝рсатиб кулиб.Унинг қоп қора сочлари ивиб, елкаларига, юзларига, оппоқ б╝йинларига ёпишиб қолган эди.
-Й╝лимиз битта экан.Ташлаб қ╝яман.Мен дальнебойщикманда.Й╝л қуюн, одам зерикади.Ёлғиз ╝зингиз оғзингизни охиригача очиб, эснаб кетаверасиз кетаверасиз.Биронта ҳамсуҳбат тутдан теракдан гапириб, жавраб кетмаса, к╝зингиз илиниб, юк машинангиз билан сандиқ сандиқ б╝либ ағанаб, жарликка қулашингиз ҳам ҳеч гапмас.Мана, сиздай бир пари пайкар қизнинг ҳамрох б╝лгани яхши б╝лдида -деб қ╝йди Холб╝ри, оғзаки 'Ғғғғин!Ғин!Ғғғғиииииннннн!' дея газлаб, рул чамбарагини у ёқ бу ёққа буриб.
-Ҳа, айниқса, мана бунақа ёмғир шариллатиб қуяётган маҳал а?Д╝ппингиз ҳам ёмғирда б╝киб қолибдику, дальнебойщик?!-деди Нортожи кулиб.
-Ҳа, нимасини айтасиз, яхши қиз -деди шалоббо б╝либ ивиган д╝пписини бошидан олиб, эшиб, сувини сиқиб, яна қайта бошига кияркан, Холб╝ри.
Унинг бошидаги бужмайиб кетган д╝ппига қараб Нортожининг кулгиси қистади.
-Д╝ппи жонвор ҳам тугабдию.Сиз кечмасангиз ҳам, д╝ппи энди сиздан албатта кечади -деб қ╝йди у, ҳамон жилмайганича.
-Кечса, кечаверсин.Бош омон б╝лса, д╝ппи топилади, яхши қиз.Энди, й╝л кира ҳақига ╝зингиз қойил қилиб битта д╝ппи тикиб берасизда -деди Холб╝ри.
-Д╝ппи тикдиим ипакларииий тиллоооодан! -деба? -деди чиройли овоз билан қ╝шиқ куйлаб Нортожи.
-Ие, ҳали қ╝шиқ ҳам айтиб тураман денг.Оббо сизей!Овозингиз ҳам қ╝нғироқдай экан.К╝з тегмасин. Э, Клара Жалилова б╝либ кетинге! -деди Холб╝ри.Кейин у ҳам бир ҳофизнинг қ╝шиғини бор овозда хиргойи қила бошлади:
-Э, ана ҳалос! Қаранг бир чиройли овозингиз бор экан.Айтгандай, бу агрегатингизнинг магнитафони борми? Узоқ й╝л, маза қилиб мусиқа эшитиб кетардик -деди Нортожи.
-Бор, дискаводли замонавий автомагнитоласи бор.Ҳозир қ╝яман -деди Холб╝ри.
Кейин дардли бир қ╝шиқни хиргойи қила бошлади
Холб╝ри қ╝шиқни т╝лиқ ижро этди.Кейин жимиб қолди.Илтижо ҳам.Улар анчагача ойнани ювиб ёғаётган жалага с╝зсиз термулиб ╝тирдилар.
-Жуда дардли, ҳасратли қ╝шиқ экан -деб қ╝йди, ҳамон шаррос қуяётган жалага ╝йчан термулганича Нортожи, чуқур х╝рсиниб.
-Ҳа, севги ҳақида айтилган энг г╝зал ва дардли қ╝шиқларнинг биттаси шу.Бундай қ╝шиқлар қачондир кимнидир севган инсоннинг соғинч изтиробларини, қалб қийноқларини, ҳис -туйғуларини ифодалайди. Севги инсон қалбининг эшикларини тақиллатмай, кутилмаганда ташриф буюргувчи ва ╝ша қалбда бир умр қолиб кетгувчи илоҳий туйғу десам т╝ғри б╝лармикин?Бу туйғу уйга дарчадан кириб олган олмахон эмаски, уни кострюл ё тоғораларни кафгир билан танғиллатиб, шовқин к╝тариб, қалбингдан қувиб чиқарсанг.Бунинг устига у воқеа ҳам эмас, ҳодиса.Яъни у содир б╝лмайди, юз беради.Севги инсонни ╝з ихтиёридан, ақлу ҳушидан айриб, ҳаловатидан жудо қилади, ғариб куз эпкинлари каби одам боласини барги хазондай сарғайтириб кетади. Бу ҳузурбахш қийноқ, чидаб б╝лмас руҳий эхтиёж, қондириб б╝лмас маънавий мухтожлик илиқ баҳорий шомлар уфқида зулматли осмон булутларини бир лахза ёритиб, унсиз чақнаган оний чақин каби ялт этадию яна с╝нади.Лекин у чақиннинг ғамгин шуъласи инсон шуурида бир умр мухрланиб қолади -деди Холб╝ри.Кейин яна гапира бошлади:
-Ҳазил ҳазилу, лекин сиз жуда чиройли қиз экансиз, Нортожи.Авваллари унча эътибор бермаган эканман.Айниқса ҳозир, шу тобда, ёмғирда шалаббо б╝либ ивиган шу к╝йлагингизда менинг к╝зларимга жуда г╝зал к╝риняпсиз -деди у.
-Э, қ╝йсангизчи, қанақасига мен чиройли б╝лай.Мени чалпакка ╝раб қ╝йса ит ҳам емайдику.Агар шунақа мақтовлар билан шишириб, менга тажовуз қилмоқни режалаштираётган б╝лсангиз, айтиб қ╝яй, шу катта тезликла кетаётган машинангиз кабинасидан ╝зимни ташлаб юбораман -деди Нортожи, суҳбат ╝занини бошқа ёққа буришга ҳаракат қилиб, жилмайганича.
