Текст книги "Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)"
Автор книги: Вулкан Холдор
Жанр:
Современная проза
сообщить о нарушении
Текущая страница: 7 (всего у книги 11 страниц)
Ғиштхон жарангдор рюмкаларга шотланд вискисидан қуяр экан, қопқоғини бураб, беркитиб, мийиғида кулиб қ╝йди.
-Й╝қ, Бибишка, Дубайга бир ╝зинг кетавер.Шериклик тезакни ит емас деган эски машойихлар.Мен ╝з юртимда, шу қишлоқда камтарингина б╝либ, жуда унақа осмон╝пар хашаматли ишратхона қурмасам ҳам, биронта притон очиб, қоши камон, м╝рча миён, офатижон, сарвиравон фохишаларни йиғиб, элимга, халқимга хизмат қилавераман.Билса болиқ, билмаса, Холиқ дейишадику эскилар.Мен ╝з фидокорона меҳнатларим учун туманимиз раҳбарларидан мукофоту унвонларни қ╝й, ҳатто фахрий ёрлиқ ҳам умидвор б╝лмайман.Булар билмаса, келажак авлодлар билар -деди кулиб, шотланд вискиси қуйилган рюмкаларнинг бирини Бибисувайдога узатаркан Ғиштхон.
-Нима?Сен мен билан кетмоқчи эмасмисан ҳали, Ғишт?! -деди, рюмкани 'ҳамкасбининг' қ╝лидан оларкан, Бибисувайдо, ҳайрон б╝либ.
-Ҳада!Нимамни й╝қотиб қ╝йибман мен у араб амирлигида?Қолаверса чет эл.У ёқларда ╝збек қизларини, аёлларини авраб Арабистонга олиб бориб хайвондай сотиш, одам савдоси билан шуғилланиш хавфли.Ҳар қадамда полиция.Бир ч╝қиб, юз қараб юраманми, қачон полиция мени арава тутди қилиб қувлаб, хибсга олиб, топганимни тортиб оларкин деб?Бу ерда участка нозири Қоғозқоп Қорбобоевнинг кафтига киши билмас беш т╝рт долларни каплама қилсам, космик щит, самовий қалқон қуриб беради!Текширувчилар т╝даси тақ тиниб, нима қиляпсан деб бу тамонларга ит ҳам ╝рмаламай қ╝яди.Алкаш эрим ароққа шерик б╝либ, 'иш'ларимга халақит бераверса, уни анов қилиб, аллаб, узоқ элларга ж╝натиб юбораман.Жуда б╝лмаса, й╝лини қилиб, уч т╝рт с╝м узатиб, беш т╝рт йилга қаматтираман, вассалом.Давай, олдик!-деди Ғиштхон ва вискини бир к╝таришда шахд билан оқ урди.
Бибисувайдо ҳам.Кейин рюмка тутган қ╝лининг муштини лабларига босиб, бир паррак лимонни еб, газаки қиларкан, яна гапира бошлади.
-Ндаааа! Сен Ғишт, кейинги пайтларда ҳаддан ташқари донишманд б╝либ кетмаяпсанми а?Мақолларни қалаштирасан!Э, 'Б╝линганни б╝ри ер', 'Тенг б╝лишиб емаган тиқилиб ╝лади' деган мақолларни ҳам унитма!Молу дунё одамни к╝р қилади дегани ҳаққи рост экан.Қ╝линга беш т╝рт с╝м тушиши билан сен узоқ йиллик д╝стлигимизни дарров унутдинг.Худбинларча ╝зингнинг ╝чоғинга кул тортяпсан.Майли.Унда гап бундай.Мен Дубайга кетиб, ╝ша ёқларда савдо фирмаси очаман.Ну, сама наверно догадываешься о том, чем я там буду торговать, да?Короче, сен менинг фирмамга сифатли товар етказиб берадиган поставщица б╝ласан.Чиройли, чиройли, сутга чайилгандай оппоқ, л╝ппибет, д╝ндиқ қизларни виза чипта қилиб юбориб турасан, долянгни элдан кам қилмайман.Савдо билан шуғиллансак, Худо ҳохласа, кам б╝лмаймиз.Савдода барака бор деб келади эски китобларда.Қани, босиб -босиб қуй анави шотландларнинг ароғидан -деди Бибисувайдо, Ғиштхонни қистаб.
-Сен, Бибишка, менга насихат қилма, х╝пми?!╬зинга боқ, ноғорангни қоқ -дейди эскилар.Сен д╝стга вафоли экансан, нега унда бирга бизнес қиламиз демасдан Дубайга сурмоқдасан? Кечирасану сенда заррача юрт қайғуси й╝қ экан. Ахир шу жойда астойдил ишлаб, биргаликда қ╝шма ишратхона очсак, валюта ╝зимизда қоладию!Наҳотки шу ҳақда ╝йлаб к╝рмаган б╝лсанг!Шу калланг билан қандай қилиб, чет элда одам савдоси билан шуғилланасан а?!Қисқаси, мен шу ерда қоламан.Молу дунё топган б╝лсам, фақат ╝з тадбиркорлигим, уддабурролигим билан топдим.Сендан бир с╝м с╝раганим й╝қ.Менга бировнинг сариқ чақаси керак эмас -деди Ғиштхон яна вискидан рюмкаларга т╝латиб қуйиб.
Дугоналар яна ичдилар.
