Текст книги "Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)"
Автор книги: Вулкан Холдор
Жанр:
Современная проза
сообщить о нарушении
Текущая страница: 2 (всего у книги 11 страниц)
–Мана, ниҳоят биз тасвирий санъат аҳли ҳам ёрдамчиларга ёрдамлашиш учун далада ҳозир б╝лдик! -деди Холб╝ри.
-О, сиздай оқсуяк аслзода аристократ рассомни ишлатамизми энди? Бир этак пахта териб термай, белим оғриди, уйга бориб белимга тахта боғлаб ётмасам б╝лмайди дея қочворарсиз? -деди кулиб Илтижо.
-О, нималар деяпсиз, нималар деяпсиз?!Менинг суяк устихоним шу бепоён далаларда қотганку.Совет замонида кукрузник самолётлар устимиздан тонналаб сочиб юборган захарли пестидцидлар тумани аро б╝ғилиб, й╝талиб, к╝ринмай кетар эдик.Қанча д╝стларимиз жигари шишиб ╝лди, қанчалари бир умр ногирон б╝либ қолдилар.Декабрнинг совуқ қировларида қ╝лларимиз қақшаб, хом, юмуқ к╝сакларни териб, дала увотларида уларни таёқлар, тошлар билан уриб,чақиб, пахтасини чувиганимизни к╝рганлар, бизни ибтидоий жамоа тузимидаги ёввойи одамлар қабиласи дея ╝йлаган б╝лсалар керак.Уйга боргач, кечки овқат ╝рнига нон чой билан қаноатланиб, совуқ айвонда тоғдай уйилган к╝сакларни оиламиз билан ╝раб олиб, аввалига кетмонсопилар билан уриб к╝ракларни чақар эдик.Шундан кейин уйқусираб, мудраб, мункиб, ярим тунгача, баъзан тонгача к╝сак чувир эдик.Агар дунёда қахратон совуқ изиллаган қорли далаларда ч╝п – ч╝киртак ғ╝запаялар қорини қоқиб, пахта теришга рози б╝лган итоаткор қуллар қавми б╝лган б╝лса, ╝шалар биз эдик!
Худога шукр, бугун мамлакатимиз мустақил, халқимиз озод.Ундай қийинчиликлар энди ╝тмишга айланди.Бундай чаман б╝либ очилган пахталарни ╝йнаб кулиб термаймизми? -деди Холб╝ри ва Илтижонинг этакларидан бирини тутиб, астойдил пахта тера бошлади.Улар шу тариқа суҳбатлашиб, узоқ ишладилар.Ва ниҳоят кундалик нормага бемалол етадиган пахтани териб б╝лгач, бироз дам олиб, нафас ростлаш учун т╝килган юмшоқ пахталар устига ╝тирдилар.Шу маҳал қур -қур қилиб қичқирганларича осмонларни т╝лдириб гала гала турналар учиб ╝та бошлади.
-Вой, турналарни қаранг! Турналар! -дея бақириб юборди Илтижо, осмонга қараганича, ҳаяжон ичра, куз қуёшидан к╝злари қамашиб.
-Ҳа, турналар иссиқ ╝лкаларга учиб кетишяпти -деб қ╝йди Холб╝ри ҳам қ╝лини к╝зларига соябон қилиб, турналар карвонини кузатганича.
-Қандай г╝зал!Мен турналарни биринчи бор к╝ришим.Улар ҳеч қачон шаҳримиз устидан учиб ╝тмаган.Ким билади, балки учиб ╝тган б╝лсалар ҳам мен к╝рмагандирман.Жуда ғамгин қийқирар экан улар.Худди ҳайрлашаётгандай, видолашаётгандай!Ҳайр, турналар, ҳайр!Баҳорда яна қайтиб келинглааар, х╝пми! -деди Илтижо, ҳамон осмонлардан к╝зини узмай, аланглаганича.
-Мен жанубга учаётган кузги турналар парвозига ҳаётимда к╝п бор гувох б╝лганман.Баъзан қишлоқда туғилганимдан ва яшаётганимдан хурсанд б╝либ кетаман.Бу ерларда ҳаво мусаффо, ичимлик сувлари тоза.Кенг далалар, ╝тлоқлар, т╝рғайлар қ╝шиғи, шамолларда шаршарадай шовуллагувчи толзорлар, дарё соҳиллари, баланд баланд жарликлар, ям -яшил шолизорлар, юлғунзору жийдазорлардан таралгувчи каккуларнинг ҳасратли оҳи!Бу ерларда машиналарнинг шовқини й╝қ.Айниқса дарё менинг жону дилим!Ҳохласангиз, дарё соҳилини, қамишлар шовуллаб ётган делтани, сон саноқсиз сув гулларини, оппоқ очилган нилуфарларни, к╝загулларини сизга к╝рсатишим мумкин.Соҳилда дарахтга занжирланган менинг ╝з қайиғим бор -деди Холб╝ри.
-Ҳохлайман, албатта ҳохлайман!.. Лекин, домла Дахшатий билсалар...-деди Илтижо.
-Кундалик нормага етадиган пахтани териб қ╝йдикку.Қ╝рқманг, энди сизни деканат сизни дала шийпони пешхорисига осиб, қатл қилмайди, ╝қишдан ҳам хайдолмайди.Пахта тортадиган пайтгача қайтиб келамиз -деди Холб╝ри, ҳамон нигохи билан олислаб бораётган турналар карвонини кузатиб.
