355 500 произведений, 25 200 авторов.

Электронная библиотека книг » Вулкан Холдор » Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) » Текст книги (страница 3)
Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)
  • Текст добавлен: 16 мая 2018, 17:00

Текст книги "Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)"


Автор книги: Вулкан Холдор



сообщить о нарушении

Текущая страница: 3 (всего у книги 11 страниц)

Холб╝ри этюдник ёрдамида дераза ойналарини синдираркан, чаққонлик билан ховлига сакради.Кейин девор ошиб, жинк╝чалар б╝йлаб чопганича уйига кириб бораркан, унинг авзойини к╝риб, онаси Саидахон қ╝рқиб кетди.

-Ҳа, болам, сенга нима б╝лди? -деди у ҳавотир ичра.

-Ая, тезда бу уйдан кетинг.Биронта қариндошларникига беркининг -деди Холб╝ри.

-Тинчликми, болам, нега беркинаман? Биронтасини ╝лдириб нетиб қ╝йдингми? -деди Саидахон ая саросима ичра.

-Й╝қ, ая, менга биттаси тухмат уюштирмоқда.Ҳуллас, вақт зиқ, кейин тушунтираман.Илтимос, менинг айтганимни қилинг. Хозир бу ерга ╝ша иштонини бошига кийган муттахам аёл оломонни эргаштириб келиши мумкин -деди Холб╝ри.

-Э, худойимей, энди бунақа к╝ргуликлар ҳам бормиди! -деди изиллаб йиғлаб Саидахон ая.Кейин ╝ғлининг айтганини қилиб, ховли тамон қочди.

Холб╝ри девор ошиб, далага қараб югирди.У илонизи с╝қмоқдан чопиб бориб, қуриб қовжираб ётган ж╝хоризорга ╝зини урди.Холб╝ри иложи борича ж╝хорипоянинг ичкарироғига кириб кетиш мақсадида, шатир шутир қилиб, юз -қ╝ллари маккаж╝хориларнинг қиличдай ╝ткир баргларида тилиниб, югираверди.Ниҳоят, чарчаб, ҳаллослаганича ерга ╝тираркан, худди ╝лим лагеридан қочган махбусдай жимликка қулоқ тутиб ╝тирди.Орадан бир соатларча вақт ╝тгач, Холб╝ри ╝зи айтгандай бир т╝да ғазабнок одамлар қ╝лида таёқ, т╝қмоқ, кетмонсопи, паншахаю ╝роқлар билан дала й╝лида пайдо б╝лдилар.

-У мана шу ж╝хоризорга кириб кетди, ╝з к╝зим билан к╝рдим! -деди кимдир.

-Тезда ж╝хоризорни ╝раб олинглар!Ифлос бирон ёққа қочиб кетмасин!Зинокорни тутиб, анави участковый Қоғозқоп Қорбобоев келгунича, судсиз, терговсиз тошб╝рон қиламиз!Токи, бошқаларга ибрат б╝лсин!Вой, ноинсоооф!Исканақул Каркидонувуч унга ишониб, буюртма берсаю у аблах раисимизнинг фариштадай бегунох, булоқ сувидай покиза, м╝ъмина аёлига жинсий тажовуз қилиб уни з╝рласая!-деди яна кимдир.

-Балки Ғойиб тракторчига айтиб, маккаж╝хориларни комбайнда ╝рдирармиз?!╬шанда у қочиб чиқишга мажбур б╝лади ва биз уни тутиб оламиз! -таклиф қилди яна кимдир.

-Й╝қ, яхшиси, ж╝хорипояга ╝т тортамиз!Бировнинг хотинига к╝з олайтирадиган газанда ёнса, к╝з ╝нгимизда тириклай ёниб кетсин! -бақирди яна биров.

-Жуда т╝ғри, ж╝хоризорга ╝т қ╝йиш керак! – таклифни мақуллади кимдир ва улардан бири ч╝нтагидан чақмоқтош олиб, сигарет тутатиб чекиб, энди ж╝хоризорга ╝т илаштирман деб турганди, кутилмаганда узоқдан мотоциклнинг тириллаган товуши эшитилди.

-Ие, участка нозири Қоғозқоп Қорбобоев келяпти!Ҳозир "Тез ёрдам" билан ╝т ╝чирувчилар ҳам етиб келса керак!-деди кимдир.Ж╝хоризорга ╝т тортаётган одам, шошиб чақмоқтошни ╝чирди.К╝п ╝тмай кажавали "Урал" мотоцикли ортидан булутдай чанг т╝зон к╝тариб, участка нозири Қоғозқоп Қорбобоев етиб келди.