-Майли, Ғишт, ╝зинг биласан.Қолсанг қолиб, шу киндик ковакларда юравер хору хароб б╝либ.Лекин билиб қ╝й, шаҳар бедорвоза эмас.Бу ерларда полиция й╝қ десанг хато қиласан.Бир куни притонинг бошинга етиб, Товоқсой турмасида менинг гапларимни эслаб, қон йиғлайсан ҳали.Ҳа, аттанга, аттанг! -дейсан лекин ╝рнига келмайди.Ахир мен сени бирга кет демаётган б╝лсам.Бизнес ҳамкор б╝л деяпман ҳалос.Ишларни яхши й╝лга қ╝йиб олгач, беш т╝рт юз долларнинг бахридан ╝тиб, анави муттаҳам Исканақул Каркидонувучнинг ёшгина хоинчасини, менинг кундошимни қимматбахо совға салом ва зиёфатлар билан й╝лдан уриб, киши билмас притонинга тортиб, г╝зал ҳаёт, битмас туганмас бойлик вадалари билан мега юборардинг.Менинг одамларим уни прибори чириб -ириб кетган биронта эркакка қ╝шиб, спид юқтирардилар.У узоқ муддатли иш сафаридан келдим деб уйига қайтган куни Исканақул Каркидонувучга ҳам спид юқарди.Спидга чалингач, табиийки Исканақул Каркидонувуч севикли котибасини, жонажон хотинини ё с╝ярди ё қ╝ярди.Қовункапаликлар эса: – бизга бунақа спидга чалинган зинокор раиснинг кераги й╝қ деб, кетига тепиб, мансабидан тушириб қ╝йишарди.У итемганни шу й╝л билан хор қилардик.Агар шу ишни муваффақиятли амалга оширолсак, мен ҳатто итингнингда итялоғини олтин қилардим! Қара, менда қанақа гениальный лойиҳалар, бизнеспланлар бор.Сен б╝лсанг, менинг ақлу заковатимга, фахму фаросатимга шубҳа к╝зи билан қараяпсан.Ҳалиям кеч эмас, яна тананга бир яхшилаб ╝йлаб к╝р... Ие, шиша б╝шаб қолибдику!Тез янгисини оч.Қуй юзтадан.Бу дунёда одамни хурсанд қиладиган шу ароқдан бошқа яна нима қолди?Давай, давай, налевай быстрее.Че ты стоишь как этот самый? -деди Бибисувайдо Ғиштхонни шоштириб.
-Может хватит? -деди Ғиштхон.
Унинг бу гапидан Бибисувайдо астойдил хафа б╝лди.
-Ие, бу уй сенинг хонадонингми ё қовоқхонами?Қовоқхона б╝лса, пулини т╝лаб ичайлик.Э, қуе, пулсиз одам билан б╝ғишаётган тирриқ барменга ╝хшамай! Кетар жафосига бир маза қилайлик! ╬йнаб кулганимиз ╝лжага қолади.Эртага бу жойлардан менинг изимни ҳам тополмай қоласан!Мен эса чет элнинг ойнабанд ресторанларда ╝тириб, сени эслайман -деди у.
-Майли.Лекин шу охиргиси.Шу шишани б╝шатгандан кейин бир грамм ҳам ичмаймиз! -деди Ғиштхон.У шундай гаплар билан янги шишани очиб, ╝ткир вискини қадахларга қуйди.
Улар ичдилар.Кейин яна ва яна.Охири мастликдан к╝зларининг жилди чиқиб, г╝лайиб, бир бирларига суяниб қолдилар.
Айниқса, Ғиштхон маст б╝либ, ялқовлик билан ҳаракатланар, к╝зларини аранг очар ва бир нарсалар деб валдирарди.Охири у столга юзтубан ётиб, хуррак ота бошлади.Бибисувайдо уни судраб, минг машаққат билан кроватга ётқизди.Кейин сумкасидан газетага ╝ралган пишиқ ғиштни оларкан, жаррохлар қ╝лқопини кийиб, ғишт билан Ғиштхоннинг бошига бир неча бор зарба берди.Ғиштхоннинг боши ёрилиб, оппоқ жилдли пар ёстиқлар қонга б╝ялди.Дугонасининг ╝лганига ишонч хосил қилган Бибисувайдо, Соддагулнинг уйидан ╝ғирланган тақинчоқларни истаб, уйни тинтув қила бошлади.У тақинчоқларни топгунича уйдаги жихозлар ағдар -т╝нтар б╝либ кетди.
Ниҳоят Бибисувайдо топилган тақинчоқларни титроқ қ╝ллари билан сумкасига соларкан, Ғиштхоннинг уйига ╝т қ╝йиб, шошиб ташқарига чиқди ва зулмат қаърига кириб, к╝здан ғойиб б╝лди.
20 боб
Балиқ ови
Холб╝ри билан Нортожи икки ёни юлғун буталари ва ╝т -╝ланлар билан қопланган илонизи с╝қмоқдан қиялаб, соҳилга, дарё дельтасига тушиб бордилар.Сувлар шолоплаб, бир моромда чайқалиб турган дарё лабига етишгач,Холб╝ри аввалдан тайёрлаб қ╝йилган, ╝қувчиларга таниш ёғоч қайиқни секин суриб, сувга туширди.Қайиқда балиқ овлаш учун иккита қармоқ ва бошқа анжомлар ҳам бор эди.Нортожи қайиққа ╝тиргач, Холб╝ри жимгина эшкак эша бошлади.У қачонлардир худди шу тарзда қайиққа ╝тириб, Илтижо билан саррин шамолларда яшил т╝лқинлар ҳосил қилиб шовуллагувчи қамишзорлар аро сон саноқсиз нилуфарлар, к╝загуллар очилиб ётгувчи шу дарё дельтасида сайр қилган эди. Бугун эса Нортожи билан сайр қилиб юрибди дея асаримиз бош қаҳрамонини койишга, ундан нафратланишга шошилманг.У бугун Нортожига ╝з ╝тмиши ҳақидаги бор ҳақиқатни р╝йи рост айтмоқчи.Нортожи ҳам гарчанд шу Қовункапа қишлоғида туғилган ва шу дарё соҳилларида қ╝й-сигир боқиб вояга етган эсада, дарё соҳилидаги саёз сувларда дугоналари билан ч╝милиб ╝сган б╝лсада, б╝зчи белбоққа ёлчимабди деганларидай ҳеч қачон соҳилдан узоқлашмаган, к╝за гуллар ва нилуфарлар очилиб ётадиган кенгликларга чиқмаган эди.Белигача сувга ботган ва тарвақайлаган шохлари сувларга тегиб тургувчи қари ва букри толлар, попук чиқарган узун узун ям -яшил қамишлар девордай б╝либ ╝сган дельта б╝йлаб қайиқда охиста сузганича кетиб бораётган Нортожи нилуфарлар ва к╝загуллар очилган кенгликларга чиққан сари ╝зини худди ибтидоий, ёввойи, афсонавий бир оламга ╝тиб қолгандай ҳис қилар, ҳайрати, ҳаяжони тобора ортиб борарди.
