Текст книги "Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)"
Автор книги: Вулкан Холдор
Жанр:
Современная проза
сообщить о нарушении
Текущая страница: 11 (всего у книги 11 страниц)
Нортожи Илтижо ╝тирган ногиронлар аравачасини суриб, ортидан Машрапиллони эргаштирганича "Қовункапа" ширкат х╝жалиги бошқарув идораси тамон борар, ҳар замонда т╝хтаб, капалак қувлаётган болакайни ортда қолмай юришини илтимос қилар, й╝қса б╝жилар келиб қолишини айтиб қ╝рқитарди.Узоқда оқариб к╝ринган дала шийпонини ва т╝п -т╝п ╝сган қари толларни к╝риб, Илтижонинг юраги орзиқиб кетди.У бир пайтлар ╝з курсдошлари билан ╝ша дала шийпонида яшаган, хашарчи талаба б╝либ шу далаларда пахта терган ва илк бор Холб╝ри билан учрашган эди.Хув нарида Қорадарё жарликлари!Оҳ, дов дарахтга к╝милган у дарё соҳиллари! Холб╝ри билан қайиқда сузиб, бирга сайр қилган ╝ша минг минглаб нилуфарлар, лотос ва к╝загуллар очилиб ётган қамишли дарё дельтасини, мовий осмонлар акс этган шаффоф сувлар остида билтанглаб юрган балиқларни у осуда дамларни Илтижо унита олармиди?╬ша пайтлари у дугоналари билан шоду хуррам, ╝з оёқлари билан бемалол юрарди, югирарди.Энди б╝лса Холб╝рининг к╝нглини ч╝ктиргани учун Худонинг қаҳрига учраб, ногиронлар аравачасида ╝тирибди.Бировнинг бахтига шерик б╝лгани ҳам оздай, унга оғир юк б╝либ қолди.Нортожининг ╝рнида Илтижо б╝лганида у шундай қила олармиди?Й╝қ албатта.Ким билади, балки эски китобларда ёзилганидай рашк туфайли у Нортожини аллақачон заҳарлаб ╝лдирган б╝лармиди?Энг ёмони, бағри кенглик билан шунча яхшиликлар қилаётган Нортожига нисбатан унинг юрагида баъзан хасад ва рашк туйғулари уйғонаётгандай б╝лар, Илтижо у туйғуларни аранг тизгинлар эди.У ҳатто кечалари Холб╝рининг Нортожига сездирмай, секин эшикни тақиллатишини, "Илтижо, жоним, эшикни оч, сени соғиниб кетдим" дея шивирлашини, у эса пичирлаб: -эшик очиқ, кираверинг деса, Холб╝ри оёқ учида юриб келиб, секингина унинг ёнига, к╝рпага суқилиб кириши ва ╝з ╝лжасини ғажиётган оч б╝ридай уни махкам қучиб, худди аввалгидай лабларидан, юз-к╝зларидан аёвсиз ╝пиб, эхтиросли шивирлашини, тонгача бирга б╝лишини ҳохлар, с╝нг шу заҳоти васваса қилаётган шайтонга хай берар, чорасизликдан ёстиқни тишлаб, унсиз, ╝ксиб ╝ксиб йиғлар эди.Уни бир зум к╝рмаса соғиниб қолгувчи, Холб╝рининг хотини Нортожига б╝лган вафосини, садоқатини, поклигу ҳалоллигини к╝риб, Нортожига ич ичидан ҳаваси келар, шундай эрни қ╝лдан чиқаргани учун ╝зини ╝зи ношудликда айблаб, койир, ╝зини ╝зи шаппатилаб уриб, ╝зидан нафратланиб кетарди. Бу кунимдан к╝ра ╝лганим яхши эмасми дея ҳатто ╝з томирларини писка билан кесмоқчи б╝лар, лекин норасида фарзандининг етим қолишини ╝йлаб, бу шум фикрдан қайтар эди.Уни қониқтиргувчи фақат бир нарса бор эди.У ҳам б╝лса, Холб╝рини ҳар куни к╝риб, у билан ёнма -ён, бир уйда яшаётгани.Илтижонинг фикрлари шу ерга келганда узилди.Хаёлини Нортожининг гаплари пароканда қилди.