Лекин Холб╝ри жиддий эди.
-Худо ҳаққи, Нортожи, ишонинг.Сиз ростдан ҳам чиройли қиз экансиз.Сизга бу гапларни одам анатомияси ва қиёфа илмини яхши билган бир рассом сифатида айтаяпман.Мен албатта сизнинг портретингизни ишлашим керак -деди Холб╝ри.
-Худди севиб қолган одамдай гапирасиза, товба! -ажабланди Нортожи.
-Шунақага ╝хшайди -деди Холб╝ри ╝йчан.
Бу гапдан Нортожи анчагача жимиб қолди.С╝нг уялиб, қизариб кетди.
Бу маҳал момақалдироқ ва чақмоқлар шашти пастлаб, жала ҳам тинди.Теварак олам ёришиб кетди.
-Мана, манзилга ҳам етиб келдик -деди Холб╝ри.
-Х╝п б╝лмаса, дальнебойщик ака!Манзилга элтиб қ╝йганингиз учун раҳмат!Хотинингизга салом айтиб қ╝йинг! -деди Нортожи кулиб.
-Арзимайди, яхши қиз!Албатта саломингизни етказаман!Ҳар куни шу й╝л четига келиб турсангиз, уйингизга ╝зим бепул элтиб қ╝явераман! -деди Холб╝ри ҳам жилмайганича.
Улар ташландиқ машина кабинасидан тушганларида қуёш чарақлаб чиқиб, осмоннинг у четидан бу четигача эгилган улкан камалак етти хил рангда товланиб турар, дала устида т╝рғайлар т╝лиқиб, вижир -вижир сайрар эди.
16 боб
Тишсиз арра
Қиличбек Қоплонович қизи Илтижога т╝йдан бир неча кун аввал шундай деб насихат қилган эди.
-Қизим, биз сени ҳеч нарсадан кам қилмай, авайлаб ╝стирдик.Сен бизнинг ёлғиз, эрка фарзандимиз, к╝рар к╝зимизнинг нури, оқу қаросисан.Мана, вояга етиб, катта ҳаётга қадам қ╝йяпсан.╬зинга муносиб, Ашрапилло деган ╝қимишли, маданиятли, тадбиркор куёвни топдик.Илоё қ╝шганинг билан қ╝ша қари.╬зларингдан к╝пайиб, бахтли б╝линглар.Лекин қизим бу ҳаёт деганлари жуда мураккаб жараён.У дунёда оловли лава булкиллаб қайнаб турган жаҳаннам жарлиги узра тортилган пулсирот бор деб эски китобларда келади.Билсанг, ╝ша қилдан ингичка, қиличдан ҳам ╝ткир пулсирот бу дунёнинг ╝зида ҳам бор.Тубсиз ҳалокат жарлари устига қурилган, туғилишдан ╝лимгача таранг тортилган бу сиротнинг номи ҳаётдир!Кимки нозик к╝прикдан ╝таётиб, нот╝ғри қадам ташласа, ╝ша тубсиз ҳалокат жарлигига қулайди.Ҳам жисмонан, ҳам маънавий ҳалок б╝лади.Жисмоний ҳалокат оқибатида киши нари борса, жони узилиб, оламдан ╝тар.Лекин маънавий ҳалокатга й╝лиқса, қалби ╝лса, у абадий азоб уқубатларга маҳкум б╝лади!Чунки жисм муваққат, руҳ билан қалб эса абадийдир!Бу дунёни бевафо ёлғончи дея хақоратлаш ҳам гунох!Негаки одам боласи у дунёдаги мангу ҳузур -ҳаловатни ҳам, абадий жаҳаннам азобини ҳам шу дунёда, ╝зи ҳали ╝лмай туриб топади, тайёрлаб қ╝яди.Шунинг учун бизнинг бу дунёда фақат т╝ғри юришдан бошқа й╝лимиз й╝қ.Т╝ғри й╝лдан адашма, қизим.Борган жойингда тиниб, тинчи.Қайнона, қайнотангни ҳурмат қил!Куёвингнинг измидан чиқма.Уларга гап қайтарма.Сендан илтимосим, агар бизни рози б╝лсин десанг, у оиладан бу уйга гап к╝тариб келма.Чунки 'деди деди' с╝злари билан оилалар вайрон б╝лади.Қуда андалар ╝ртасига совуқлик тушади.Сенинг энг ашаддий душманинг ҳам, энг яқин д╝стинг ҳам ╝з тилинг.Тилга ҳушёр б╝л, болам.Ёмон гаплардан, ғийбатлардан тийилиб, одамлар ҳақида фақат яхши гапларнигина гапиришни ╝рган.Жон бор жойда жанжал бор дейдилар.Ҳатто подшоларнинг уйида ҳам ╝заро тушинмовчиликлар, муаммолар, оилавий можаролар б╝либ туради.Бу табиий.Ҳамма гап ╝ша юз бериши мумкин б╝лган жанжалнинг олдини олишда, муаммоларни қизишмай, яхши гаплар билан ҳал қила билишда, муросаи мадора билан оила мувозанатини сақлаб қолишда.Жамият тинч -тотувлигини, одамлар ва халқларнинг ╝заро аҳиллигини аввало жамиятнинг энг кичик ячейкаси ва модели б╝лмиш оиладан бошлаш керак, оилада аввал тартиб -интизомни ╝рнатиш ва уни мустахкамлаш керак.Бу шунчаки чиройли гаплар эмас, бу ҳикмат!Мен шу пайтгача бировга насихат қилмаган эдим.Бугун сенга насихат қилмоқдаман.Чунки сен менинг жигарбандимсан.Шу гапларимни доимо ёдингда тут -деди у.Дадасининг ╝ша гапларини ёдида сақлагани учун ҳам Илтижо эрининг ва қайнонасининг зулмларига чидаб, тош тишлаб яшайди.Табиатан ╝та жиззаки ва инжиқ қайнонаси ҳар куни нимадандир камчилик топиб, т╝хтовсиз жағиллайверади, йиғлаб, қарғаб, Илтижонинг жисму жонини эговлайди.