-Вуй, анави нилуфарларнииии!Ям-яшил шалпанг қулоқ барглар, ғунчаларининг к╝плигини, уларнинг г╝заллигини!-деди у ҳис -ҳаяжонини жиловлай олмай ҳайрат ичра!Шундай дея Нортожи қайиқдан узаниб, нилуфарларнинг оппоқ гулларини бирин кетин узаркан, гулдаста тузиб, уларни роҳатдан к╝зларини юмиб, хидлаганича , бағрига босди.
Нортожининг завқланганини к╝риб, Холб╝ри ҳам ╝зида й╝қ қувонар,лекин Илтижо билан ╝рталарида кечган ишқий саргузаштларни унга қандай қилиб айтсам экан дея ╝йланар, ишқий саргузашт ҳақида эшитган Нортожи хафа б╝либ қолсачи деган фикр уни қийнар эди.
-Нортожи -деди у ниҳоят ва давом этди: – менга т╝ғрисинии айтингчи, авваллари сиз ҳеч қармоқда балиқ овлаганмисиз? -деди Холб╝ри ҳамон бир маромда эшкак эшаркан, Нортожига к╝з қири билан қараб.
-Й╝қ десам балки ёлғон б╝лар.Балиқ овлаганмиз.Аммо қ╝л билан.Бунга ҳам анча йиллар б╝лди.Ҳар йили баҳор пайти дадам, аям ва мен соҳилдаги ╝зимизга ажратилган 25 сотихли шолипоямизни шоли тупчикларидан тозлаб, полларга сув қамардик.╬зингиз яхши биласиз, сувсиз полга шоли уруғини сочсангиз, уларни чумчуқлар галаси шу ондаёқ еб битиришади.Шоли уруғи сув остида ётса, ерга осон илдиз отади ва уларни қушлар еёлмайди.Ҳуллас, ╝ша йили баҳор серёғин келиб, дарёда сув к╝тарилиши оқибатида кучли талотум сепояларни ювиб кетиб, шолипоялар сув остида қолди.Сув қайтгач, шолипоямизга борсак, сувлари к╝згудай ялтираган шолипоя полларида катта -катта балиқлар қирини сувдан чиқариб потраб сузиб юришган экан.╬шанда дадам, аям ва мен уччаламиз:– Ийи, ана, ана! Кетди!Ушла! -дея бақириб -чақириб, типирчилаётган балиқларни қ╝л билан тутганмиз.Бир маҳал, ярим қоп балиқ ушладик деб севиниб турсак, дадам шатра шутр сув кечиб, югириб, ҳаяжондан бақириб, ╝зини сувга отиб, минг машаққатлар билан уриниб, суриниб, лойларга беланиб юриб, нақ бир метр келадиган сазан балиқни ушлаб олганлари ҳеч к╝з олдимдан кетмайди.Балиқни ушлагунча дадажонимнинг усти боши, юзлари балчиққа беланиб кетган.Биз аям иккимиз қопдаги балиқларни, дадам эса ҳалиги бир метрли сазаннинг ойқулоғидан ушлаб, к╝тарганларича елкаларига ортиб, намоишкорона қишлоққа қайтганлар.Балиқ жонворнинг тангалари катта -катта б╝либ, сузгичлари, думлари қип қизариб кетган эди.Дадам у балиқни болта билан ёрганларда ╝зиям.Ишонсангиз, ичидан бир килоча қизил увилдириқ чиққан.Роса балиқх╝рлик қилувдик ╝шанда -деди Нортожи, тотли ҳотираларни ёд этганича, маҳзун жилмайиб қ╝яркан.
-Қармоқда балиқ овлаш ундан ҳам қизиқарли б╝лади -деб қ╝йди Холб╝ри, эшкак эшишда давом этиб.Қайиқ сув юзини қоплаган нилуфарларнинг, к╝загулларнинг, лотосларнинг шалпанг баргларини тумшуғи билан ёриб оҳиста илгарилар, икки ошиқ ╝тирган қайиқ устида сув қушлари чарх уриб учиб, асабий чийиллашар эди.
Ниҳоят улар сув гуллари ва қамишлардан ҳоли, мовий осмоннинг бир парчаси каби шаффоф сув юзасига чиққач, Холб╝ри эшкак эшишни т╝хтатди.
-Мана шу жойдан иккаламиз қармоқда балиқ овлаймиз -деди у. Кейин қармоқларга хафсала билан х╝рак иларкан, узун узун бамбук дастали қармоқлардан бирини Нортожига узатди.Улар х╝рак илинган қармоқ лескасини ҳавода визиллатиб сувга отганича, п╝какларга термулиб ╝тиришаркан Нортожи яна ҳаяжонланиб кетди:
-Вой, балиқларни қаранг!Тиниқ сув остида худди аквариумдагидай бемалол лапанглаб сузиб юришибди! -деди у ҳайрат ичра.