-Вой, й╝лларни ҳам сув босибдику!Аравача лойга ботиб қолса нима б╝лади?Оббо, энди й╝лнинг бу узилган қисмидан қандай ╝тдик? -деди, дала й╝лининг сув босган қисмига ╝йчан термулиб Нортожи.
Илтижо ҳам й╝лнинг сув остида қолган қисмига боққанича ╝йланиб тураркан: -Нортожи, балки қайтиб кетармиз? -деди.Кейин қ╝шимча қилиб: -Эҳ, шу лаъанти оёқларим ишласа, ╝зим бемалол юролсам, сизга оғир юк б╝лмас эдим – деди йиғлаб.
-Й╝қ, Илтижо, унақа тушкунликка тушманг.Худо ҳохласа, яқинда югириб юрадиган б╝ласиз.Овчарка итлар ҳам сизни қувлаб етолмайдиган б╝лади -деди Нортожи кулиб.
Унинг кулигили гапидан Илтижо ҳам беихтиёр жилмайиб қ╝йди.Бу орада Нортожи муаммони қандай ҳал қилиш й╝лини топди.
-Ҳуллас, гап бундай, Илтижо.Мен аввал Машрапиллони, кейин сизни, ундан кейин аравачани сувга текизмай к╝тариб олиб ╝таман -деди у.
Илтижо х╝п дегандай бош ирғади.
Нортожи ╝зи айтганидай аввал болани сувдан олиб ╝тиб: -Машрапилло, сен шу ерда қилт этмай ╝тир, ╝ғлим.Капалакларни қувлаб кетмагин.Мен ҳозир қайтиб келаман, х╝пми? -деди қаттиқ тайинлаб.
Машрапилло ҳам х╝п дегандай бош ирғаб қ╝яркан, Нортожи ортига қайтди.С╝нг Илтижони опичладида, сувдан олиб ╝та бошлади.Илтижонинг х╝рлиги келди ва яна йиғлай бошлади.
-Ие, нега яна йиғлаяпсиз, Илтижо?Ахир келишгандикку.Йиғлашни ҳозироқ бас қилмасангиз, сувга ташлаб юбораман -деди Нортожи кулиб.
Шу тариқа улар й╝лнинг сув босган қисмидан муваффақиятли ╝тиб, й╝лда давом этдилар.Нортожи Илтижо ╝тирган аравачани суриб бораркан, й╝л -й╝лакай гапира бошлади.
-Қайтиб кетайлик дейсиза, товба.Ахир Холб╝ри акам худди ╝зининг рингдаги жангини кузатиш учун қариндошларини таклиф қилган боксчидай бизларни очиқ осмон остидаги тамошога, ╝зи расм чизаётган идора биносининг ёнига боришимизни илтимос қилдиларку.Бу тарихий воқеани яқиндан кузатиш учун албатта боришимиз керак -деди у қатъий.
-Мен сизга қийин б╝лмасин деган маънода айтган эдим, Нортожи.Тамошога албатта борамиз.Рассом одамнинг расм чизаётган пайтини кузатишдан ҳам завқлироқ иш борми?Холб╝ри ака ажойиб инсон -да.Кеча денг, боғда ╝тириб, Машрапиллонинг суратини чизиб қ╝йибдилар.Унинг қуёш нурларидан қамашиб қисилган к╝зларини, тиши тушган оғзини, илжайиб турган ҳолатини ╝хшатиб қ╝йибдилар-деди Илтижо.
Икки қалбан қариндош, муҳаббатдош дугоналар шу тариқа суҳбатлашиб, ширкат х╝жалиги бошқарув идорасининг ёнига бордилар.Идора пештоқи р╝парасига баланд хавоза тикланган б╝либ, Холб╝ри ҳавозадаги қалин тахталар устида юриб, идора пештоқига Тянь -Шань тоғининг этакларига туташ чаман б╝либ очилган пахтазорлар суратини чизарди.Пастда куймаланиб юрган унинг қийиқ к╝з, қорачадан келган бақалоқ шогирди Толибжон б╝ёқларни тайёрлаб, арқонга боғлаганича юқорига узатар, Холб╝ри б╝ёқларни эхтиёткорлик билан тортиб оларди.
Кутилмаганда Машрапилло юқорига қараб: -Рассом дада, биз келдик!– деб юборди.Холб╝ри ортига ╝грилиб қараркан, унга жилмайиб қараб турган Нортожига, Илтижога ва Машрапиллоларга қараб, худди космик кемага минаётиб, космодромдагилар билан ҳайрлашаётган Юрий Гагариндай табассум қилганича қ╝л силтаркан;
-Келдиларингми?!Ҳа, маладес! -деди у хурсанд б╝либ.