Шу гаплардан кейин улар ╝қ ариқ четидаги с╝қмоқ б╝йлаб, дарё соҳили тамон ж╝надилар.Соҳилга етгач, иковлон нишаб қияликдаги узун узун кузги ╝т -╝ланлар аро аранг к╝ринган илонизи с╝қмоқдан пастга эна бошладилар.Кузги ёввойи толлар ╝рмони ╝сиб ётган дарё делтасини, шамолларда денгиз т╝лқинлари каби солланиб ётган қамишзорларни, олтиндай сарғайиб кетган шолизорларни, ёйилиб, бешик -бешик б╝либ оқаётган дарё сувларни к╝рган Илтижонинг юраги бадтар ҳаяжонга т╝лди.
-Вуй, дарёнинг г╝заллигини!Қандай ажойиб!Сиз шундай г╝зал жойларда яшаркансизда а?Бундай жойларда яшаган одам албатта сизга ╝хшаб рассом б╝ладида.Қаранг, панорамани.Эҳ, сизга шундай ҳавасим келяптики!Нега мен ҳам қишлоқда туғилмаган эканман а?!Қани энди шу жойларда яшасанг! -деди у теваракни тамоша қилганича.
-Эхтиёт б╝линг, Илтижо, бу ерларда ╝ткир жийда тиконлари б╝лади.Босиб олсангиз у тиконлар пояфзалингизни тешиб ╝тиб, оёғингиз устидан чиқиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.Эсимда, ёшлик пайтларимиз, бир куни шу ерларда сигир боқиб юрсак, д╝стим Эркиннинг оёғига жийда тикони кириб кетди.Д╝стимнинг оёғидан жийда тиконини суғираман деб, ҳаяжонда тиконни синдириб қ╝йдим.Д╝стим оқсоқланиб юролмай қолди.Оёғи к╝кариб, шишиб кетди.Эртасига Эркинни чақирай деб, нураб ётган пастак пахса девордан қарасам, бечорани акалари ерга ётқизиб, махкам ушлаб турар, отаси Мирзам╝йдин тоға эса Эркинннинг оёғини пичоқ учи билан астойдил ковлар, з╝р бериб жийда тиконини суғириб олишга уринар, д╝стим бечора б╝лса чидаб б╝лмас оғриқдан бор овозда додлаб бақирар эди.Баъзан ╝ша воқеани акс этдирадиган биронта картина ишласамми дея ╝йлаб қ╝яман -деди Холб╝ри, Илтижонинг нозик қ╝лларидан тутганича эхтиёткорлик билан қиялаб.
-Нақадар дахшат!Мен медик б╝лсамда, бу қ╝лбола жаррохлик муолажаси ҳақида эшитиб, танам жимирлаб кетди, т╝ғриси.Ахир бундай ногигиеник амалиёт жарохатни қорасонга айланиб кетишига сабаб б╝лиши ва оёқни кесиб ташлашга т╝ғри келиб қолиши мумкин -деди Илтижо.
-Лекин д╝стим ╝шанда соғайиб кетган.Ҳозир ҳам отдай.Хусусий фирма очиб, бойиб кетган -деб қ╝йди Холб╝ри.
Гап билан б╝либ севишганлар қандай қирғоққа етиб келганларини ҳам сезмай қолдилар.Холб╝ри ч╝нтагидан калитни олиб, дарахтга боғлаб қ╝йилган занжир қулфини очаркан,қайиқни охиста суриб, сувга туширди.Кейин қизнинг қ╝лидан тутиб, қайиққа ╝тиришига к╝маклашди.Илтижо қайиққа жойлашиб ╝тиргач, Холб╝ри бир маромда эшкак эшаркан, қайиқ олдинга илдамлаб кетди.Улар девордай баланд баланд қамишлар аро қайиқда сузиб борар эканлар, теварак г╝заллигидан ҳайратга тушган Илтижо, ╝зини г╝ё ╝зга оламга ╝тиб қолгандай ҳис қилар, ҳаяжонини яширолмасди.Айниқса сон саноқсиз нилуфарлар, к╝загуллар очилиб ётган сокин сув даласига, кенгликларга чиқишгач, Илтижонинг ҳайратдан оғзи очилиб қолди. Қайиқ дарё делтасида эмас, г╝ё бепоён зангори осмон устида сузиб бораётганга ╝хшарди.Булутлар, осмонлар акс этган, шалпангқулоқ япроқларни туртиб чиққан нилуфаргулларнинг ғунчалари, очилган гуллари соя ташлаган дельта сувлари шу қадар тиниқ эдики, сувга қараса, ҳудди шаффоф тубсизликка қарагандай қ╝рқувдан одамнинг юраги ортига тортиб кетарди.
-Оҳ, қандай г╝зал гуллар!Шундоқ узатсам қ╝лларим етади.Аммо узгинг келмайди бу гулларни!Ё товба!Тушимми бу ё ╝нгимми?!Ёки ╝зим сезмаган ҳолда оламдан ╝тиб, Жаннатга тушиб қолдимми? -деди Илтижо юраги завқу шавққа т╝либ.У айниқса тиниқ сув остида беғам билтанглаётган, тангалари қизариб кетган катта катта балиқларни к╝риб, бадтар анграйиб қолди.
-Вой, балиқларни қаранг! Худди аквариумдагидай! -деди сувдан к╝зларини узолмай у.Илтижо завқлангани сайин Холб╝ри эшкак эшишни секинлаштирар, қайиқ тумшуғи нилуфар ғунчалари, гуллари ичра ёппа япроқлар орасини оҳиста ёриб борар эди.Г╝ё шу тобда қалин нилуфаргулларнинг япроқлари остидан лоп этиб сув париси к╝риниб қоладигандай туюларди.
Шу пайт қамишлар орасидан шатир шутир қилиб қанот қоққанича ғақиллаб, бир гала ёввойи ╝рдаклар ҳавога к╝тариларкан, қаёққадир шоша пиша учиб кетишди.