-Ҳа, оқим кучли б╝лмагани учун бу жойларнинг суви тиниқ.Агар оқим тез б╝лса, ундай сувлар нилуфарларнинг, к╝загулу лотосларнинг тинчгина илдиз отиб, япроқ ёзиб, ғунча очишларига й╝л қ╝ймаган б╝ларди.Бу ерларда инсон руҳига осойишталик бағишлайдиган илоҳий осудалик бор -тушунтирди Холб╝ри.
-Товба!Шу дарё б╝йларида шунча йил яшабману, бу жойларга бирон марта ҳам келмабман.Одамзод 'фалон мамлакатда, пистон тоғлар бағрида г╝зал дам олиш масканлари бор экан дея ҳавас қилиб, у ерларга боришни бир умр орзулаб юрар экану, ╝ша жойлардан сира қолишмайдиган г╝зал табиат ╝зининг шундоққина ёнида эканидан бехабар ╝таверар экан!Қаранг, қандай г╝зал ватанимиз, ╬збекистонимиз бор бизнинг!Эҳ, олдингдан оққан анҳорнинг қадри й╝қ деб шунга айтсалар керакда -деб қ╝йди Нортожи.
Холб╝ри ҳам гапирмоқчи эди, шу маҳал кутилмаганда Нортожи дастасидан тутган қармоқ п╝каги лик этиб сув остига кириб кетди.
-Ийи, қармоғингизни балиқ тортяпти!Лескани ╝ранг чиғириққа!Тезроқ! Б╝линг тезроқ!-деди Холб╝ри.Нортожи ҳаяжон ичра шошиб ╝рнидан турган эди, қайиқ шундай лапангладики, иккалалари қармоқ пармоғи билан сувга қулашларига оз қолди.
-Э, эхтиёт б╝линг!╬ранг лескани! Чиғириқни тезроқ айлантиринг!Катта балиқ экан, бамбук лескани эгиб, синдирвораман деяптия!Вау!Лескани узиб кетмасинда ишқилиб! -деди Холб╝ри ҳаяжон ва қувончли ҳавотир ичра.
Нортожи Холб╝рининг айтганларига амал қилиб, чиғириқни айлантирар, қармоқ лескасини т╝хтовсиз барабанга ╝рарди.Ниҳоят балиқ қири билан сув юзини ёриб, қайиқ тамон яқинлаша бошлади.Нортожи қармоқ дастасини баланд к╝тарган маҳал қармоққа илиниб қолган балиқ ҳавода типирчилай бошлади.Унинг қизғиш тангалари қуёш нурида товланар эди.Холб╝ри балиқни қармоқдан ажратаркан, уни қайиққа ташлади.Кейин иккаласи ҳавосизликдан типирчилаётган балиққа завқ билан қараб туришди. Нортожи қизиқиб, балиқни қ╝лига олган эди, кутилмаганда балиқ шилт этиб унинг қ╝лидан чиқди.Агар у қайиққа қайтиб тушмаганда ва Холб╝ри уни ╝з вақтида ушлаб қолмаганда эди, балиқ шолоп этиб сувга сакрарди ва уни бутунлай қ╝лдан чиқаришган б╝лардилар.Ҳа балиқ айни пайтда ╝зининг азалий макони, сувга қайтиш учун уринарди.
Балиқ бироз тинчлангач, Холб╝ри гапира бошлади.
-Нортожи, сиз Вулқон деган шоирнинг балиқ ҳақида ёзган шеърини ╝қиганмисиз?Айтишларича у ҳозир тақдир тақазоси билан Канадада яшар эмиш -деди у.
-Чет элда яшаса, ватангадо эканда.Канадада яшайдиган одамнинг шеърларини мен қаёқдан ╝қийман.Қишлоғимизда интернет б╝лмаса.Ишонсангиз мен ҳатто компьютерни қандай ишлатишни ҳам билмайман -деди Нортожи.
-Й╝қ, Нортожи, тақдир тақозоси билан хатоларга й╝л қ╝йиб, адашиб, ё бизнинг юртимизда ҳам с╝з ва фикр эркинлиги, демократия б╝лишини истаб, танқидий фикрлари учун сиёсий қувғинга учраган, чет элга кетиб қолган одам, агар у муқаддам оғир жиноятлар содир этиаган б╝лса, халқаро жиноий қидирувга берилмаган б╝лса, ундай фуқарони ватангадо, ватан хоини дея атамоқ адолаьсизлик ва ҳатто гунох!
Бир ╝йлаб к╝ринг, халқимиз ҳар йили туғилган кунларини нишонлаб, ардоқлайдиган, фахрланадиган ҳазрати Алишер Навоийнинг мозори Хиротда, шох ва шоир Бобурмирзонинг қабри Қобулда, элимиз қ╝шиқларини Маъмуржон Узоқов ижросида севиб тинглайдиган Фурқат бобо Ёркандга дафн этилганлар. Ибн Сино эса Эронда вафот этган.Тақдир тақозоси билан чет элга кетиб қолганларнинг барчаси ҳам ватан хоини, ватангадо эмас.Кейин қишлоқи эканман деб анқайиб ╝тиравермай, ҳар биримиз компьютер илмини ╝рганишимиз керак.Ахир мустақил мамлакатимизнинг янги Президенти цензура симтт╝рларни узиб, халқимизга эркинлик бердилар.Ҳамма ёқда демократия баҳори кезиб юрибди!Компьютер илмини ╝рганиб, интернетдан фойдаланишга бугун т╝сиқлар й╝қ.Фақат, ғоя ва мақсадлари демократияга, мамлакатимиз ҳавфсизлигига тахдид солувчи радикал кайфиятдаги фашистик сайтларга кирмасангиз, улар билан алоқа қилмасангиз б╝лди.Замондан ортда қолиш яхшимас, Нортожи.Масалан мен шаҳардаги интернет кафеларнинг компбютерлари ёрдамида ╝збекча форумларга, Давронбек Тожиалиевнинг 'Зиё.уз' порталига, Т╝лқин Эшбекнинг 'Уч илдиз', 'Мувозанат' сайтларига кираман, ╝збекча ва русча асарларни мириқиб ╝қийман.Бунинг нимаси ёмон? -деди Холб╝ри.