-Холб╝ри ака, эхтиёт б╝линг! -деди Нортожи.
-Ҳушёр б╝линг! Арқон билан белингиздан боғлаб, уни ҳавозага махкамлаб қ╝йинг!-тайинлади Илтижо ҳам.
-Э, ҳавотир оламларинг!╬рганиб кетганмиз! -деди Холб╝ри.Кейин Машрапиллога қараб: -Микаланджело, қалайсан, ╝ғлим?! -деди.
-Яхши! -деди Машрапилло қуёш нурларидан қамашган к╝зларини қисиб, юқорига қараганича.
Нортожи Машрапиллони эркалаб бағрига босаркан, унинг сочларини меҳр билан силаб қ╝йди.
Шу пайт брезент ёпқичли "Виллис" хизмат машинасида ширкат х╝жалиги раиси Исканақул Каркидонов келиб, машинадан тушаркан, кафтини к╝зларига соябон қилганича Холб╝ри ишлаётган ҳавоза тамон қаради.
–Хорманг, Художник, хорманг!Ҳа, яшанг, отангизга раҳмат!Мана бу бошқа гап.╬зимизнинг пахтазор далаларимиз турганда, қолаверса мамлакатимиз мустақил б╝лган бир замон идора пештоқида ╝роқ – болғанинг барельефига бало борми?Қаранг, қандай ажойиб дала манзарасини чизяпсиз!Қ╝лингиз дард к╝рмасин, ука! -деди раис Исканақул Каркидонов.
-Раҳамат, раис бува! -деди мақтовларга миннатдорчилик билдириб Холб╝ри.
Раис Исканақул Каркидонов идорага кириб кетгач, Холб╝ри яна ишни давом этдира бошлади.
Бу пайт ҳавоза пояларига яқин жойда тамошабинлар оломони тобора к╝пая бошлади.Улар орасида "Қовункапа" қишлоғида туғилган сал найновроқ, ╝зини хашоратшунос олим хисоблаб юргувчи Вақваққул Доно юқорига қараганича Холб╝рига мурожаат қила бошлади.
-Холб╝ри, Хорманг!Қалай чарчамаяпсизми, ука? -деди у.
-Раҳмат, Вақваққул ака!Севимли иши билан шуғилланаётган одам чарчамайди! -деди Холб╝ри, бир зум т╝хтаб.
-Мен сиздан бир нерсани с╝рамоқчи эдим!Шу, десангиз, сочларимни қора б╝ёққа б╝яб юраман!Ҳар хафтада б╝ямасам сочларимнинг оқи к╝риниб, худди жайранинг тиконларидай ола була б╝либ кетяпти!Б╝яйвериб, т╝ғриси, хориб, чарчадим, тинкам қуриди.Соқол м╝йловнику қирсанг, арчилган тухумдай л╝ппибетдондук б╝либ қоласан одам.Аммо сочимни қирдирсам, бошим ╝лгур бехининг ғазанагига ╝хшаб қоладида.Хашоратшунос олимлар симпозиумига шу аҳволда бораманми?Бу пардоз андознинг иши қийин б╝лар экан, ука!Сизда умрбод ╝чмайдиган қора б╝ёқ й╝қми? -деди ҳаваскор хашоратшунос олим Вақваққул, юқорига умид билан к╝з тикиб.
Холб╝ри бир зум ╝йланиб қолди.С╝нг: -Й╝қ, Вақваққул ака!Т╝ғри, менда қора мой б╝ёқ бор.Лекин у қора б╝ёққа б╝яганингиз билан сочингиз ╝сган сари яна оқи чиқиб қолаверади.Кейин мойб╝ёқ сочларингизни қотириб, сув ╝тказмай қ╝яди.Энди сув тегмаса, таралмаса, унақа сочлар остида битлар тухум қ╝йиб, болалаб кетиши мумкин -деди.
-Э, унда ёмон экан -деди ҳаваскор хашоратшунос олим Вақваққул Доно ва Чикателонинг портфелига ╝хшаш сумкасини к╝тарганича сочлари қорага б╝ялган бошини қуйи солиб, уйига ж╝нади.