-Э, картошканинг п╝чоғини ҳам шунча қалин арчадими одам?!Кеча сиз арчган пиёз п╝чоғини қайта ажратиб, бир паловга етгулик пиёз паррак йиғиб қ╝йдим!Ашрапилло болам бечоранинг қийналиб топганини бундай ҳавога совуриб, исроф қилаверсангиз, эртага бори буддимиздан айрилиб кафангадо б╝ламизку!Э, Худо!Шунақаям келин учрайдими бизга!Бою босомон, амалдор одамнинг қизи деб алданиб, қаёқдан ҳам шу сиртини силаган, молфахм қизни келин қилдима!Вой пешонам қурсин манинг, пешонам қурсииин!Ҳа, аттанга!Аттаааанг!Менинг ╝ғлимга кимлар қизини бермасди!Бу жодугар ╝лгур онаси билан бахши пархон қилиб югириб, сеҳру жоду қилиб, охири ╝ғлимниям мендан совутди.Боламнинг бурнидан ип ╝тказиб олди, жувонмарг.Биламан, биттани бекорга туққани й╝қ бу писмиқ!Боламнинг бошини айлантириб, бор бойлигини ╝зига хатлатиб, охири ╝ғлим иккаламизни к╝чага хайдамаса г╝рга эди!Э, ҳамма айб ота онада! Уйда боласига тарбия бермаса қийин эканда!Унақа одамларнинг бойлиги, гариллагани итнинг кетига!Бу яшшамагур кечаси нима билан шуғилланади билмайман, қачон қарасанг ухлагани ухлаган!Оламни сув босса, т╝пиғига чиқмайди!Ҳа, келин деган саҳарда туриб, ховлини, к╝чани ёғ тушса ялагундай қилиб супуриб қ╝ймайдими!Онаси супурги ушлашни ҳам ╝ргатмаган эканда!Ҳамма ёқни чангитиб, шатиллатиб супириб, сотиб олганимизга ҳали бир йил ҳам б╝лмаган ойим супургини асфальтга ишқаб, ейилтириб, адойи тамом қилибдия! Э бу келинмас, бизнинг оиламизни хонавайрон қилиш учун келган ёвуз душман экан! Шу зодинга ╝т тушкур шумқадам келдию оиламиздан барака к╝тарилди!Вой, менинг ╝ғлимга кимлар қизини бермас эдия!Бундай шошилмай, ҳокимлар, банкирлар ва бошқа казо казолар билан қуда анда тутинсам б╝лмасмиди?! Хапгина сани!Қараб тургин!Яқинда думингни тугиб, ╝ғлим Ашрапиллога онаси ╝пмаган 15 яшар қизни олиб бераман, рашкдан куйиб, жизғанак б╝либ, т╝ппа т╝ғри жаҳаннамга равона б╝ласан!-дея тинимсиз жаврайди у.
Бир гал ҳатто ╝ғли Ашрапиллога: -Сен с╝так, эр эмас, латта экансан, латта!Б╝ш қ╝йсанг бу жувонмарг эртага бошинги чиқиб олади!Эркак деганнинг сал қамчисидан қон томиб туриши керак!Хотинини итоатда ушлаб туриш учун уни ҳеч й╝қ бир кунда беш ╝н дарра уриб туриш керак!Э, ётқизволиб қорнига тепмайсанми?!Ҳе, ╝ғил б╝лмай ╝л, хайвон!Хотининг мени урсаям қараб тураверасанми?! -дея йиғлаган эди, ғазабдан Ашрапиллонинг тепа сочи тикка б╝либ, к╝злари қонга т╝лди ва шахд билан Илтижога юзланди.
-Нима?!Вой харомией!Сен ҳали онамга қ╝л к╝тарадиган б╝лдингми?!Мени туғиб, дунёга келтирган, ╝зи емай едириб, киймай кийдириб улғайтирган меҳрибонимга, муқаддас Каъбамгая?!Вой онагинангни осма к╝прикка осиб... сука!Мен онамнинг олдида сендақаларнинг миллионтасидан кечиб қ╝яман! Хотин й╝лда, фарзанд белда, онам эса битта! -дея Ашрапилло Илтижога ташланди ва уни уриб, ерга йиқитиб, дуч келган жойига дод дегизиб тепаверди.Илтижо зорланиб: -Ашрапилло ака!Мен онангизни урганим й╝қ!Бу тухмат!Худо ҳаққи урганим й╝қ!Менинг бу бақувват аёлга кучим ҳам етмайди!Етган тақдирда ҳам ╝з онамни ураманми?!Наҳотки мени шундай пасткаш деб ╝йласангиз?!Мен ахир, онажонни сиздан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қилман!Ишонинг! -деса ҳам, ялиниб ёлборса ҳам т╝хтамади.У бечора Илтижони чарчагунича д╝ппослади.
-Қанақа тухмат, а, қанақа тухмат!Вей, беш вақт номоз ╝қийдиган, р╝за тутадиган менинг иймон эътиқодли онажоним сочлари оқарганда ёлғон гапирадиларми?Ҳозир талоқ паттангни қ╝линга тутқазайми а?!Қумталоқ қ╝йиб ташлайми?!Вой аблах ношукур, нонк╝╝╝╝р!Еганинг олдингда, емаганинг кетингда б╝лса, сенга яна нима етишмаяпти а?! -дея бақирарди у ҳамон Илтижони тепкилаб.
-Урса дедим, ахмоқ! Ургани й╝қ ҳали! Қ╝л тегизиб к╝рсинчи, ╝зим уни уриб, оёқ қ╝лларини синдириб ташлайман! -деди Илтижонинг қайнаси.