У мотоциклни четга олиб, маторни ╝чириши билан, кимдир унга: -Гражданин начайник, художник Холб╝ри мана бу ж╝хоризорга беркинибди.Оломон уни тошб╝рон қилмоқчи -деди.

-Й╝қ, ҳурматли гражданлар, бизнинг мамлакатимизда ╝збошимчаликка й╝л й╝қ!Биз хуқуқий демократик давлатда яшамоқдамиз!Жиноятчи адолатли суд олдида, қонун олдида жавоб бериши керак!Айниқса, бировнинг жуфти халолига к╝з олайтирадиган виждонсиз кимсалар! -тушунтирди участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев.

Кейин мотоцикл кажавасидан карнайли овозкучайтиргични олиб, жиноятчи билан музокарага киришди.

-Художник Холб╝ри!Қаршилик к╝рсатиш бефойда!Ж╝хоризор ╝раб олинган!Қ╝лларингизни юқорига к╝тарганингизча ж╝хоризордан чиқинг!Акс ҳолда куч ишлатишга мажбур б╝ламиз!Сизга ╝н беш минут мухлат!Вақт кетди! -деди у амирона.

Анчадан кейин Холб╝ри қ╝лларини юқорига к╝тарганича ж╝хоризордан чиқиб келди.

-Ҳа, бу бошқа гап -деди участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев ва эпчиллик билан Холб╝рининг қ╝лларга кишан урди.

-Гражданлар, айбланувчига яқин келманглар! Қонунчиликда айбсизлик призумпацияси деган нарса бор! Унинг тақдирини сизлар эмас, адолатли суд ҳал қилади! -дея қ╝шимча қилди, ғазабнок оломонни тинчлантириб участка нозири.

Шу маҳал дала й╝лидан "Қовункапа" ширкат х╝жалигининг раиси Исканақул Каркидоновнинг брезент ёпқичли "Виллис" хизмат машинаси катта тезликда, чанг т╝зон к╝тарганича капа капа б╝либ кела бошлади.Исканақул Карикидонов худди Танзаниянинг Серенгетти водийсида жирафа овлаётган овчидай бошини хизмат машинаси дарчасидан чиқариб олганди.

-Қаранглар!Раис Исканақул Каркидонов ҳазратларининг шахсан ╝злари келмоқдалар!Художникнинг ш╝ри қуриди! Райис бува уни шу ердаёқ асфаласофилинга ж╝натадилар энди! -деди кимдир.

Лекин Исканақул Каркидоновнинг хизмат машинасидан кулиб тушгани, ва худди қадрдон одами билан к╝ришаётгандай Холб╝рини махкам қучоқлаб, унга миннатдорчилик билдиргани оломонни ва участка нозирини лол қолдирди.

-Раҳмат, Холб╝ри ука!Илоё мендан қайтмаса, Худодан қайтсин!Сиздан у дунёю бу дунё қарздорман энди!Мен у бевафо аёлдан қандай қутилишни билмай, т╝ғрироғи айбларини б╝йнига қ╝ёлмай юрардим!Сиз менга ёрдам бердингиз!Ҳайрон б╝лманг, д╝стим!Мен уйга ҳар эхтимолга қарши яширин видеокамералар ╝рнатдириб қ╝йгандим.Худога шукр!У манжалақининг жирканч қилмишлари энди манабу дискка ёзиб қ╝йилган.Уни флешкаларга к╝чириб нусхалаб қ╝йдим.Судда асқотади.Мен уни қум талоқ қ╝йдим, ҳа ҳа қумталоқ!Бай бай бай баааай!Хонавайрон б╝лишимга бир бахя қолган эканку а!Э, раҳмат яна бир бор сизга, отангизга раҳмат, укажон! -деди раис Исканақул Каркидонов Холб╝рига, ҳаммани бадтар ҳайрон қолдириб.

Айниқса унинг гапларини эшитиб, участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоевнинг ранги б╝здай оқариб кетди.