Холб╝ри мижғов ва сергап сохта олим Вақваққулнинг тузсиз суҳбатидан ҳалос б╝лгани учун енгил тортиб, расм чизишда давом этаркан, шогирди Толибжонга: -Толик, радионинг овозини баландлатиб қ╝й, Анвар Ғаниев куйлаяпти! -деди.
Толибжон радионинг овозини баландлатди.Радиодан халқимизнинг энг севимли хонандаларидан бири Анвар Ғаниевнинг севги ҳақидаги дардли қ╝шиғи янграр эди.
Оҳ, севаман к╝зларингни, оҳ севаман с╝зларингни, севаман жооним сени сенииииии!
Шу пайт Холб╝ри ╝тирган тахта чириб қолган эканми, кутилмаганда қааарс этиб синиб, у ҳавозадан учиб, айланганича пастга қулади. Буни к╝риб, қ╝рқиб кетган Илтижо билан Нортожи дод деб қичқириб юбордилар.Оломон ҳам дахшатдан қотиб қолгандай эди.Яхшиям пастда уйиб қ╝йилган алебастр бор экан, Холб╝ри гуп! этиб, чанг т╝зон к╝тарганича ╝ша алебастр уюми устига чалпак б╝либ тушди.Бу орада тепадан учган бир банка қизил б╝ёқ Холб╝рининг бошига қулаб, т╝киларкан унинг усту боши қип -қизил б╝ёққа беланди.Холб╝ри шошиб ╝рнидан туриб, тамошабин оломон тамон худди зомбилар каби ёнбош ёнбош юриб бора бошлаган эди, одамлар рассомнинг боши ёрилиб, қатиғи чиқиб, ҳамма ёғи қонга беланибди дея ╝йлаб, дуч келган тамонга урра қочдилар.Нортожи дод деганича эри тамон югирди.Илтижо эса, қ╝рқувдан ╝зи билмаган ҳолда ╝рнидан туриб кетди.У ногиронлар аравачасини қолдириб, худди янги й╝лга юрган боладай атак -чечак одим отарди.Нортожи югирганича бориб, Холб╝рини қучоқлаб, бағрига босаркан:-Холб╝ри ака, ёмон тушмадингизми?!Бирон жойингиз лат еб, майиб б╝лмадингизми?! -дер эди нуқул.
Холб╝ри эса Илтижога қараганича ағрайиб қолган эди.
-Қара, Нортожи, қара!Илтижо юряпти! -деди у ҳаяжон ичра.
-Э, Худога шукур!Худойимга шукур! -деди Нортожи, к╝злари жиққа ёшга т╝либ, Илтижони суяшга шошилар экан.
Илтижонинг фалажланган асаб толалари қурқув натижасида ишлаб кетган эди.
30 боб
Тракторчининг к╝з ёшлари
Ёз оқшоми.Қишлоқларда кеч кириши билан автоуловлар шовқини тиниб, борлиққа осуда жимлик ч╝каркан, сукунатда узоқ узоқлардаги овозларни ҳам бемалол эшитиш мумкин б╝лади.Саррин шаббода топ -тоза қилиб супурилган, сув сепилган озода ховлилар аро оёқ учида кезиб, райҳонларни тебратиб, дайдиб юргандай таасурот қолдиради.Холб╝ри искабтопарларни хайдаш учун темир замбилғалтак аравасида хас -хашак ва тезакларни тутатиб, дуд солмоқда эди.Нортожи билан Илтижо ховли ╝ртасидаги чорпояда ╝заро суҳбатлашиб ╝тиришар, Холб╝рининг онаси номоз ╝қир, Машрапилло эса уйда телевизордан "Оқшом эртаклари" к╝рсатувини тамоша қиларди.Шом зулматида қорайиб к╝ринган азим тераклар ортидан олтин патнис каби ой к╝тарилиб чиқаркан, ҳавода шодон к╝ршапалаклар галаси унсиз парвоз қилар, чигирткаларнинг гоҳ баландлаб, гоҳ пастлаётган босиқ товушлари тунни зириллатарди.