Шундан кейингина Ашрапилло уришдан т╝хтади.
Илтижо ╝рнидан аранг турди ва гандираклаганича бориб, деворга ҳолсиз суянди.Унинг сочлари т╝зғиб, юз к╝злари тепки ва муштлар зарбидан ёрилиб, қонаган, йиртилиб кетган усти боши чанг, тупроққа беланган эди.У юзларини ювганича думалаётган аччиқ к╝з ёшларини р╝молига артиб, йиғларди.Шу маҳал ичкаридан ╝ғли Машрапиллонинг йиғлаётганини эшитдию, оғриқ, аламни ҳам бир лахза унитиб, уйга кириб кетди.У боласини манеждан олиб, бағрига босаркан, уни эмизганича ╝пкаси т╝либ, юм -юм йиғлайверди.Илтижонинг илиқ к╝з ёшлари марварид доналари каби дувиллаб т╝килиб, к╝крагини миққа миққа эмаётган Машрапиллонинг юзларига томарди.
Шу пайт хонага Ашрапилло кириб келди.Эрим яна ургани келяпти дея ╝йлаб, Илтижонинг қ╝рқувдан юраги ёрилай деди.У калтак ейишдан эмас, яна д╝ппослаш бошланса, боласига, Машрапиллога шикаст етишидан қ╝рқарди.Лекин Ашрапилло Илтижога яқин келиб, худди айб қилган боладай бошини эгди.Кейин: -Кечир, Илтижо.Мен онамни урибсан деб ╝йлабман. ╬зинг бир фикрла, хотини онасини урган ҳар қандай эркак шу й╝лни тутмасмиди?Айб мендан ╝тибди.Онамнинг гапларини нот╝ғри тушунибман.Кечир, хотин.Мен нима қилай ахир?У ёққа қарасам, онам.Бу ёққа қарасам, сен севикли жуфти ҳалолим.Боламиз Машрапилло.Эҳ, сенларнинг шу жанжалларингдан т╝йдим.Бир куни ╝зимни ╝зим осиб нетиб қ╝ймасам б╝лдида ишқилиб.Нега индамайсан, Илтижо? Кечирдингми? Агар кечирмасанг, ҳозир шундай чиқиб, қазноқдан болтани оламанда, сени урган шу лаънати қ╝лимни кундага қ╝йиб, шартта чопиб ташлайман.Ишонмаяпсанми? -деди у, хонадан чиқишга тараддудланиб.
Бу гаплардан Илтижо бадтар қ╝рқиб кетди ва шоша пиша:-Й╝қ, й╝қ, Ашрапилло ака!Асло ундай қила к╝рманг!-деди.
-Унда кечирдим де.Қани бир жилмайчи -деди, Ашрапилло хотинининг т╝зғиб кетган сочларини силаб текислаб, унинг к╝з ёш т╝ла к╝зларига худди қудуқлар тубига қарагандай қараб.
-Аҳа, кечирдим -деди Илтижо, бош ликиллатганича, к╝зларида жиққа ёш билан жилмайиб.
-Раҳмат, асалим.Билардим кечиришингни.Сени шу кечиримлилигинг учун ҳам севаман -деди Ашрапилло Илтижони бағрига босиб.
17 боб
Мазлуманинг к╝з ёши
-Дадаси, бижутерий тақинчоқларимни к╝рмадингизми?Уларни сизнинг суратингиз туширилган чинни вазага солиб қ╝йгандим.Вазани улфатларингизга к╝рсатганингизда, тақинчоқларни бирон ёққа олиб қ╝ймовдингизми мабодо? -деди Соддагул.
-Й╝қ, мен вазага қ╝лимни ҳам текизмадим -деди Қиличбек Қоплонович, газетага термулганича, нонушта қилиб.
-Товба, ким олдийкина?Айтгандай, дадаси, кеча қишлоқдан бир танишим, Бибисувайдо деган тадбиркор аёл дугонаси билан келувди.Ҳалиги қовункапалик рассом йигитнинг таг – тугини суриштиргани борганимда у йигитнинг яхши одам эмаслигини айтган аёл бор эдию.╬ша аёл келганди. У дугонаси билан бирга қишлоқ аёлларини иш билан таъминлайдиган касаначилик кичик корхонасини очмоқчи экан.Ишни юритиб олгач, пулни фойизсиз, қайтариш шарти билан савоб умидида ва бир пайтлар менга қилган яхшилигини қайтарай деб уйдаги бор пулларни қириштириб ╝ша аёлларга ёрдам тариқасида бериб юбордим.Улардан бири тахорат вожиб б╝либ қолди дея хожатхонага кириб чиқувди.Наҳотки ╝ша аёл... Э, й╝ғе, тахорат оладиган имон эътиқодли аёл шунақа ишга қ╝л урадими?Б╝либ ҳам тадбиркор, қолаверса дидли аёл бижутерий билан ҳақиқий тилла ва олмосларни сал б╝лса ҳам фарқига боради -деди Соддагул.
-Э, онаси, қ╝йсангчи шунақа гапларни.Неварамиз Машрапиллонинг суннат т╝йини ╝тказиб олайлик, сенга ҳақиқий, энг қиммат тилла тақинчоқлардан олиб бераман -деди Қиличбек Қоплонович.У нонуштадан кейин кийиниб, ишга отланаркан, хотини билан ҳайрлашиб, ташқарига чиқди.Соддагул эрини ишга кузатиб қ╝йгач, ҳобхонага кириб яна қ╝лбола тақинчоқларини излай бошлади.Шу маҳал қ╝л телефони жирингладию шоша пиша телефонни ёқди.Қ╝нғироқ қилаётган қизи Илтижо экан.Соддагул қувониб кетди.