-Мен авваллари сузувчи уй қуриб, умримнинг охиригача шу сокин г╝шаларда ёлғиз яшамоқчи эдим.Энди у режаларим ╝згарди.Чунки ҳаётимда сиз пайдо б╝лдингиз.Энди насиб этса сизларникига онамни совчиликка юбориб, ота онангиз рози б╝лсалар, сизга уйланаман ва биз бир умр шу жойларда, сузувчи уйда бирга яшаймиз, табиат билан уйғун ҳаёт кечирамиз.Кечалари сузувчи кулбамиз дарчасидан ой м╝ралайди.Биз эса айвонда, тошфонар ёруғида чой ичиб, гаплашиб ╝тирамиз.Тошфонар атрофида парвона капалаклар гир айланиб, унсиз парвоз қиладилар.Делта сувларида нилуфарлар, к╝загуллар очилиб ётади.Қайдадир ой нурида ялтираб балиқ ирғийди -деди Холб╝ри.
-Ҳа -деди Илтижо, кутилмаганда Холб╝рининг пинжига кириб.Холб╝ри Илтижони махкам қучоқлаб, бағрига босди.
5 боб
Буюртма
Холб╝ри "Қовункапа" ширкат х╝жалиги раиси Исканақул Каркидоновнинг илтимосига к╝ра унинг икки қаватли(ерт╝ласи билан) коттеджи деворларини текислаб, алебастр сувоқ қилиб, к╝зни чақиб олмайдиган сокин ва илиқ рангли б╝ёқлардан чиқараркан, меҳмонхона деворига мойб╝ёқ билан улкан ╝рмон манзарасини ишлай бошлади.
Исканақул Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо Холб╝рининг санъатини мақтаб, унинг к╝нглини овлаш билан овора.У аввалига эри Исканақул Каркидонов тайинлаганидай хонадаги ёғоч ╝ймакорлик санъати намунаси сифатида ишланган олти қиррали енгилгина хонтахтага қази – қартали газаки, қимматбаҳо ароқ коньякларни келтириб қ╝йди.
-Уста, ҳар замонда бир нафас ростлаб, мана бу рассомларга илҳом келтирадиган қулинг ╝ргилсин ичимликлардан эллик грамм, эллик грамм н╝ш этиб ишланг.Толиқиб қолманг тағин-деди.
-Келин ая, раҳмат.Лекин мен ичкилик ичмайман.Сигарет ҳам чекмайман.Менга аччиқ аччиқ к╝к чой б╝лса.Иссиқ иссиқ к╝к чой ичиб ишлашга нима етсин -деди Холб╝ри.
-Й╝ғе, наҳотки?!Ахир рассом халқи ичмаса қ╝ли қалтираб, асар ишлолмай қолади дейишадику? -деди Бибисувайдо ҳайрон б╝либ ва ишонқирамай.
-Б╝лса бордир.Лекин мен ичмайман.Ичкиликни ёмон к╝риб қолишимга Ғойиб тракторчи сабаб б╝лган.Бир куни дарё соҳилига туташ ╝тлоқда ҳар галгидай этюдникни ╝рнатиб, далалар манзрасини ишлаётгандим.
Нарироқда узун узун ╝т ╝ланлар, юлғун бутазорлари аро чивинларни думи билан ҳайдаганича сигир ╝тлаб юрар, ён веримда оппоқ капалаклар сассиз садосиз тентираб учиб юришарди. Бир маҳал дала й╝лида бошига кепкасини қийшиқ кийган Ғойиб тракторчи пайдо б╝лди.Оёқ олишидан унинг маст эканини англаб олиш қийин эмасди.Мен табиатан ёлғизликни, сукунатни севганим учунми, маст тракторчи Ғойиб билан суҳбатлашиб, бекорга вақтни исроф қилгим келмади ва этюдникни йиғиштириб, юлғун буталари ортига беркиндимда, унинг ╝тиб кетишини кутиб турдим.Ғойиб тракторчи б╝лса, айнан мен беркинган жойга яқин келиб, т╝хтади.С╝нг ариқдан хатлаб, ╝тлоқ тамон ╝таркан, узун узун ╝т ╝ланлар орасида беғамгина ╝тлаб юрган сигирга яқин келди.Кейин гапира бошлади:
-Ҳа, мол, ╝тлаяпсанми, хас хашакларни ямлаб, маза қилиб? ╬тла, ╝тлайвер.Мени танисанг керак а.Мен Ғойиб тракторчиман.Сен ╝тлайвер, ╝тлайвер.Мен ╝зи одамлардан к╝ра хайвонларни қаттиқ ҳурмат қиламан. Чунки сизлар донишмандларга ╝хшаб камгап, камтаринсизлар.Одамнинг гапини от солмай, жимгина тинглайсизлар.Калондимоғ, тамагир, хасадг╝й ва бахил эмассизлар.Айрим нопок раҳбарлар каби бизга ╝хшаган оддий одамларга, фақир кишиларга кибр билан к╝з қирингизда қарамайсизлар.Халқ мулкини талон тарож қилмай,борига қаноат қилиб, бир четда жимгина яшайсизлар.Биласанми, мен нима учун тракторчи б╝лганман?Чунки мен далаларни, кенгликларни, ёлғизликни, ибтидоийликни севаман.Айниқса кузги далалардаги туманлар сукунатини.