Холб╝ри дуд солар экан, нималигини файласуф олимлар ҳам айтиб беролмайдиган ҳаётнинг мураккабликлари, унинг кутилмаганда юз берадиган м╝жизалари ҳақида ╝йлар, ╝зи жондан севган Илтижонинг соғайиб, юра бошлагани, ёнгинасида юрсада, қ╝шни хонада ётсада, унга қ╝лининг учини ҳам текиза олмаслиги, севимли хотини Нортожига б╝лган ҳурмат, к╝зга к╝ринмас, аммо мустахкам садоқат девори борасида хаёл сурарди.У кечалари Нортожи билан бир ёстиққа бош қ╝йиб ётсада, деярли ҳар кеча ╝зи билмаган ҳолда Илтижо ҳақида ╝йлай бошлар, ҳатто Нортожи уйқуга кетган маҳал сездирмай оёқ учида юриб, Илтижонинг хонасига кирсаммикин, у билан бирга тонг отдирсаммикин деган шайтоний фикрлар унга тинчлик бермас, аммо бунга унинг виждони й╝л қ╝ймаганидан қийноқларга, руҳий изтиробларга сабот билан чидаб яшайверарди.╬збек халқининг энг севимли ҳофизларидан бири айтган дардли мисралардаги:
Бири бирисига ╝хшамас, ёраб,
К╝зимнинг ёшлари т╝хтамас, ёраб.
Қ╝ярман бир унга бир бунга қараб...
К╝нглимда бир ёру қ╝йнимда бир ёр.
Бирин ҳур дейинми, бирин гулойим,
Суймаганим суйганимдан мулойим.
Бу қандай к╝ргилик экан, Худойим,
К╝нглимда бир ёру қ╝йнимда бир ёр.
деган с╝злар нақадар топиб айтилган экана, дея ╝йлаб қ╝яди.
Илтижонинг тузалиб бораётганидан Соддагул опа билан Қиличбек Қоплоновичнинг қувонганларини к╝риш, уларнинг миннатдорчиликларини эшитиш Холб╝ри учун қанчалар мароқли экани фақат унинг ╝зига ва Яратгангагина аён.
-Раҳмат, опажон!Яхшиям қизимни шу ёқларга олиб келганима!Руҳшунос олим т╝ғри айтган экан.Мана, болагинам тузалиб, оёққа турди.Мен бу яхшиликларингизни у дунёю бу дунё унутмайман! -деди Соддагул к╝злари жиққа севинч ёшларига т╝либ ва Холб╝рининг онасини қучоқлаб, бағрига босиб, қ╝лларини ╝пиб, к╝зларига суртаркан.
-Соддагул, сиз менга эмас, Яратган Парвардигори Оламга шукроналар айтинг.Бу барчаси Худои Таолонинг ҳикмати, м╝жизаси! -деди Холб╝рининг онаси.
Холб╝ри ҳавозадан учиб ерга йиқилган маҳал Илтижонинг шартта ╝рнидан туриб кетиши эса унинг Холб╝рига б╝лган муҳаббати чин ва к╝з илғамас даражада юксак эканини яна бир бор исботлади.
Холб╝ри шу воқеадан кейин "Энди одамлар мени паралични ҳам даволаб юборадиган буюк табиб дея эълон қилиб, дардга чалинган ╝з яқинларини даволатиш учун дарёдай оқиб келишаркан, мени ҳар куни уч т╝рт марталаб баланд ҳавозадан сакрашга мажбур қилишмаса б╝лди" дея Нортожи билан Илтижони кулдириб юрадиган б╝лди.
Холб╝ри шулар ҳақида ╝йларкан, қ╝лларини ювиб, сочиққа артганича чорпояга чиқиб, к╝рпача устига ╝тирди.Кейин хонтахта тирсаклари билан таянганича овқатлана бошлади.
-Машрапилло уйда маза қилиб "Оқшом эртаклари"ни к╝риб ╝тирибди.Биз билан иши ҳам й╝қ -деди Нортожи.
-Ҳа, биз ҳам яқиндагина шунақа болакайлар эдик.Ҳудди кечагидай.Г╝ё бир зумда ╝сиб, улғайиб қолгандаймиз.У замонларда бунақа шароитлар й╝қ эди.Эсимда, бизнинг деворга осиб қ╝йиладиган беш с╝млик кичкинагина радиомиз б╝ларди. ╬ша радиодан оқшом пайтлари бир аёл эртак с╝йлар, эртак тугагач, скрипкада ижро этиладиган, одамнинг ╝й -хаёлларини узоқ узоқларга олиб қочиб кетадиган бир маюс ва маҳзун куй таралар, эртакчи хола эса ҳазин овозда алла айтар эди.