-Илтижо, сенмисан қизим?Ва алейкум ассалом.Яхши юрибсанми?Неварагинам қалай?Куёвинг Ашрапжон, қайноналаринг ҳаммаси тинчми? -ҳол аҳвол с╝ради Соддагул.
-Раҳмат, ая, яхши.Фақат кейинги пайтларда мазам б╝лмаяпти.Анчадан буён бир қ╝лим билан ╝нг оёғим қандайдир толиб юрарди, энди улар худди менга б╝й сунмаётгандай туюляпти.Ишонсангиз, поликлиникага оқсоқланиб бориб келдим.Одам ҳижолат чекар экан.╬зинг д╝хтир б╝лсангу... Ишқилиб, бориб -бориб юролмай қолмасам г╝рга эди -деди Илтижо йиғлаб.
-Э, нафасингни иссиқ қиле!Ҳар гапга фаришталар омин дейди.Вахима қилма, Худо ҳохласа, ╝тиб кетади.Ҳаммаси яхши б╝лади.Ҳали ёшсан.Бу тумовнинг оғирроқ асорати б╝лиши ҳам мумкин -далда берди қизига Соддагул.
-Вой аяжон, ахир мен шу медицина сохасида ╝қидим.╬зим биламанку.Бу фалажланишнинг бошланғич симптомларига ╝хшаяпти.Қ╝рқяпман!-деди Илтижо яна йиғлаб.
-Э, нималар деяпсан, қизим?!Худо сақласин!Мени қ╝рқитма, болам?!Бу д╝хтирларга бир қатор текширтирдингми?Улар нима деяпти?-фиғони фалакка ╝рлади Соддагулнинг.
-Текширтирдим.Улар ҳам к╝нглимни к╝таришдан нарига ╝тмаяптилар.Сиз яқинда шол б╝либ қоласиз демайдиларку!Улар бу касаллик аломатлари сиқилишдан, стресслардан дейишяпти -тушунтирди Илтижо.
-Т╝ғри айтишибди.Сиқилмада ахир!Нимага сиқиласан?Ҳамма нарсанг етарли б╝лса.Ҳурмат қилиб, бошига к╝тарадиган, гаҳ десанг қ╝линга қ╝надиган эринг бор.Буёқда Худойим сенга қ╝чқордай ╝ғил берди.Қайнонанг б╝лса жаннати хотин.Яна сенга нима керак а?!Ё ҳалиям анави қишлоқи рассомингни унутолмаяпсанми?!Э, йиғиштир унақа севги певгини!╬рисларда бир мақол бор.Зачем любить и страдать, когда все дороги ведут в кровать -дейди улар.У рассом сен ╝йлагандақа яхши йигит эмас экан.Сендақа қизларнинг нечтасини бошинии айлантириб... Ҳуллас, бизни ундан Худонинг ╝зи асрабди.Яхшиям унинг найрангларига учмабмиз.╬рганиб, таг тугини суриштирибмиз.Б╝лмаса, тамошани к╝рардинг.Ана стресс ╝шанда б╝ларди.Шундай экан, Худога шукр деб, ╝ша оиланинг ╝тидан кириб, кулидан чиқ. Ҳаёлингни б╝лмай, маза қилиб яша!Тушундингми?!Нега индамайсан?!.. Ҳа, кейинчи, бу духтирлар ҳамма касални ҳам даволайвермайди.Инси жинс илашган б╝лса, домла х╝жа дегандай, ╝қитиб, дам солдириб, синиқчига силатиб, мозор буваларга чироқ ёқиб, расм русимини қилиш керак.
Лекин сохта синиқчилардан эхтиёт б╝л.Бир аёл номоз ╝қийман деб рукуга эгилган маҳал тос суяги қуймичидан чиқиб кетибди.Бечоранинг эрига одамлар маслахат бериб, маҳаллаларидаги синиқчига к╝рсатишни таклиф қилибдилар.Эр жонвор синиқчи хотинни айтиб келибди.Синиқчи хотин оғриқдан инграб ётган беморни бадтар дод дегизиб, эзиб тиззалаб юриб тос суягини жойига туширибдию, тахтакач билан оёғини боғлаб қ╝йибди.Тасаввур қилаяпсанми?!Ҳеч қандай оғриқни қолдирувчи уколсиз, дорисиз шу муолажани амалга оширган.Эртасига аёлнинг оёғи симёғочдай б╝либ шишиб, қорайиб кетган.Синиқчи хотинга аҳволни тушунтирган аёлнинг эри тез ёрдам чақирмоқчи б╝лади.Аммо, синиқчи хотин: -Агар д╝хтир чақирсангиз, мен муолажани т╝хтатаман.Ё д╝хтирлар даволасин, ёки мен -деган.Натижада чидаб б╝лмас оғриқдан додлаб ётган аёлни касалхонага олиб бормайдилар.Аёл бечоранинг оёғи гангренага, қора сонга айланиб, азоб уқубат билан оламдан к╝з юмган.Кейин травмотологлар, нейрохирурглар жасадни текшириб: -Синиқчи хотин суякни жойига соламан деб, оёқдаги магистрал қон томирлардан бирини узиб юборган ва оёққа қон уюлиши оқибатида қора сон юзага келиб, бемор оламдан ╝тган -дея хулоса чиқарганлар.Шунинг учун, эскича қиламан экан деб т╝ғри келган одамга учрайвермаслигимиз керак.Энг муҳими одамда ихлос, ╝зининг тузалиб кетишига ишончи б╝лиши керак.Тушкунликка тушма, болам.Бир й╝лини қиламиз, Худо ҳохласа дарддан қутилиб, к╝рмагандай б╝либ кетасан, йиғлама, она қизим -деди Соддагул.
Илтижо эса ҳамон эзилиб йиғлар эди.Анчадан кейин у яна гапира бошлади.