Туманларда хира к╝ринган дарахтлар, ёки дейлик, далада шолғом ковлаётган ё ғ╝запоя т╝плаётган дехқонларнинг соядай к╝ринган шарпаларига соатлаб термулиб тураман.Айниқса, туман қоплаган кимсасиз далада ёлғиз ╝зинг бульдозер хайдаб, ер шудгорлашдан ҳам завқлироқ машғулот бормикин бу дунёда дейман баъзан.Пахтали пуфайка кийиб, совуқ туманлар қаърида ёлғиз бир ╝зинг бульдозер хайдаб юрган куйи, истаганингча хаёл сурасан, сенга ҳеч ким ҳалал бермайди, сени қора мойга беланган камбағал тракторчи деб, бой, олифта йигитларга турмушга чиқиб кетган севгилингни эслаб, к╝зларингда к╝з ёшларинг худди радиатор сувидай қайнайди.Ота онангни эслайсан.Одамзод ота онани, ватанни олдиндан танлай олмайдику.Менинг отам раҳматли муштлашишни пулга сотиб оладиган, қиморбоз, банги, пиёниста одам б╝либ, оиламизнинг ш╝ри эди.Онам раҳматли эса, аксинча камтарин, камсуқум, бизга беминнат хизмат қиладиган қул, оқсоч ч╝ри эдилар.Эртадан кечгача далада ишлаб, бизга егулик ҳозирлаб, киримизни ювиб, уй жойни, ховлини ёғ тушса ялагудай супуриб, тозалаб, сигир соғиб, келида қ╝ллари арчилиб шоли туйиб, ҳаётини бизга бағишлаб, меҳнат машаққат билан оламдан ╝тиб кетдилар.╬лим т╝шагида ётарканлар, ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан нолимадилар, шикоят ҳам қилмадилар.Қайтага ҳаммамизни дуо қила қила жони узилди.Бечоранинг на қулоғида сирғаси на қ╝лларида узиги бор эди.Ишонсанг, гунох б╝лади деб, ҳатто суратга ҳам тушмаганлар.Ҳа, ҳа, соғинганда бундай к╝риб, дилим таскин топадиган суратлари ҳам қолмаган.Агар тирноқдай суратлари қолганда ҳам, биронта рассомга истаган пулини бериб, портретини чиздирардим, уйимизнинг т╝рисига осиб қ╝ярдим.Эҳҳҳ, онажоним!Шунча хизматимизни қилиб бир марта ҳам миннат қилмаган меҳрибоним!Қанотсиз фариштагинам!.. Эсласам к╝зларимдан тирқираб ёш чиқиб кетаверади... -деди к╝з ёшларини кепкасига алам билан артиб Ғойиб тракторчи.С╝нг яна гапида давом этди: -Сен, мол менга эътибор бермай ╝тлайвер.Мен ╝зи ичиб олсам, шунақа сал йиғлоқи б╝либ қоламан.Лекин к╝з ёшларимни ҳеч кимга к╝рсатмайман.Юрагим ҳасратга т╝лса, шу ёқларга келиб, ╝т ╝ланлар устига ётиб, ╝ксиб ╝кириб йиғлайман.К╝нглимни б╝шатаман.Отам раҳматли, илойим жойлари Жаннатдан б╝лсин, ичиб келсалар, биронта бахона топиб, онамни уриб, д╝ппослар, дод дегизиб, уни ховлимизда ченадек судраб юрардилар.Отамни т╝хтатишга менинг кучим етмасди.Лекин отам шунча урсаларда, онам унга бирон марта ҳам гап қайтармасдилар.Худодан инсоф тилардилар ҳалос.Менга эса доим отангни ҳурмат қил, болам, к╝зларига тик қарама, ота рози Худо рози -дея насихат қилардилар.Отам раҳматлининг т╝йиб ичкилик ичиб, гузарда ё биронта девор тагида йиқилиб қоладиган одатлари бор эди.Бизга бу ҳақда к╝пинча Мирзавой почтачи хабар етқазардилар.Пахса деворимиз оша қараб: -Ғойиб, отанг гузарда, қассобхонанинг ёнида маст б╝либ ётибди! -дер, биз онам билан замбилғалтакни олардикда, бориб отамни ╝ша арвага юклаб, уйга олиб келардик.Бир гал онам бечора кучи етмай замбилғалтакни ағдариб юбордилар.Маст отам суви қуриган ариқчага юзтубан йиқилдилар.Биз онам иккимиз минг машаққат билан отамни хандакдан чиқариб, ғалтакаравага қайта юклай бошладик.Мен отамнинг қ╝лтиғига кириб: -Туринг, ота, уйга кетамиз.Ҳамма бизга қараб устимиздан куляпти, туринг – дейман, азбаройи оғир юкдан ихраб, сихраб, манглайимда к╝к томирларим б╝ртиб.
Одамлар кулиб қотиб ётибдилар.Айниқса ёш болалар.