-Жон болам, д╝ндиққинам, аллаё алла!
Ширин қ╝зичоғим, аллаё алла.
Болагинамнинг боласиё алла!
Қантак ╝рик донасиё алла!
Кеча т╝йиб ухласанго алла,
Қувноқ ╝тар кундузинго алла.
Аллаё алла.Ааалллаа...
Эртак адоғидаги ҳазин аллани дарахтлар ортидан балқиб чиқаётган ойга, олис юлдузларга темулганимизча тинглар эканмиз, к╝зларимизга уйқу илиниб, қандай ухлаб қолганимизни ╝зимиз ҳам сезмай қолардик -деди Холб╝ри.
Кечки овқатдан кейин у красовкаларини кия бошлаган эди, онаси уни саволга тутди.
-Ҳой бола, кеч кирганда яна қаёққа отланяпсан?Завол пайти Худо деб уйда ╝тирсангчи? -деди у Холб╝рига.
-Овқатни хазм қилиб, бирор километр масофага югириб келаман -деди Холб╝ри ва к╝чага чиқиб кетди.
-Ҳа, қулоқсиз болая.Шомдан кейин к╝чага чиқма десам, сира қулоқ солмайди, солмайдида -деди жонамоз устида тасбех ╝гириб, саловот айтаётган она, чарчаганидан эснаб қ╝яркан.
Нортожи идиш -товоқларни, Илтижо эса дастурхонни йиғиштирди.Дастурхонни бир четга қоқаркан, Илтижо олам жаҳонни нурга к╝миб, жимгина порлаётган ойга бир зум термулиб қолди.
Шу маҳал кутилмаганда ер қимирлай бошлади.Уйлар ғижирлаб, айвонлардаги шнурларда осилган лампочклар маятникдай у ёқдан бу ёққа бориб келар, одамлар дахшат ичра бақириб, итлар безовталаниб, асабий хура бошладилар.Кампир қ╝рққанидан калима қайтарарди.
-Илтижо қ╝рқувдан турган жойида қотиб қолган, нимадир демоқчи б╝лардию аммо унинг овози чиқмасди.
Нортожи эса:– Войдод!Машрапилло уйда қолиб кетди! -дея бақирганича болакай телевизор к╝риб ╝тирган уйга қараб чопди.У Машрапиллони к╝тариб айвонга олиб чиқаркан, айвондаги полосга оёқлари ╝ралашиб, юзтубан йиқилди. Қ╝рқувдан ранги охакдай оқарган Машрапилло ╝рнидан дик этиб туриб, ховлига қараб чопди. Шу маҳал уй бир тамонга хуник қийшайиб, гурсиллаб қуларкан, Нортожи дод деганича чанг -т╝зон ичида к╝ринмай кетди.
Илтижо югириб келиб б╝йнига осилган боласини бағрига босиб, дахшат ичра дағ дағ титрар, дод деб йиғлар, Холб╝рининг онаси ҳам бор овозда фарёд чекарди.
Шу маҳал к╝чадан Холб╝ри югирганича кириб келаркан, онасининг: -Болам, бизни Худо уриб қ╝йди!Нортожини уй босиб қолди! -деган фарёдини эшитиб, бир зум тошдай қотиб қолди.С╝нг ╝зига келиб:
–Қани?!Қаерда?!Нортожи!Асалим! -дея қулаб ётган уй вайронаси устида телбаларча эмаклай бошлади.У қ╝лига кирганки нарсани олиб четга отар, айни пайтда у одамдан к╝ра, к╝проқ оёқлари билан ер қазиётган т╝рт оёқли махлуққа ╝хшарди.Ниҳоят у минг машаққатлар билан Нортожини т╝синлар, гувалаклар ва тахта б╝лаклари остидан қазиб, суғириб чиқарди.Бу маҳал ер силкиниши т╝хтаган эди.
Чанг тупроққа, қонга беланган Нортожининг юрагини шошилинч тинглаб к╝рган Холб╝ри бақириб юборди:
-Тирик, тирик! Худога шукур!Худога шукур! Нортожи, асалим, мени эшитяпсанми?!К╝зларингни оч! -дер эди у.Лекин Нортожи к╝зларини очолмай бехуш ётарди.У жуда оғир жарохатланган эди.