-Аяжон, мен энди ортиқ чидолмайман!Эшитяпсизми, чидолмайман!Шу пайтгача сизлар сиқилмасликларинг учун тортаётган зулмларим ҳақида ло мим демай, яшириб келдим.Қайнам ёмон!Мени ╝ғлига айтиб урдиради!Қилдан қийиқ ахтариб, тергаб, қарғаб, пастга уриб, ╝тирсам ╝поқ, турсам, анақа... с╝поқ деб, қонимни ичади!Ахир мен ҳам одамман, ая!Ердан чиққан қ╝зиқорин эмасманку!Дадам у оиладан гап к╝тариб келмайсан дегани учун, қайнонамнинг барча хақоратларига, эримнинг уриб, тепкилаб, с╝киб, тахқирлашларига чидаб келдим!Лекин кечагиси ошиб тушди.Қайнонам ╝ғлига: -Мен ҳам қайнона б╝либ, елиб -югириб, хизматимни қиладиган эпчил, чаққон келин олармиканман деб орзу қилгандим!Бу сволочнинг эса боши касалдан чиқмайди!Энди б╝лса оқсоқланиб юрибди!Ҳа, биламан, ╝зи соппа соғ!Атайлаб ╝зини касалликка солмоқда бу доғули ер юткур!Йиғиштир бу зоди пастни!Шартта уч талоқ қ╝йгинда, паттасини қ╝лига тутқаз!Мен сенга онаси ╝пмаган ╝н беш яшар қизни олиб бермасам Шазо исмимни бошқа қ╝яман! -деди.Эртага, Худо к╝рсатмасин касалим кучайиб, ётиб қолсам нима б╝лади?!Булар мени ётган к╝рпам билан судраб к╝чага олиб чиқиб ташлашдан ҳам тоймайди, аяжон!Дадамга ╝зингиз тушунтириб айтинг!Мени болам билан бу д╝захдан олиб кетинглар! -деди у юм юм йиғлаб.
Бу гаплардан Соддагул ╝тирган жойида тошдай қотиб қолди.Кейин ╝зига келиб, шартта ╝рнидан тураркан:
-Вой эси пас қиз!Нега шу пайтгача бу ҳақда айтмадинг?!Биз сени бахтли яшаяпти деб ╝йлабмиз!Вой зулм қилмай ҳар нарса б╝лгур, шум кампир, ялмоғиз!Оқ р╝мол ╝раб, ҳожи онага ╝хшаб турса, дину диёнатли, фариштадек аёл экан дебмана!Заҳарли илон эканку, қирилгур!Йиғлама, қизим!Мен ҳозироқ даданга телефон қиламан ва биз тез сенинг ёнинга етиб борамиз!Бизнинг к╝чада тушиб қолган қизимиз й╝қ!Сени у итларга талатиб қ╝ймаймиз! -деди.С╝нг телефонда гаплашишни давом этдирган куйи, шошиб кийина бошлади.
18 боб
Нортожининг портрети
Нортожи ховлини супуриб сидириб юрганди, қоғоздан ясалган самолётча айланиб учиб унинг ёнига келиб тушди.Қ╝шни болакайлар қоғоз қирғий қилиб учириб ╝йнаяпти шекилли дея ╝йларкан, Нортожи уни супуриб, ахлатга қ╝шиб, хандакка улоқтирмоқчи эди, қоғоз самолётнинг қанотидаги ёзувга к╝зи тушди.Кейин нима ёзилган экан дея уни қ╝лига олиб, ёзувни ╝қиди.Қоғоз самолёт қанотига шарикли ручкада:
Самолёт, самолёт, қанотингни пастлаб ╝т!
Мактубимни севгилим Нортожига ташлаб ╝т!
деб ёзиб қ╝йилганди.
Нортожи ҳайрон б╝либ, атрофга аланглаб қараркан, самолёт ясалган қоғозни очиб, текислади.Варақ ортида майда харфлар билан ёзилган мактуб бор эди.
Салом, Нортожи!Яхшимисиз?Мени кечиринг.Сиз трасса ёқасида менинг й╝лимга интизорлик билан к╝з тикиб кутган пайтларингиз вақтида етиб келолмадим.Т╝ғриси улгуролмадим.Чунки й╝лда ушланиб қолдим.Ой ёритган тоғ довонида қорли ч╝ққилар аро ч╝зилган илонизи й╝ллардан машинамни қушдай учириб, сизни эслаб келарканман, шу бир хафталик чет эл сафарим давомида жонажон ╬збекистонимни, Ватанимни нечоғли қаттиқ соғинганимни ҳис қилдим.Чуқур жарликлар, ҳайбатли нишабликлар узра узала тушган тасмадай асфальт й╝ллар четида худди менга қ╝л силтаётгандай узун узун ╝т -╝ланлар, мойчечагу, оқбошлар шамолда чайқалиб, мени шодон кузатиб қолишаётгандай туюларди.Мен қ╝лимнинг тирсагини ойнадан чиқариб, катта тезликда кетаётган машинам рулини бир қ╝лда бошқарганимча бир машхур ҳофизнинг ватан ҳақидаги қ╝шиғини хиргойи қилиб келардим.