Отам б╝лса, бироз ╝зига келиб, к╝зларини аранг очиб одамларга қараркан: -Ҳа, фалонимга кулишяпсанми а?!Очиб қ╝йибдими нах! -дерди, қуруқшаб, ёрилган, қовуннинг п╝стидай т╝рлаган лабларини ялқовларча ялаб.Кейин бир боланинг кетига қаратиб тепган эди, оёғидаги бир пой батинкаси ечилиб, ҳавога учаркан, бир икки айланиб, ерга тап этиб тушди.Одамлар яна қоринларини силкитиб, узоқ кулдилар.Айниқса болалар.Бир куни ундан ҳам қизиқ воқеа содир б╝лди.Отам раҳматли қовоқхонада ичкилик ичиб, маст б╝либ қолгач, к╝чага чиқиб, кийимларини ечдида, уларни ╝раб, турмаклаб, анхорга отаркан, узун ч╝пак билан туртиб, кийимларини сувга ч╝ктирди.Кейин т╝планган тумонат тамошаталаб одамларга қарата: -Эй халойиқ!Мен ҳозир мана бу электр симлари устидан у ёқдан бу ёққа лангарсиз югириб, сизларга ажойиб тамоша к╝рсатаман! -деди.Кейин симёғочга тирмашиб чиқиб кетаётиб, чанг т╝зон к╝тарганларича гурсиллаб ерга қуладилар.Шу пайт масжиддан номоз ╝қиб қайтаётган чолларни к╝риб қолдилару уларга: -Ҳа, келаверларинг, аблахлар!Ниқоб кийиб, соқол м╝йлаб ёпиштириб олган ёвуз нинзаларнинг вахший отряди!Қ╝лларингдаги хасса ичида ╝ткир япон қиличлар борлигини мен жуда яхши биламан!Қани, келаверларинг яккама якка!Қоратэминан уриб, тайквандо билан тевиб тейлайман, ҳаммангди! -деб бақирди.Отам раҳматлининг бу гапларини эшитиб, қ╝рқиб, ╝такаси ёрилган чоллар ортга, масжидга қараб тумтарақай қочвордилар.Отам раҳматли чолларни гузаргача тизғиратиб қувиб борди.Яхши, дегин, бечаралар масжидга кириб, дорвозани беркитиб, тамбалаб олдилар.Эртасига ╝зларига келгач, онам отамнинг кечаги к╝рсатган "кароматлари"ни айтиб йиғлаётсалар, отам: -Ахир, ҳар замонда бир шунақа жиннилик қилиб турмасам, менга к╝з тегиб кетадида -деди.Шунақа ажойиб инсон эдида, менинг отам.Раҳматли кейинчалик бир одамни чавақлаб қ╝йиб, ╝н йилга қамалиб кетдилар.Сенга ╝хшаган бир гавмуш сигиримизни сотиб, пулини адвокатга олиб бориб бердик.Адвокат ╝ртага тушиб, жиноят пичоқ ёрдамида эмас, искана билан амалга оширилган дея малакаласа ҳам барибир ҳукм ╝згармади.Онам иккимиз отам ётган қамоқхонага ╝н йил ж╝натқи ташиганмиз.Бир гал қамоқхонага учрашувга борсак, озиб, т╝зғиб, таглаб қирилган сочлари оқариб кетган отамни аранг танидик.Тишлари тушиб кетган.Қ╝ллари татуировкалардан к╝кариб кетибди.Озғин к╝крагида одам калла чаноғидан ╝рмалаб чиқаётган илоннинг сурати бор экан.Отам менга қараб:-Ҳа, ╝ғлим, юрибсанми? -деб кулишга ҳаракат қилувдилар, қ╝рқиб кетдим.Онам иккимиз уйга йиғлаб қайтганмиз ╝ша куни. Энди қамоқдан озод б╝либ, уйимизга қайтадилар деб юрсак, қамоқхонадан шум хабар келди.Отам қамоқхонадан қочаман деб, девордан ошолмай, запретка тиконли симларига ╝ралашиб қолгач, аристон қ╝риқлаётган солдат бола уни автомат билан отиб ташлабди.Бу к╝ргиликларга чидолмаган онам бечора, отамни қаттиқ севар эканларми, ҳайтовур, икки ой деганда у ҳам оламдан ╝тди.Мен бутунлай етим б╝либ, ёлғиз қолдим.Мени маҳалла ахли етимлар уйига топширмоқчи б╝лганида, энам раҳматли: -Ахир, мен борманку.То мен тирик эканман, неварамни ҳеч кимга бермай, ╝зим тарбиялайман дея мени қарамоғига олдилар.Энам раҳматлининг айвонсиз, бир хонали лой том кулбаси б╝ларди.Биз ╝ша кулбада бирга яшай бошладик.Кулба шифтига б╝з қадалган б╝либ, йиллар ╝тиши билан у мато осилиб, жинчироқнинг тутунидан қорайиб, худди булутли осмонга ╝хшаб қолган эди.Назаримда ╝ша булутларга ╝хшаш кулранг б╝з хозир жумбушга келадию, чақмоқлар чақиб момақалдироқлардан шифт ёрилиб, гумбирақаср б╝либ кетадигандай туюлаверар эди менга. Баҳор келса, томида қуртена, лолақизғалдоқлар гуллайдиган у айвонсиз, бир хонали кулба, Арабистоннинг Макка шаҳридаги т╝ртбурчак Каъбани эслатарди менга.Сен, мол унақа нарсаларни билмайсан.Лекин сен ташвиш чекма.╬тлайвер.Ҳуллас, десанг, Энам кечалари бамбукка ╝хшаш қоқсуяк бармоқлари билан эски сандиғини очар ва ╝лимликлари орасидан, оппоқ кафанини олиб, менга мақтанар эдилар.Мен эса энажонимнинг соддалигидан кулар эдим.Бекорга кулган эканман.Энди билсам, одамзод ҳатто молу дунёси бехисоб миллиардер бой б╝лса ҳам, ҳукмдор подшох б╝лса ҳам бу дунёдан ╝ша энам мақтаган беш қулоч матони, кафаннигина олиб кетар экан ҳалос!Воҳ, менинг юпунгина кийинган камтаргина донишманд энамма!Меҳрибоним энаммаааа -аахх -хахх-хахахахааааа!Энаммооооо!Энаммо!..Ғойиб тракторчи шу тариқа ╝т ╝ланлар орасида ётганича узоқ йиғлади.Унга раҳмим келиб, к╝зларимдан ёш чиқиб кетди.Шу воқеадан кейин ичкилик ва бошқа инсон бошига кулфат ёғдирувчи иллатларда узоқ юришга қарор қилдим -дея қайғули ҳикоясини якунлади Холб╝ри.
-Ндааа! -деди Исканақул Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо, х╝рсиниб.Кейин қувноқ жилмайганича деди: -Э, қ╝йинг ╝шанақа қайғули гапларни.Ғойибнинг отаси меъёрни билмаганда.Ичкиликни меъёрида, оз оздан ичиб турилса зарар қилмайди.Ҳамма нарсанинг ҳам меъёрдан ортиғи заҳар.Ози эса дори.Худди илоннинг заҳари каби.К╝пи ╝лдиради, ози даволайди.Ҳа, айтгандай, мен сизга бир нарса демоқчийдим.Ҳа, ╝ла, нима демоқчийдим.Ҳозиргина тилимнинг учида турувдия...Ҳа, эсимга тушди.Холб╝ри, сиз одамларнинг портретларини ҳам чизар эмишсиз, шу ростми?