Нортожининг тирик эканини к╝риб, Холб╝рининг онаси ҳам, Илтижо ҳам қ╝рқувни унутиб, изиллаб йиғлаганларича Худога шукрона айта бошладилар.Бу орада ҳамма ёқни "Тез ёрдам" машиналарининг чинқириғи тутиб, Қовункапа қишлоғи осмонида вертолётлар учиб айлана бошладилар.Нортожини "Тез ёрдам" машинасида касалхонага олиб бордилар.Касалхонага Ғойиб тракторчи билан унинг хотини Каполатхонлар ҳам етиб боришди.Каполатхон дод деб йиғлаб, бир неча марта хушини й╝қотди.Ғойиб тракторчи ҳам к╝з ёшларини кепкасига артиб: -Худойим, қизим ҳали ёш.Унинг ╝рнига менинг жонимни олақол! Чунки, унга бир нарса б╝лса, энди менга бу ҳаётда яшашнинг ҳам қизиғи й╝қ!-дея елкаларини силкитиб, унсиз йиғларди.У д╝хтирларга : -Барака топкурлар, агар болам тузалиб кетса, умримнинг охиригача томорқаларингни бепул шудгор қилиб ╝таман -дер эди.Шу кеч одамлар касалхона ховлисида мижжа қоқмай тонг оттирдилар.Фақат онасининг қучоғида ётган Машрапиллогина донг қотиб ухларди.Эрталаб д╝хтирлар Холб╝рига Нортожининг ╝зига келганини хабар қиларкан, Каполатхон билан Ғойиб тракторчи бу гаплардан қувониб, тиз ч╝кканларича осмонга қараб, Яратганга қайта қайта шукроналар айтишди.Айниқса Ғойиб тракторчи осмондан к╝зларини узмай, худди Худони к╝риб тургандай, унга мурожаат қиларкан: -Парвардигорим, ╝зинг менга шу биттагина фарзандни ато этган эдинг, уни ҳам мен ғариб қулинг Ғойиб тракторчидан олиб қ╝ймай дебсанда!Раҳмат, Худойим!Қизим тузалиб кетса, ишон менга, ичкиликни ташлайман!Масжидга қатнаб, сенга ибодат қиламан! -деди.Д╝хтирлар фақат беморни толиқтириб қ╝ймаслик шарти билан Нортожининг ёнига киришлари учун рухсат беришди.Биринчи б╝либ палатага елкасига оқ халат ташлаган Ғойиб тракторчи хотини билан, уларнинг ортидан Холб╝ри, Илтижо ва Машрапиллони етаклагинча Холб╝рининг онаси кириб бордилар.
Илғор тиббий аппаратуралар билан жихозланган палатадаги кроватда боши оппоқ бинтлар билан ╝ралган, қ╝л– оёғи гипсланган Нортожи турли шнурлар билан сунъий нафас олиш аппаратига улаб қ╝йилганича ётар, у шу ётишида миср эхромларидаги м╝миёланган жасадларни, худди капалак ғумбагининг пилласини эслатар эди.Каполатхон қизининг ёнига қоқилиб, суқилиб, деярли эмаклаб бораркан: -Қизим! -деди ва Нортожининг мадорсиз қ╝лини беозор силаб, юзларига босганича бошқа биронта с╝з деёлмай юм -юм йиғлайверди.Ғойиб тракторчи кепкасини мижғилаб к╝ксига босганича қизига термулиб унсиз йиғлар, к╝з ёшлардан унинг к╝злари кумуш тангалар каби ялтиллар эди.Қолганлар ҳам йиғлар, Нортожининг хорғин очилган к╝злари қиридан к╝з ёшлар симоб донасидай думалар экан, юзларини ювиб, ёстиққа томарди.Ғойиб тракторчи худди меҳроб қаршисидаги диндор каби тиз ч╝киб, тиззалари билан юриб бориб, қизининг юзларини меҳр билан силади.Тракторчининг лаблари титраб, к╝зларидаги омонат к╝з ёшлар дув этиб палата полига т╝килди.Нортожи хорғин овозда: -Аяжон, дадажон, йиғламанглар, илтимос -деди.Эр -хотин шошиб, х╝п дегандай бош ликилатишаркан, Каполатхон овози чиқмаслиги учун остки лабини узилиб кетгудай қаттиқ тишлаб, унсиз йиғлашда давом этди.Ғойиб тракторчи хотинининг бошини бағрига босиб, к╝з ёшлари т╝килиб кетмаслиги учун шифтга қараб йиғларди.