дея келаётсам, бирдан денг, машинамнинг балони танғиллаб отиб юборса б╝ладими.Машина жонвор қайиққа ╝хшаб у ёқдан буёққа сирғалиб бораракан, назоратдан чиқиб, жарлик сари қулашига сал қолди.Тажрибали дальнебойщиклигим қ╝л келиб, покрышкаси ёрилиб, қуруқ дискда асфальтдан ╝т чақнатганича, сандиқ сандиқ б╝либ бораётган машинани бир илож қилиб й╝л четига т╝хтатдим.Ҳалиги иккимиз ёмғирда суҳбатлашиб ╝тирган кабинадан сакраб тушиб, бундай қарасам, машинанинг диски қийшайиб кетибди.Бахтимга запаска балон бор эди.╬шани кузовдан олиб, ғилдиратиб келиб, уни болтларга илиб, тарцовый ключлар билан гайкаларни бураб, қотира бошладим.Бир маҳал маҳобатли қоялар устида б╝рилар галаси шундай улий бошладиларки, томирларимдаги қон музлаб қолгандай б╝лди г╝ё.Қарасам, кулранг б╝рилар галаси дағал юнгларини хурпайтириб, тишларини иржайтириб мен тамон шиддат билан чопиб келишяпти.Мен гайкаларни апил тапил қотирдимда, иккимиз шаррос қуяётган жалага термулиб ╝тирган ╝ша қадрдон кабинага ╝зимни урдим.Лекин б╝риларнинг энг бақуввати бир сакраб оёғимдан тишларкан, аёвсиз пастга судрай бошлади.Ерга қулашим билан бошқа оч б╝рилар ҳам ёприлиб келдилар.Мен қ╝лимдаги тарцовый ключ билан б╝риларни уриб, ╝зимни ҳимоя қилганимча бор овозда: -Ёрдам беринглааааар! -дея бақирардим.Овозимга ой ёритган қорли довонлар сукунати акс садо қайтарарди.Бир маҳал уйғонсам, тушим экан.Ҳуллас, гап бундай, Нортожи. Бугун кундуз соат 11 -00 да қадрдон трасса четига келинг.Сизни интизорлик билан кутаман.Агар келмасангиз, уйга кетмай, хафталаб, ойлаб машина кабинасида ╝тиравераман.Муддатсиз очлик эълон қиламан.Уволимга қолмай десангиз, келинг.
Соғинчли саломлар билан, дальнебойщик Холб╝ри.
Хатни ╝қиб, Нортожи елкаларини силкитиб узоқ ва унсиз кулди.Кулавериб к╝зларидан ёш чиқиб кетди.Шу пайт ичкаридан онаси Каполатхон чиқиб қолди ва ҳайрон б╝либ: -Қизим, сенга нима б╝лди?Томи кетган одамдай нега ╝зингдан ╝зинг куляпсан? -деди.Нортожи дарҳол жиддийлашиб, хатни яширар экан,
-╬зим, шунчаки, бир латифа ёдимга тушиб кетди -деб қ╝йди.Кейин ╝рнидан туриб, яна ховлини супуришга киришди.Ховлини супуриб б╝лгач, оғилхонага кириб, сигирни соғди.Иш ишга уланиб учрашув соатлари яқиншаларкан, Нортожи даладан ╝т ╝риб келиш бахона ╝роқ билан арқонни олиб, учрашув белгиланган жойга, дала четига, ғилдираксиз, аравасиз, ораларидан буталар ва ╝т ╝ланлар ╝сиб чиққан ташландиқ юк машинасининг кабинаси тамон й╝л олди.
У дала четига яқинлашган маҳал ташландиқ юк машинасининг кабинасида ╝тирган Холб╝рини к╝рди ва олд тамонга ╝тиб, худди машина т╝саётган й╝ловчи каби қ╝лини юқори к╝тарди.
Кейин кабина эшигига энкайиб: -шопир ака, 'Қовункапа' га ташлаб қ╝ёлмайсизми? -деди кулиб.
-Нега элтиб қ╝ймай? Албатта элтиб қ╝яман.╬тиринг машинага-деди Холб╝ри.
Нортожи раҳмат айтиб, кабина эшигини очаркан, шалоғи чиққан ╝риндиққа ╝тирди.
-Шопир ака, кейин б╝ғишиб юрмаслик учун аввалдан й╝л кира ҳақини келишиб олсак яхши б╝ларди -деди Нортожи.
-Ҳа, энди кира ҳақи от билан туя б╝лармиди.Юз доллар берсангиз б╝лди.Энди сиздай чиройли қизни пул олмай манзилга элтиб қ╝йишим ҳам мумкин эди.Аммо, қарамайсизми, онам уйлангин деб сира қ╝ймаяптилар.Уйланишим керак.Шунга пича пул т╝плай деб, трасса четида т╝хтаб, жонимни хатарга қ╝йиб б╝лса ҳам й╝ловчи оламан.
-Намунча й╝л кира ҳақи арзон?Ҳеч й╝қ беш юз доллар б╝лганда ҳам чидаса б╝ларди.Бунақада қандай пул жамғарасиз уйланишга?Ҳа, майли, юз доллар б╝лса ҳам харна.Қани, кетдик! -деди Нортожи жилмайиб.
Холб╝ри тезликни улаб, оғзаки ғинғиллаганича двигательни газлар экан, Нортожига ҳар замонда к╝з қири билан қараб, й╝лдан нигохини узмаганича яна гапира бошлади.
-Биласизми, менинг дальнебойщикликдан ташқари яна бир хунарим бор.Б╝ш пайтларда расмлар чизиб тураман.Баъзан довонларда т╝хтаб, қорли тоғ ч╝ққиларини, қовунлардай терилган тошларга урилиб, шалдираб оқувчи саёз, сувлари одам илигини музлатиб қ╝йгувчи сою жилғаларни, қизилиштонлар тақиллатгувчи қарағайзор ╝рмонларини, шамолларда тебранаётган ромашкаларни, сариқ ва қизил лолаларни, оқбошлару ╝збек новвотини эслатгувчи улуғвор қоя тошларни тиззани к╝мгувчи узун узун ╝т ╝ланлар ичида туриб, шоша пиша матога мойб╝ёқ билан мухрлайман.Узоқ узоқларда сайраётган попишакларнинг ҳасратли овозларига қулоқ тутаман.Мен ҳатто машинамга чиққан айрим й╝ловчиларнинг қиёфаларини ҳам матода б╝ёқ билан тасвирлайман.Истасангиз, ╝шандай й╝ловчилардан бирининг суратини сизга к╝рсатишим мумкин -деди у рулни қалтис буриб.