-Ҳа, нима эди? – деди Холб╝ри, гарчанд Бибисувайдо хонимнинг мақсадини олдиндан англаб турган б╝лса ҳам, ╝смоқчилаб.
-Шу, десангиз, Исканақул Каркидонувуч билан музейларга борганда аслзода маликаларнинг қадимий портретларини к╝риб, уларга ҳавасим келарди.Нийят қилса етади деганлари т╝ғри экан.Қаранг, бугун тақдир мени сиздай истеъдодли рассом билан учраштириб турибди.Агар й╝қ демай, менинг портретимни ишлаб берсангиз, қ╝шимча ҳақ т╝лардим.Сиз бунга нима дейсиз? -деди Бибисувайдо, Холб╝рига суқланиб қараб.
-Майли -деди Холб╝ри, девордаги ╝рмон манзарасига ишлов беришда давом этиб.
-Вой, раҳмат!Айланиб кетай ╝зимнинг рассом укамдан!Сизни танлаб т╝ғри қилган эканаман.Исканақул Каркидонувуч Маматкарим деган наққошни ёллаймиз дегандилар, мен унамай, Холб╝ри билан шартнома қиламиз деб туриб олдим.Вой, сабрсизликдан юрагим тошиб кетяпти.Қачон бошлаймиз ишни?Мен ҳозир сочларимни тартибга келтириб, қимматбаҳо кийимларимни кийиб олай -деди тараддудланиб Бибисувайдо.
-Й╝қ, келин ая, ҳозир эмас.Бугун манзарани тугатишим керак.Эрта -пертага.Майлими? -деди Холб╝ри.
-Х╝п, укажон, сиз нима десангиз шу.Эртага б╝лса, қайтага яхши.Исканақул Каркидонувуч ҳам какраз ишга кетадилар... -деди Бибисувайдо хоним, Холб╝рининг таклифини мақуллаб.
6 боб
Яхшилик
Холб╝ри ёлланма ишни давом этдириш учун Исканақул Каркидоновлар уйига ҳар кунгидан ҳам барвақтроқ етиб келди.У келган маҳал Исканақул Каркидонов девордаги битмаган ╝рмон манзарасини тамошо қилиб турарди.Холб╝рини к╝рган раис қувониб кетди.
-Э, келдингизми, устаси?!Қ╝лингиз дард к╝рмасин, санъатингизга тасанно!╬рмонлару дарёларни қаранг!Ҳув узоқларда кийиклар ╝тлаб юрибди!Қойил!Сизни ишга таклиф қилиб т╝ғри й╝л тутган эканмиз.Бугун садоқат бобида тенги й╝қ, вафодор хотиним Бибисувайдонинг дидига яна бир бор беш кетдим.У одам танлашни биларкан.Мен Маматкарим наққошни ёллаймиз десам, у: -й╝қ, ╝ламан саттор, Холб╝рини ёллаймиз -деб туриб олди.Хотиндан менга Худо берганда ╝зиямче.Мен бахтиёрман -деди у семизликдан пишиллаб нафас олиб.
-Ишим сизга маъқул б╝лганидан хурсандман, раис бува -деди мақтовлар учун миннатдорчилик билдириб, одоб билан камтарона қ╝л қовуштирганича Холб╝ри.
-Яшанг, ука. Ҳали бу уйларга казо казо улфатларим келишади.Бу манзарани к╝ришса, ким чизди бу асарни, бизга ҳам адресини айтинг дейишиб, клиентларингиз к╝пайиб кетади ҳали, Худо ҳохласа.У шундай дея хотинига ╝гриларкан, давом этди: – Биби, устани яхшилаб боққин.Нонуштага ҳалиги ╝зим тоғдан олиб келган ёввойи асаларининг асалидан ва бехи, анжир қиёмларни дастурхонга торт.Э, асалмисан асалда ╝зиямче, есанг иситма чиқарворади -деди Исканақул Каркидонов, тамшаниб.
-Исканахон ака, сиз буёғидан ташвиш қилманг.Устага ╝ша ёввойи асаларининг асалидан сутга аралаштириб бераман -деди Бибисувайдо эрини хонадан деярли суриб чиқариб, Холб╝рига киши билмас айёрона к╝з қисиб қ╝яркан.
-Яша, Биби, сен ╝ша ёввойи асалариларнинг асалидан ҳам ширинсан.Мен сенга ишонаман.Эҳ, яхшиям сен бор экансан бахтимга.Б╝лмаса мени ит қувиб кетарди -деди Исканақул Каркидонов, хотинининг юзларидан мучча олиш учун қалин лабларини ч╝ччайтириб.
-Ну, Каркидонич, уят б╝ладия.Уста қараб турибди -деди Бибисувайдо эрининг қучоғидан сирғалиб чиқиб.
Шундан кейин Исканақул Каркидонов Холб╝ри билан хайрлашиб, хонадан чиқди.
Лаззатли нонуштадан с╝нг Холб╝ри эски туски коржомаларини кийиб, ишга киришмоқчи эди, Бибисувайдо унга кечаги вадасини эслатди.
-Э, ишонсангиз, бу дамларни орзиқиб кутиб, кечаси тузик қуруқ ухлаганим ҳам й╝қ, айланай рассом ука.Қандай ╝тирсам портретим чиройлироқ чиқаркин деб ойнага қараб, роса машқ қилдим – деди Бибисувайдо.