-Ҳ╝п, гапни ч╝змай ╝ша балиқ ҳақидаги шеърни ╝қингчи қани – деди Нортожи.
– У шеърнинг бир мисрасини айтиш билан кифояланаман -деди Холб╝ри.
Х╝ракка алданиб нодон балиқ дарёдин айрилди.
Шоир балиқларнинг х╝ракка алданиб, қармоққа ишинишлари ва дарёдан айрилишлари ҳақида ёзар экан, бу мисрада Қорадарёни эмас, ХУДОнинг қирғоқсиз, поёнсиз РАҲМАТ ДАРЁСИни назарда тутмоқда.Одам эса феълан балиққа жуда ╝хшайди. У ҳам шу балиқ каби тотли х╝ракка алданиб, гуноху маъсиятлар қармоғига илинади ва РАҲМАТ ДАРЁсидан маҳрум б╝лади.Шунинг учун халқимиз марҳумлар ҳаққига 'ғариқи раҳмат б╝лсин' дея дуо қилади.Яъни РАҲМАТ ДАРЁсида ч╝милиб, ғарқ б╝либ, гунохлардан поклансин дейдилар.Мен эса одам боласининг х╝ракка алданиб, қармоққа илинишини сираям истамайман.Жумладан сизнинг ҳам.
Нортожи, сизларникига совчиликка борган онамнинг дастурхони қайтмаганидан хурсандман.Лекин иккимизнинг ҳаётимиз ёлғон устига қурилмаса дейман.Яқин ╝тмишда пахта териш учун хашарга келган Тиббиёт Институтининг талабаси Илтижо исмли қизни севганимни, у қиз билан ╝ртамизда кечган ишқий саргузаштларни яширмай, бугун, шу ерда, сизга р╝йи рост айтмоқчиман -деди Холб╝ри.
Бу гапларни эшитиб, Нортожи ╝рнидан сакраб туриб, Холб╝ридан ҳимояланиш учун шошиб эшкакни қ╝лига оларкан, қайиқ яна хунук лапанглаб кетди.
–Нима?!Талаба қиз?!Ишқий саргузаштлар!..Э, Худо!Нималар деб валдираяпсиз?!..Қандай хаддингиз сиғди мени алдашга, лақиллатишга а?!..Аблах экансиз, Холб╝ри ака! Лекин мен сиз ╝йлаган қизлардан эмасман!..Қани тезда мени соҳилга элтиб қ╝йингчи!Акс ҳолда ҳозир шу эшкак билан уриб, бошингизнинг қатиғини чиқараманда, жасадингизни сувга улоқтириб, қайиқда ёлғиз ╝зим сузиб кетаман! -деди Нортожи, гольф чимзорида т╝пчани човган билан қулочкашлаб уришга шайланган миллиардер каби.
–Ие, ана ҳалос!╬зим ҳам ╝йловдима, т╝ғри гап нафақат бошқа одамга, ҳатто туққанинга, яъни онанга ҳам ёқмайди деб!Мен энди, ҳаётимиз ёлғон устига қурилмасин, т╝йимиз ╝тгач, эшитиб, нега ╝шанда бир оғиз айтмагансиз деб жанжал к╝тарманг дегандимда.Сиз б╝лсангиз дарров қизишиб...╬зингизни қ╝лга олинг, Нортожи! Майли, й╝қ десангиз, зорим бору з╝рим й╝қ.Қирғоққа элтиб қ╝яман -деди Холб╝ри.
Бир маҳал Нортожи эшкакни елкасига қ╝йган куйи, қийқириб кула бошлади.
–Юракдан ҳам бор эканку а, ╝тто дальнебойщик!Ҳазиллашдим! -деди, ҳамон хандон отиб кулганча.
Кейин жиддийлашиб, давом этди:
–Ҳазил ҳазилу, Холб╝ри ака, жиддий айтадиган б╝лсам, менинг ╝ша Илтижо деган хашарчи қизни севганингиздан, ва ҳатто унинг портретини чизганингиздан ҳам хабарим бор.У қизнинг қачон ва нима сабабдан сизни ташлаб, бошқа йигитга турмушга чиқиб кетганини ҳам жуда яхши биламан -деди у, эшкакка таяниб, нилуфарлар, к╝загуллар ва лотослар очилиб ётган жаннатий кенгликларга ╝йчан термулганича.
–Э, юракни ёрай дедингизку, Нортожи!Мен эшкак билан уриб, бошимнинг қатиғини чиқаришингиздан эмас, сиздан айрилиб қолишдан ╝лгудай қ╝рқаётган эдим -деди енгил тортиб, Холб╝ри.
–Т╝ғриси, мен ╝зим сиздан шу гапларни кутаётган эдим.Агар бугун шу ҳақда айтмаганингизда, сизга нисбатан ишончим с╝нарди ва қайтиб сизга яқин й╝ламасдим.Мана энди к╝нглим ҳотиржам б╝лди.Демак сиз алдамайсиз, ёлғончи, хиёнаткор эмассиз.Энди сизга ишонсам б╝лади– деди Нортожи, эшкакни жойига қ╝йиб.
–Уфф!Ҳудо бир сақлабдию а! О, меҳрибон Парвардигорим!Сен мени т╝ғрис╝злигим учун мукофотладинг, ╝зинга шукр! -деди Холб╝ри осмонга қараб.
Шу пайт Нортожи яна ҳаяжон ичра бақира бошлади:
–Вой, Холб╝ри ака!Қармоғингиз п╝каги й╝қолиб қолди!Тортинг қармоқни! -деди у.