7 боб

Ҳайрлашув гулхани



"Қовункапа" ширкат х╝жалигининг раиси Исканақул Каркидонов судда ютиб чиқди ва енгилтабиат хотини Бибисувайдодан расман ажрашиб, ╝з котибасига уйланиб олди.Холб╝ри аввалига Бибисувайдо танишларини ва бехисоб бойликларини ишга солиб, инкор қилиб б╝лмас далилу исботларга қарамай, судда ютади ва раис Исканақул Каркидоновнинг ╝зини қаматиб юборади деб ╝йлаб юрганди.Кейин маълум б╝лишича, Бибисувайдонинг бойлиги ҳам, қудратли таниш билишлари ҳам й╝қ экан.Участка Нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев судда прокурор ва адвокатнинг саволларига жавоб берар экан: "Ҳурматли суд ҳайъати!Бибисувайдо хонимнинг менинг т╝ғримда айтган гаплари қип -қизил тухмат!Аксинча у мени й╝лдан урмоқчи б╝лганда, мен хуқуқ тартибот органи ходими эканлигимни, оилам, севикли хотиним ва фарзандларим борлигини, бундай жирканч ахлоқсизлик билан шуғилланмаслигимни айтганман.Шундан кейин бу енгилтабиат аёл шантаж й╝лига ╝тиб, шу тариқа мендан ╝ч олмоқчи б╝лган" дея барча айбловларни инкор қилди ва сувдан қуруқ чиқди.

Шулар ҳақда ╝йларкан, Холб╝ри уяли телефонини олиб, Илтижога қ╝нғироқ қилди.Кейин гапира бошлади:-Ало, бу дала шийпоними?Яхши қиз, ╝ша атрофда Илтижо деган қизга к╝зингиз тушмадими мабодо?Агар мумкин б╝лса уни бир минутга чақириб юборсангиз, муҳим гап бор эди -деди у.Унинг гапларини эшитиб, Илтижо кула бошлади.Кейин с╝ради:

–Кечирасиз, Илтижо сизга ким б╝лади?

-А, Илтижоми? Нима десам экан сизга...Илтижо менинг севгилим.Мен уни бир зум к╝рмасам соғиниб қоламан, тушуняпсизми? Усиз менга дунё қоронғу -деди Холб╝ри.

Илтижо яна кула бошлади. Кейин: -Жиннивой, шунақа дейсизми? Ахир телефон суҳбатимизни биронтаси эшитиб турган б╝лса нима б╝лади? -деди ҳавотирланиб.

-Эшитса эшитар.Нима, мен бировнинг севганига к╝з олайтиряпманми? Ё севиб, севилмоқ айбми? Эшитсин, бутун дунё билсин сизни телбаларча севишимни!– деди Холб╝ри.

-╬шандайкуя, лекин сал қоғозга ╝раброқ гапириш керакда ╝збекчиликда -деди Илтижо.

-Яхши, шундай қиламиз.Лекин мен ҳозир сиздан д╝ппи тор келганда бир дақиқасини тонна тонна олтинга ҳам сотиб олиб б╝лмайдиган энг қимматбаҳо нарса ҳақида с╝рамоқчиман.Вақт ҳақида.Бугун маликамнинг вақтлари қалай, бир учрашсак, дийдорлашиб дегандай... Буёғи пахта терими ҳам ниҳоясига етяпти.Эрта индин кетиб қолсангиз, менинг ҳаётим кузги далалар каби хувиллаб қолади -деди Холб╝ри.

-Вой, авлиёмисиз? Қаёқдан билақолдингиз? Ростдан ҳам эртага шаҳарга қайтамиз.Нарсаларимизни йиғиштиряпмиз.Автобуслар келса... Эҳ, шаҳарни, уйимизни, ота онамни ╝лгудай соғиндим -деди Илтижо, чуқур х╝рсиниб.

-Ҳа энди авлиё б╝лмасак ҳам, девор қуласа к╝чани к╝рамиз.Ҳуллас, мен сизни даладаги яккатут ёнида кутаман.Дала шийпонидан яккатутгача деярли бир қадамку.Гулливернинг қадами билан ╝лчанса.Туманда қ╝рқсангиз, ╝зим бориб олиб келай -деди Холб╝ри яна.

-Ҳая, туманда б╝рилар ғажиб кетса нима қиламан? -деди Илтижо.

-Ғажимайди, хотиржам б╝линг.Бу далалар Холб╝рининг территорияси.Қани биронта б╝ри яқин келиб к╝рсинчи!Тилка пора қилиб тейлейман! -деди Холб╝ри, ғазабнок б╝ридай ириллаб.Кейин улий бошлади.

-Й╝қ, туманда бир ╝зим юргани қ╝рқаман -деди Илтижо.