-Яхши, келин ая.Чизсам чиза қолай.Холст тортилган битта ром ҳам бор.Бирон жойни танланг.Масалан ховлидаги боғдами – деди Холб╝ри, мато тортилган ромни этюдникка махкамларкан.
-Боғда нима қиламиз, укажон. Одамлар к╝ради. Айниқса қ╝шниларимиз бизни к╝ргани к╝зи, отгани ╝қи й╝қ. Ҳаммаси хасадг╝й, бахил, Худо урган одамлар. Уйларининг деразасидан, чердагидан телескоп дурбинлар ёрдамида бизни мунтазам кузатиб туришади.Худо бизни қ╝шнидан қисган. Яхшиси ётоқхонага кириб оламиз. Югославский мебелларим фонида оласиз – деди Бибисувайдо.
-Яхши – рози б╝лди Холб╝ри.
Шундан кейин ишга биров ҳалал бермасин деб Бибисувайдо, дорвозадан тортиб уй эшикларигача қулфлаб чиқди.С╝нг Холб╝рини эргаштириб, ётоқхонага олиб кирди.
-Укажон, сиз нарсаларингизни тайёрлагунингизча мен ҳам кийимларимни алмаштириб чиқаман -деди у.
-Х╝п б╝лади, келин ая -деди Холб╝ри ва ускуналарини ҳозирлай бошлади.Анчадан кейин Бибисувайдонинг овози эшитилди: -Таёрмисиз, уста?!
-Ҳа! -деди Холб╝ри.
-Унда к╝зларингизни юминг!Сюрприз б╝лсин -деди Бибисувайдо.
Холб╝ри х╝п деб к╝зларини юмди.Бу орада кийимхонадан чиққан Бибисувайдо Холб╝рига:
–Энди к╝зларингизни очинг! -деди.
Холб╝ри к╝зларини очди.Бу маҳал унинг к╝з ╝нгида нафис ипакдан тикилган узун халатда Бибисувайдо кулиб турарди.
-Қалай, к╝ринишим чаккимас а? -деди Бибисувайдо.
-Яхши, аммо суратингизни халат билан чизсам қандай б╝ларкин? -деди ийманиб Холб╝ри.
-Унда мана бундай холатимда чизинг суратимни -деди Бибисувайдо халатини ечиб.Нафис ипак халат унинг оқ мармардай баданидан сув каби оқиб тушди г╝ё.Холб╝ри ҳайратдан ╝зини й╝қотиб, худди ҳайкалнинг очилиш маросидида иштирок этган одамдай қип ялонғоч, ҳаёсиз аёлга тикилганича бир лахза турган жойида қотиб қолди.
Кейин ╝зига келиб, ҳаяжондан қилт этиб ютинаркан: -Ие, келин ая, бу қанақаси?!Тезда кийининг.Мен ╝лсам ҳам сизнинг суратингизни бу ҳолатда чизмайман.Ахир бу гунохку! -деди у.
Холб╝рининг бу гапларини эшитиб, ҳозиргина кулиб турган Бибисувайдонинг қиёфаси тундлашди.
-Қанақа гунох?!Ахир қадим замонларда Италиянинг Флоренциясида, Венецияларда рассомлар ялонғоч аёлларнинг портретларини ишлаганларку!Холб╝ри, ундай дема, жоним!Мен сени севиб қолганман!Билсанг, Маматкарим наққошни ёлламаганимизга ҳам аслида шу -сенга б╝лган ╝тли муҳаббатим сабаб.Т╝ғрисини айтсам, портретимни ишлашинг ҳам мен учун унчалик аҳамиятли эмас, эшитяпсанми?!Мен сени севаман!Бугундан бошлаб иккимиз норасмий, ╝ғринча б╝лса ҳам доимо бирга яшаймиз.Ҳохласанг, эртагаёқ самолётга чипта сотиб олиб, Парижга учамиз.У ёғи Венецияга қ╝л узатса еткудек.Иккимиз бинолар акси жилваланган сувли к╝чаларда, ойдин ва сокин сукунатли кечалар қайиқда жимгина, с╝зсиз сайр қилиб юрамиз.Харажатлардан ташвиш чекма.Менда пул к╝п.Анави харип Исканақулнинг топган тутганини ╝з номимга расмийлаштириб қ╝йганман.Уй жойларни ҳам.Керак б╝лса уларни шартта сотамизда, чет элга суриб юборамиз.Таниш билишларим тиқилиб ётибди.Ёрдам беришади.Бундан ташқари тилла тақинчоғу олмос бриллиантларим бехисоб.Бу молу дунё бир умр еб ичиб, ╝йнаб кулишимизга етади...Кел, азизим, манабу юмшоқ парқу ╝ринга...Кел, б╝ригинам, мени ғажи! -деди у яна жилмайишга ҳаракат қилганича, қ╝лларини Холб╝ри тамон ч╝зиб.
-Й╝қ, й╝қ, асло!Мени гунохга ботирманг!Мен флоренциялик эмас, ╝збекистонлик рассомман!Мен шундай тарбияланганман.Бувим раҳматли, у дунёда, махшар куни одамзод с╝роқ қилинаётганда одамнинг ╝зи эмас, унинг тана аъзолари тилга киради ва ╝з эгасининг ҳохишига қарши ҳеч нарсани яширмай айтади деганлар.Мана бу к╝рганларимни к╝зим, бу ерга кирганимни оёқларим айтса, мен нима қиламан?! -деди Холб╝ри.