Холб╝ри қармоқ дастасини тез қ╝лига оларкан, чиғириқни айлантириб, таранглашган лескани барабанга шахд билан ╝рай бошлади.
21 боб
Бутазордаги одам
Зулмат ибн Қулмат бозордаги пуллик хожатхонада мижозларга чипта сотиб, газета ва китоблардан торат қоғоз тайёрлаб, кесак ушатиб, бир чиройли ишлаб юрувди, унга к╝з тегди.Табиийки пуллик ҳожатхона директори имтиёзларга эга б╝лгани учун у бола -чақаларию қариндош уруғи билан хожатхонага бепул қатнаш ва б╝шаниш хуқуқига эга эди.Зулмат эса хожатхона директори келганда унга ушатилган сифатли кесакларнинг чангини 'касакуса касакуса касакуса' деб уч марта пуфлаб, ғазал айтиб узатиши керак эди.Зулмат ибн Қулмат мастликда хожатхона директорига сифатсиз кесакни узатган ва оқибат кесакдаги шиша синиғи каттанинг кетини кесиб кетган.Олий мижоз к╝п қон й╝қотиши оқибатида хушидан кетиб, етиб келган врачлар бригадаси уни замбилга солиб касалхонага олиб кетишган. Шундан кейин: -Сан боланинг ичкилик ичейкон ёмон одатинг бор экан, кейин чиптадан тушган пуллардан қайриб, эллик граммга масруф этайкон қ╝ли эгри, нопоклигинг жонга тегди деб бахона қилиб, уни эгаллаб турган лавозимидан четлатишди.╬шандан бери бедананинг уйи й╝қ, қайга борса битбилдиқ деганларидай, дарбадар юриб, гоҳ бозорда арава судраса, гоҳо бекатларда маршрутка автобусларга то овози б╝ғилиб қолгунча бақириб одам чақиради.Кайф берса керосинни ичадиган бу майх╝р кимсанинг топган тамоми тангасини т╝плаб, қовоқхонага кириб, бир истикон, ярим истикон ароқ ё вино ичишдан бошқа қизиқарлироқ машғулоти й╝қ.Фикру ёди ичкиликда.Зулмат ибн Қулмат бармен майда қилиб т╝ғраб қ╝йган турпдан сузмага белаб еб, газаки қилганича кун б╝йи оч – наҳор юраверади.Унинг ичадиган чойи ҳам ейдиган таоми ҳам ичкилик.Тинимсиз ичкилик ичавериши оқибатида Зулматнинг оғзи (Худоё товба қилдим) қари ч╝чқанинг оғзига ╝хшаб қолган.
Айниқса ташландиқ бинонинг ерт╝ласида, оқшомлар остига картон каробкаларни т╝шаб, уйқуга кетиш олдидан ясама тишларини олиб, сувли банкага солган маҳал.Бир гал у т╝нқайиб, ёмғирдан кейинги к╝лмакдан сув ичмоқчи б╝лганда, к╝лмакдаги ╝з аксини к╝риб, қ╝рқиб, ╝зи шундоқ ҳам ҳар замонда санчиб турадиган юраги ёмон б╝либ қолай деганди.Зулмат ибн Қулмат бугун ╝зининг туғилган куни муносабати билан ҳамшишаларига ҳақ бермоқчи.У алкаш шишадошларини ортидан эргаштириб, Қовункапа қишлоғи тамон, дала й╝лидан гандираклаб бораркан, й╝л й╝лакай бижир -бижир жавраб келарди.
-Д╝стларим!Бугун менинг худди юпун одамларга раҳми келиб, г╝ридан ╝з кафанини чиқариб берган ҳазрати Хотамуттоъи каби олийҳиммат, саҳий ва мурувватли алкаш эканимга гувох б╝ласизлар!Бир ёстиққа бош қ╝йган вафоли ёрим билан к╝ришмаганимизга ҳам анча йиллар б╝лди!Бечора мени кутиб, деразадан маъюс термулганича й╝лларимга интизор боқиб, соғинч, айрилиқ изтиробига чидолмай юм юм йиғлаган онлар, атрофида парвоналар гир айланиб учган ҳижрон шамчироғи дувиллаб т╝килган к╝з ёшларидан ╝чиб қолса керак.У менга к╝п яхшиликлар қилди, аммо мен нонк╝р у яхшиликларни тез унутдим.Аслида шу хотиним туфайли шаҳардаги пуллик ҳожатхонада бош чипта сотувчи фаррош лавозимини эгаллагандим. Мен ношуд ╝ша, лавозимни ҳам қ╝лдан бой бердим!Ичкиликка берилиб, сизларнинг сафингизга қ╝шилиб кетдим!Лекин ишончим комил, мен туфайли шунча йиллар ёстиғи яримта б╝лган қоши камоним, ғунча даҳоним, боғу баҳорим мени яна кечириб, оҳ чекиб йиғлаганича:-келдингизми, дадажониси!-дея қучоғимга ╝зини отади!М╝миним келди деб, қ╝ни қ╝шниларни чақириб, нақ икки юз кишилик дастурхон ёзиб, киши бошига биттадан арақ тортади!Оёғимнинг тагига ч╝чқа с╝яди!Араққа ч╝миламиз, ароққа!Эҳ, мен аблах шундай хотиннинг қадрига етмадима!Эсимда, бир куни хотиним капаратипдан яримта ароқ олиб келай деб к╝чага чиқиб кетувди.Мен ярми ичилган ч╝лоқ ароқни майдалаб, ахлатхонадан олиб келинган бир оёғи й╝қ, йиртиқ диванимизда кайф қилиб ётувдим.Бир маҳал эшик тақиллаб қолли.