Бир маҳал Машрапилло юлқиниб чиқиб, Нортожининг ёнига югириб бордида, уни оҳиста б╝йнидан қучоқлаб:-Аяжон! -деди.У юзини ҳудди Нортожининг юрак уришини тингалётгандай унинг к╝ксига юзини босиб ётарди.
Нортожи к╝злари т╝ла ёш, ҳиёл жилмайганича мадорсиз қ╝ли билан Машрапиллонинг б╝рининг юнгидай дағал сочларини силаркан, пичирлаб дуо уни қилди: -Бошинг тошдан б╝лсин.Катта йигит б╝лгин.Мен сени яхши к╝раман -деди у баз╝р.
Бу гапларни эшитиб, ҳаммалари ж╝р б╝либ, унсиз йиғладилар.Айниқса Холб╝ри ╝зини тутолмай йиғларди.Шундан кейин Холб╝рининг онаси келинининг ёнига борди.
-Айланай, қизима.Бизни кечиринг, ғафлатда қолдик, ғафлатда -деди у йиғлаб.
-Й╝қ, аяжон, ундай деманг.Аксинча сиз мени кечиринг.Мен сизга яхши келин б╝лолмадим-деди Нортожи, қайнонасининг қ╝лини оҳиста силаб.
-Оҳ, Нортожи, сиз менинг келиним эмас, ╝з туққан қизимдек жигарбандим, фарзандимсиз -деди силкиниб, т╝килиб йиғлаб Холб╝рининг онаси.
Нортожи Холб╝ри билан Илтижонинг яқинроқ келишларини с╝ради.Илтижо билан Холб╝ри Нортожи ётган кроватга яқин бордилар.
-Нортожи, нега бу дунё бунчалар, адолатсиз, бунчалар ғирром экана!Сизнинг ╝рнингизда мен б╝лишим керак эди!Чунки бу к╝ргуликларнинг барига мен сабабчиман, мен!Ҳа, ҳа, мен шумқадам сизларникига келмаганимда балки бундай б╝лмасмиди?!-деди Илтижо қон йиғлаб.
-Й╝қ, Илтижо ундай деманг.Буни тақдир дейдилар.Пешонамга ёзилгани шу экан.Менинг сиздан бир илтимосим бор.Менга бирон нарса б╝лгудай б╝лса, сиз кетиб қолманг, х╝пми?Холб╝ри акам ёлғиз қолмасинлар.У жуда яхши одам.Илтимос сиздан, кетиб қолмайман деб менга с╝з беринг -деди Нортожи.
-Нега ундай дейсиз, Нортожи?Тушкунликка тушманг ахир.Худо ҳохласа соғайиб, бу кунларни к╝рмагандай б╝либ кетасиз ҳали.Унақа васият қилманг, бизни қ╝рқитиб.Бахтингиз ╝зингизга насиб этсин.Холб╝ри акам билан бирга яшашга фақатсиз сиз ҳақлисиз ва лойиқсиз.Мен эса уни ташлаб кетганман.Сиз тезроқ соғайинг ва Холб╝ри акам билан бахтли б╝линглар -деди Илтижо.
-Й╝қ, сиз менинг с╝нги илтимосимни ерда қолдирманг, Илтижо.Холб╝ри акамни ташлаб кетмайман, у билан бир умр бирга яшайман деб с╝з беринг.Сиз ҳам, Холб╝ри ака, Илтижонинг к╝з ёшини оқизмайман, Машрапиллони ╝кситмай, ╝з фарзандимдай тарбиялайман дея с╝з беринг.Илтимос -деди Нортожи.
Бу с╝злардан с╝нг Холб╝ри билан Илтижонинг х╝п дейишдан бошқа чоралари қолмади.Улар Нортожи ётган кроват ёнида тик турганларича х╝п дегандай бош ликиллатиб аччиқ аччиқ йиғладилар.
Шундан кейин навбатчи доктор ва ҳамширалар, бемор толиқиб қолади дея уларни хонадан деярли суриб, ҳайдаб чиқариб юборишди.
Эртасига Нортожи оламдан к╝з юмди.
Тамом.
03/06/2017.
Кундуз соат 1 дан 24 дақиқа ╝тди.
Канада, Онтерио.