Бу гапларни эшитиб, Бибисувайдо ҳандон отиб кулди.Кейин: -Эҳ, соддагина бола!Кампир энасининг эртакларига ишониб юрибдия!Ахир бугунги фан техника Худонинг й╝қлигини исботлаб б╝лдику!Коинотда сунъий й╝лдошлар, космик станциялар, марсаходлар учиб юрган замонда туппа тузук рассом бола гунох ҳақида гапириб, яна у дунёнинг борлигига ишониб юрса!Кашмар!Яқиндаям диндорлар ёмғирнинг қачон ёғишини ва онанинг қорнидаги боланинг ╝ғил ё қизлигини Худодан бошқаси билмайди дер эдилар.Бугун, ана телевизордан ҳар куни ёмғирнинг қачон ёғишини олдиндан аниқ ақтмоқдалар ва ╝ша айтилган вақтда ёмғир ёғмоқда.Онанинг қорнидаги боланинг нафақат ╝ғил қизлигини, ҳатто қориндаги чақалоқнинг суратини чиқариб, ота онасининг қ╝лига тутқазиб қ╝ймоқдалар.Одамзоднинг тана аъзолари гапиради деган гапга эса, бугун ҳатто томи кетиб қолган жинни ҳам ишонмайди... – деди хунук тиржайиб, Бибисувайдо.
-Одамнинг тана аъзолари гапирмайди деган с╝зларни ╝з танангиз аъзоси б╝лмиш тилингиз билан гапиряпсизку.Одамнинг тана аъзоси б╝лган тил гапираётган б╝лса, нега бошқа аъзолар гапирмасин? Ракета, космик станция, марсаход дейсиз.Улар сиз билан бизни к╝тариб, коинотда муаллақ учиб юрган Ер шари олдида, бепоён космик кенгликлардаги сон саноқсиз сайёралар олдида ҳечку.Энг илғор технология ҳам одамзод ақли тафаккури олдида м╝жиза б╝лолмайди.Негаки ╝ша технологиялар ҳаммаси инсон ақлининг меваси.Сиз яхшиси халатингизни кийингда, бу гунох ишларни ҳозироқ бас қилинг -деди Холб╝ри.
-Оҳ, тентаккинам, нега мени тушунмайсан!Нега тушунмайсан!Бу ер юткур раис Исканақул Каркидонов ҳезалак, эшитяпсанми?!Илмий қилиб айтсак, жинсий заиф, импотент!Энди тушундингми?!У ёстиққа боши тегди дегунча пишиллаб ухлайверади.Менинг эса ╝йнаб кулгим келади!Ҳой йигит, бунчалар тошбағир б╝лма!Менга раҳминг келсин, мен ахир сени севаман!Эшитяпсанми, севаман!– деди, оҳ чекиб йиғлаб Бибисувайдо.
-Сиз ҳам мени тушунинг, келин ая.Мен беш минутлик ╝ткинчи шайтоний роҳатни абадий Жаннатга алмаштирадиган даражада ахмоқ эмасман.Бунинг устига ёш йигит б╝лсам, сиз эса кап катта хотинсиз.Менинг ҳам ёш қизга уйланиб, бахтли б╝лиш нийятларим бор -деди Холб╝ри, нарсаларини йиғиштираркан, хонани тарк этиш учун тараддудланиб.
Буни к╝риб Бибисувайдонинг ғазабдан тепа сочи тикка б╝лди: -Қаёққа?! Ахир дорвозалару эшиклар қулфланган, калитлар мендаку, галварс!Қани кетиб ҳам к╝рчи!Сен бола ҳали менинг совунимга кир ювмабсан!Айтганимни қилмасанг, ╝зимни ╝зим тимдалаб, ╝з баданимни ╝зим тишлаб, к╝картириб, мени художник Холб╝ри з╝рлади деб бақираман!Кейин ╝ша харип Исканақул Каркидонувучинг ╝зи сени судга бериб, қаматиб юборади!Қамоқда чирийсан!Қиз болага уйланармишлар!Мени з╝рлаганинг ҳақида эшитса, энди сенга саксонга кирган кампир ҳам тегмайди!Участковый милиционер Қоғозқоп Қорбобоев ҳам, между прочим, менинг ╝йнашим!Хозир шундо тилпон қилсам, у сени ит тутгандай тутиб кетади! -деди у, қаҳр билан к╝зларини чақчайтириб.
Аёлнинг гапларидан Холб╝рининг ҳам ғазаби қайнади.
-Эй, разил ғар хотин, нега мени сенлаяпсан?!Менга тухмат қилгани уялмайсанми?!Қандай ифлос аёлсан?!Эринг, "Қовункапа" ширкат х╝жалигининг раиси бечора Исканақул Каркидонов сенга ╝зига ишонгандай ишониб, вафодорим, севгилим деб ардоқлаб, бошига к╝тарсаю сен унга хиёнат қиласанми, туз еб туздонга туфлаган нонк╝р!Айнан сенга ╝хшаган иштонбоғи б╝ш ғар хотинлар дунёнинг турли чеккаларида танасини сотиб, халқимизни шарманда қилмоқда!Эй арзимас, ╝ткинчи айшу ишратнинг, муваққат маишатнинг қули, наҳотки ортингда оила, Ватан, Халқ турганини ╝йламасанг?!Сен мени қамоқ билан қ╝рқитма!╬зинг қамалиб кетмагин тағин!Э, уйингнинг ремонтигаям, ╝зингаям... -деди Холб╝ри, ётоқхонанинг қ╝лда т╝қилган қимматбаҳо ч╝ғдек гиламига "чақ!" эткизиб тупуриб.
Буни к╝риб, Бибисувайдо ╝зи вада қилганидай ╝зини ╝зи тимдалаб, тишлаб к╝картириб: -Войдод, мени Холб╝ри художник з╝рлаяти, ёрдам беринглар! – деб бор овозда бақира бошлади.Кейин уяли телефонини олиб, шоша пиша ╝йнаши участковый милиционер Қоғозқоп Қорбобоевга қ╝нғироқ қила бошлади.