Мен ╝рнимдан тургани эриниб, ётган жойимда: -Ҳа, қизилиштон, яна келлингма?!Қайдан ҳам мастликда нонни уватиб ебмана!Нонушоқларга мазах╝рак б╝либ қоллингма, текинх╝р қуш?!Бир бундай бошқа қизилиштонларга ╝хшаб сен ҳам қуриган дарахтларни, қарағай симёғочларни тақиллатиб, ҳалол меҳнат билан, пешона тери қилиб, қурт қумурсқаларни териб есанг б╝лмайдими, паразит!Й╝қол баттан! -дедим.
Десам, эшик ортидан биров: -Гражданин Зулмат ибн Қулмат!Хаддингиздан ошманг! Нега давлат хизматчисини хақорат қиляпсиз?!Мен участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев б╝ламан!Қ╝лимда тинтув ╝тказиш учун прокурорнинг ордери бор! Ширкат омборидан катта миқдорда дориланган уруғлик чигит ╝ғирланиб, қ╝лбола пахта мойи ишлаб чиқарадиган кичик корхоналарга сотиб юборилган!У дориланган чигитдан олинган пахта мойи инсон саломатлиги учун хавфли дейишмоқда!Қисқаси шу жиноий иш б╝йича гумонланувчи сифатида сизни ҳам с╝роқ қилишимиз керак!
Эшитяпсизми?!Зудлик билан эшикни очинг!Акс ҳолда йигирма метр ортга тисарилиб туриб, бор кучим билан югириб келиб, елкам билан уриб, эшикни синдириб кираман! деди.
Мен ╝рнимдан туриб, батинкаларимни товушсиз кийдимда, Қоғозқоп Қорбобоевни чалғитиб, вақтдан ютиш учун гапни айлантирдим:
-Ҳа, сал й╝талиб нетиб, шарпа қилиб келадида, одам деган!Қизилиштон деганимга хафа б╝лма, начанник!Қизилиштон б╝лсанг қания, ярмингни ёзга, ярмингни қишга қ╝ярдинг!Қизилиштонлар б╝лмаса, дов -дарахтларни қурт -қумурсқа босиб, ютаминга бой мевали боғлар қуриб қоларди!Бир гал ╝зинг айтувдингку, 'Баъзан дала даштда, дарё соҳилидаги юлғунзорларда, пистирмада ╝тирган чоғларим узоқ узоқларда дарахтларни тақиллатаётган қизилиштонлар овозини эшитиб, болалигим ёдимга тушади, к╝зларимга ёш келади' деб!-дедим мен ва югириб бориб, деразадан пастга сакрадимда, ╝зимни ж╝хоризорга урдим.Лекин мен галварс т╝ппа т╝ғри Қоғозқоп Қорбобоевнинг шогирдлари пистирмада ╝тирган жойга қараб югирибманда.Оёғимдан чалиб йиқитишиб, қ╝лларимни қайриб, бир зумда қ╝лга олишди, аблахлар. Яхшиям, шу пайт хотиним д╝кондан қайтиб келиб, мени хижолатли вазиятдан қутқарди.У ╝ша дориланган чигит ╝ғирланган кеча, эрим уйда эди дея мени қамоқ жазосидан қутқариб қолли.Участка нозири Қоғозқоп Қорбобоев мендан ноқонуний хибсга олинганим учун узр с╝ради -дерди у т╝хтовсиз валдираб.
Зулмат ибн Қулмат дала й╝ли четидаги толга суяб қ╝йилган байкер рулли велосипедни к╝ргандагина гапиришдан т╝хтади ва шишадошларига ╝грилиб, паст овозда: -Тсс! Жим!-деди.Майх╝рлар таққа т╝хтаб, жим б╝лдилар.Зулмат ибн Қулмат паст овозда гапира бошлади:
–Худо берман деса шунақа б╝лади.Мана, бош оғриқ дорига пул топилди.Мен ҳозир анави великни миниб қочаман.Сизлар ортимдан чопасизлар.Агар эгаси чиқиб қолса, шунчаки ҳазиллашувдик деймиз қ╝ямиз.Эгаси й╝қ б╝лса, уни й╝лда биронтасига сотиб юборамиз.Ёки ароққа алмаштирамиз -деди у.
Шундай гаплар билан Зулмат ибн Қулмат велосипедга яқинлашувдики ҳамки, юлғун буталари ортида кимгадир гапираётган одам овозини эшитиб, т╝хтади.Бошқа алкашлар ҳам бир бирларига қараганларича қотиб қолдилар. Кимдир юлғун буталари ортида ширакайф овозда кимгадир гапирар, майх╝рлар ╝зларига ╝хшаган шиша ғариб одамлар яримтани майдалаб суҳбатлашиб ╝тирибди шекилли дея ╝йлаб, уларнинг мийясида ароққа шерик б╝лиш фикри туғилди. Лекин улар ширакайф одам гапларини тинглаб, ҳайратдан бадтар анграйиб қолдилар.Чунки у юлғун буталари орасида беғам ╝тлаб юрган эчкига гапирар эди.