-Майли, агар к╝риш бепул б╝лса -деди Нортожи.
-Хафа б╝лмангу сиз ╝лгудек хасис, битини сиққан қурумсоқ й╝ловчи экансиз.Албатта к╝риш бепул б╝ладида.Э, товба қилдимей! -деди Холб╝ри, худди машинани й╝л четига олиб, т╝хтатгандай ҳаракатлар қилиб.
Кейин ёнбошидан чиройли рамкага махкамланган планшетни олиб, Нортожига узатди.Нортожи ромни оларкан, унга ╝ралган газеталарни йиртиб очдида, асарга қараб ҳайратдан оғзи очилиб қолди.Чунки у Нортожининг матога мойб╝ёқ билан ишланган г╝зал портрети эди.
-Қалай? -деди Холб╝ри, г╝ё машинани яна юргизиб, тезликни ошираётгандай ҳаракатлар билан оғзаки ғинғиллаб.
-Вой товба!Худди ╝зимни ╝хшатиб қ╝йибсиза!Қайдан чизақолдингиз бу суратни?!Ҳотирадан ╝йлаб чиздингизми?Қиёфамни эслаб қолганингизни қаранг!Қ╝лларингиз дард к╝рмасин илоё!Қандай яхши!Энди бу портретни менга совға қилмасангиз, шу катта тезликда кетаётган машинангиздан ╝зимни ташлаб юбораман!-деди Нортожи, бир қ╝ли билан кабина эшигини очишга ҳаракат қилиб.
-Й╝қ, й╝қ, асло сакрай к╝рманг!Майли, мен розиман, розимаааан!Шу портрет сизга совға б╝ла қолсин!-деди шошиб, Холб╝ри.У шундай дер экан, Нортожи ╝зини кабинадан ташлаб юбормаслиги учун, уни махкам қучоқлаб олди.Шу маҳал ҳар икки вужудга хароратли туйғу, ╝тли, оловли эҳтирос ҳисси югирди.Ҳаяжондан томоғи қақраб кетган Нортожи, уялиб, қизариб, юлқинганича йигитнинг қучоғидан чиқишга уринди.
-Вой, нима қиляпсиз?!Қ╝йворинг!Биронтаси келиб қолса нима б╝лади?! -деди у.
-Ахир ╝зингиз трасса б╝йлаб ╝қдай учиб кетаётган машинам кабинасидан й╝лга сакрайман деяпсизку!Сизга жон керак б╝лмаса, менга керак, ойимтилла!Сиз топ этиб ╝зингизни ташлаб юборсангиз, эртага мен ишдан қолиб, судма суд юришим керак!Судланиб, беш ╝н йилга кесилиб, сассиқ баракларда каналарга таланиб, бит ╝лдиришга менинг тоқатим й╝қ, яхши қиз! -деди Холб╝ри.
-Иииий, й╝лга қаранг, й╝лга!Р╝парадан камаз келяпти! -деди Нортожи кулиб.
Шундагина Холб╝ри Нортожини қучоғидан б╝шатди ва рулни у ёқ бу ёққа буриб юборар экан: -╬╝╝ҳ!Сал б╝лмаса, жарга қулардик!Худо бир сақлади -деди.
Нортожи уст -бошини тартибга келтирар экан Холб╝рига кулиб қараб: -Жинни!Бу ташкилотлар жинниларни ҳам ишга олаверар эканда а?!Хозир шу портрет билан бошига қаратиб солайми?! -деди.
-Ҳа, уринг, Нортожи!Портрет билан бошима уринг! -деди Холб╝ри.
-Ҳоооо, жинни б╝либманми?Шундай портретни расво қилайми?!Мен бу портретни уйимизнинг т╝рига осиб қ╝яман -деди Нортожи, портретни махкам бағрига босиб.
Холб╝ри хохолаб, хандон отиб кулди.
-Э, қойиле! Иккаламиз биронта театрга актер б╝либ ишга кирсак ҳам б╝ларкан. Лекин ҳазил ╝з й╝лигаю, Нортожи, менинг мақсадим жуда жиддий, қарорим қатъий.Онам ростдан ҳам уйлан деб ҳоли жонимга қ╝ймаяпти.Онам сизларнинг уйингизга совчи б╝либ борсалар, қарши эмасмисиз?-деди.
Нортожи уялганидан қип қизариб, нима дейишини билмай жимиб қолди.
-Нега индамайсиз?Совчиликка борсалар дастурхони қайтмайдими? -деди Холб╝ри.
-Вой, мен нима дейман?╬злари биладиларда -деди ниҳоят Нортожи ╝роқ арқонини олиб, ғилдираксиз ташландиқ юк машинасининг кабинасидан сакраб тушаркан.У портретни махкам бағрига босганича дала с╝қмоғидан қишлоқ тамон чопиб кетди.
19 боб
Ғишт
-Қани, Ғишт, қуй вискидан!Қ╝лга киритилган бу бехисоб бойликларни ювмасак, гунох б╝лади.Учоқ чипталар тайёр, икки кундан кейин, насиб б╝лса, Дубайда юрган б╝ламиз.Бир мавсумни олсак, бойлигимиз банкларга сиғмай кетади.Бир кун келасанда, бу бостирмага ╝хшаган чалдиворхона кулбангни алкаш эринга қ╝шиб бульдозерда суриб ташлаб, ╝рнига қаср қурасан, қаср!Шаҳар марказига эса барча замонавий қулайликларга эга хашаматли ишратхона барпо қиласан!-деди сувга ч╝кмайдиган нарса устидаги пашша каби кафтларини бир бирига ишқаб Бибисувайдо.