-Яғир эшак, сен менга эътибор бермай, гапларимни жимгина тинглаб, ╝тлайвер-дея гапира кетди юлғун буталари ортида ╝тирган одам.С╝нг давом этди: -Менинг валдираётганимдан ҳам ҳайрон б╝лма.Ҳа, озгина отиб олганман..Худо ҳохласа, қизимни узатган куним, т╝йда бир т╝йиб ичаманда, шундан кейин ичкиликни бутунлай ташлайман.Нега десанг, қизим Нортожи ╝з бахтини топди.Яхши нийят ярим мол деб т╝ғри айтишган экан.Мен ╝зим шу рассом Холб╝ри бизга куёв б╝лса деб нийят қилиб юрардим.Мана, нийятимга етдим шекилли.Хотиним Каполатхон ҳам, қизим ҳам хурсанд.Ичкиликни ташласам, улар янада хурсанд б╝ладилар.Т╝ғриси, ичкилик ичмайдиган одамларга ҳавасим келади.Бир гал, дегин, гузарда улфатлар билан яримтани майдалаб ичиб ╝тирсак, маҳалла масжидининг мутавалиси Камаридин қори домла сигир етаклаб ╝тиб қолдилар.Шунда менинг қори домлага ҳазил қилгим келиб, тилим қичиб: -Ҳа, қори ака, й╝л б╝лсин?!Сигирингиз т╝хтовсиз марайверганидан уни чорвачилик фермасидаги т╝рт оёқли 'д╝хтир'га к╝рсатгани опкетяпсизми дейман?! -дедим.Ҳамшишалар гурр этиб кулиб юборишувди, Камаридин қори домла т╝хтаб, мийиғида жилмайиб қ╝яркан, бизга танбех берди:
-Ҳа, эси й╝қлар!Куппа кундуз куни, ╝рта к╝чада, ҳеч кимдан уялмай ароқ ичиб ╝тиришларингни қара.Ҳе, аттанг!Ҳаммангнинг сочи соқолинга оқ оралаб, ёшларинг ҳам бир жойга бориб қолли.Бола чақаларинг катта б╝ляпти.Бу умр деганлари шув этиб ╝тади кетади.Қиёмат куни Худонинг оллига борганда нима деб жавоб берасанлар?!Бунинг ╝рнига охиратни ╝йлаб, масжидга чиқиб, ҳеч й╝қ бомдодни ╝қиб туришсанг ╝ласанми, а, эй жойномоз устида жонинг чиқиб кетгурлар! -деди у.
Мен суҳбатни давом этдирдим.
-Гап й╝қ, оқсоқол!Масжидга чиқманган номард!Фақат битта шарт билан.Шу ароқдан юз грамм ичиб юборсангиз, эртага саҳар туриб, тахорат олиб, ҳаммамиз масжидга чиқиб, бомдод номозини сизга иқтидо қилиб ╝қиймиз! -дедим.
Қори ╝йланиб қолди.Кейин: -Ростдан масжидга чиқасанларми? -деди ишонқирамай.Биз ж╝р б╝либ, бир овоздан: -Ҳа! -дедик.
Шу гапдан кейин Камаридин қори домла сигирини ариқ б╝йида ╝сган теракка боғлаб: -Опке, ароғингни! -деди.Биз бир биримизга қараб, бир зум ҳайратланиб қолдик.Кейин шишадаги ароқ билан, пиёлани олиб, қори домла турган жойга югирдик.
Мен,оббо қори акае, деганимча пиёлага ароқдан қуйиб, Камрадин қорига узатдим.Қори пиёлага менсимайгина назар ташлаб: -Мен сенларга қалдирғочмидим, олис Африкада чанқаб Нил дарёси сувидан бир қултимдан ичгани.Бор анави пожарный щитдаги қизилга б╝ялган пақирни олиб келиб, ╝шанга қуй ароғингни -деди.
Бизнинг ҳайратдан бадтар оғзимиз очилди.
-Э, қойиле!Бу дейман, қори домласи тушмагур, ╝злари ҳам а?.. Биз пиёлада ичсак, сиз бира т╝ла... -дедим мен ҳамон ҳайратимни яширолмай.Кейин кимдир челакни олиб келди.Мен уни ариқдаги сувда яшилаб чайқадим.С╝нг бор ароқни челакка қуйиб, қорига узатдим.
Қори челакни оларкан: -Аввал бу ароқни сигирга тутиб к╝райчи -деди ва ароқ қуйилган пақирни сигирнинг тумшуғига яқин олиб борди.Сигир ароқнинг бадб╝йидан жирканиб, ортига шундай тисарилдики, унинг б╝йни ч╝зилиб, к╝злари чаноғидан чиққудай б╝либ, азбаройи таранглашган арқон узилиб кетай деди.
Шундан кейин Камаридин қори домла ароқ қуйилган челакни менга қайтариб бераркан: -Й╝қ, б╝таларим, ҳатто хайвон ҳам хазар қиладиган бу ичкиликни мен ичолмайман! -деди.Кейин сигирининг арқонини ечиб, индамай й╝лига равона б╝ларкан, бу воқеа бизга жуда қаттиқ таъсир қилди.Эртасига саҳарда д╝ппи чопонларни кийиб, масжидга чиқдик.Бир чиройлик номоз ╝қиб юрувдим.Хотиним Каполатхон, қизим Нортожи ҳам бехад хурсанд эди.Лекин к╝п ╝тмай менга к╝з тегдими, билмайман, ҳайтовур яна ичкилик ичишни бошлаб юбордим.Яна шиша ғарибига, ичкиликнинг қулига айланиб қолдим.Бу ичкилик жуда ёмон нарса б╝лар экан.У инсонга ва унинг оиласига фақат кулфат келтираркан.Мана, яқинда олис ва с╝лим шаҳарда ахлат титиб юрадиган алкаш Зулмат ибн Қулматнинг хотини Ғиштхон шу ичкиликнинг орқасидан, мастликда оғзида сигаретаси билан ухлаб қолиб, уй пуйи билан ёниб кетди.Жасади куйиб кетган экан, ҳамқишлоқлар уни аранг танидилар.Ҳеч кими й╝қ ғариба эди, раҳматли.Ким билади, балки яримта ароққа имонини сотадиган Зулмат ибн Қулмат унинг пулларини ╝ғирлаб, ╝зини ╝лдириб, уйга ╝т тортиб юборганми?..Яхшиям раис Исканақул Каркидонов Ғиштхоннинг дафн маросимига пича маблағ ажратиб, уни маҳалла аҳли чиройли қилиб, дафн этдик.Унинг қабрига белги сифатида бир дона пишиқ ғишт қ╝йилди.Эҳ, шунақа гаплар, яғир эшак! -деди чуқур х╝рсиниб, буталар ортидаги одам.