-Эҳ, шу ҳам тиббиёт олийгоҳининг талабаси б╝лдию! Юракдан ҳам бор эканку а! ╬қишни битирганингиздан кейин тажриба ошириш учун сизни биронта ╝ликхонага юборишса нима қиласиз? У ерда оқ сурпга ╝раб қ╝йилган мурдалар нурсиз к╝зларини бақрайтириб, энгак ташлаб ётади.Талаба деган у ╝ликларни бундай сартахтага тортиб, ништар билан ёриб, бош чаноғини трепанация қилиб, очиб, текширишига т╝ғри келади.Майли, қ╝рқсангиз, шийпонда ╝тириб туринг.Мен ╝зим ғир этиб бориб, сизни олиб келаман.Бугун иккаламиз ╝тин т╝плаб, далада гулҳан ёқамиз -деди Холб╝ри. Шу тариқа улар ҳайрлашаркан, Холб╝ри телефонни ╝чириб, киссасига солди.Кейин шийпон тамон ж╝нади.Унинг шийпонга яқин борганини туманда ҳеч ким сезмади.Холб╝ри киссасидан қ╝л телефонини оларкан, яхшиям телефон бор дея ╝йлаб қ╝йди.С╝нг яна Илтижога қ╝нғироқ қилди.Лекин кутилмаганда Илтижонинг "П╝!" деган товушидан ч╝чиб, юраги ёмон б╝либ қолай деди.Унинг қ╝рқиб кетганини к╝риб, Илтижо кулавериб қотиб қолди.Қорнини чангаллаб, буралиб кулдида ╝зиям.Кулавериб бечаранинг к╝зларидан ёш чиқиб кетди.Холб╝ри ҳам кулди.

-Эҳ, довюрак рассом! Чумчуқ пир этса, юрагингиз шир этарканку! Яна ╝ликхона, мурдалар ҳақида сафсата сотасиз -деди Илтижо, ҳамон ҳузур қилиб кулганича.

Улар кула кула дала й╝лидан юриб, туманда хира к╝риниб турган улкан яккатут тамон юрдилар.К╝зланган жойга етиб келишгач, Холб╝ри ч╝нтагидан чақмоқтош олиб, ╝зи аввалдан тайёрлаб қ╝йган хас -ъашак, ╝тин ч╝пга ╝т қалаб, гулҳанни ёқди.Гулҳан аланга олар экан, ғ╝запоя ва ╝тин ч╝плар гувиллаб ёна бошлади.Олов шуъласида Холб╝ри билан Илтижонинг соялари афсонавий девлардай лопиллаб, гоҳ узаяр, гоҳ қисқарар, қизғиш, пуштиранг учқунлар чирсиллаб ҳавога учар, к╝зни ачитгувчи улкан тутун илони осмонга ╝рларди.

-Мана бу халтада картошкалар бор. Ҳозир мен сизга гулҳан ч╝ғида картошка пишириб бераман -деди Холб╝ри ва халтадаги картошкаларни гулҳан ч╝ғларига к╝мди. Кейин гулханга ғ╝запоя ва дарахт шох -шаббаларидан ташларкан: – Нега қараб турибсиз?Оловни боқишга к╝маклашмайсизми? Қаранг олов ╝тинларни қандай иштаха билан қасрлатиб ейяпти! -деди.

Илтижо х╝п деб ғ╝запояларни ва қуриган юлғун шохларини гулханга ташлади.Унинг юзлари олов шуъласида худди олтин ниқобдай товланар, нозик қ╝лларини оловга тоблаганича шодланиб жилмаярди.

–Қандай ажойиб! Мен бу дамларни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман -деди у ҳамон гулҳанга ╝йчан термулганича.

-Мен ҳам кимсасиз кузги далада гулхан ёқишни ва ёлғиз ╝зим оловга термулиб ╝тиришни ╝лгудек яхши к╝раман.Шаҳарда қанақа билмадиму, бизнинг қишлоқда ким уйланса, албатта унинг т╝йида келин тушди маҳал гулҳан ёқилади.Ғат -ғут карнай садолари, сурнай нолаларию ноғоралар зарби остида йигит қизлар гулханни айланиб, рақсга тушадилар.Кейин куёв паранжига ╝ранган келинни улкан личинкадай билтанглатиб елкасида к╝тарганича одамлар коридори аро югириб, уйдаги чимилдиққа қ╝йиб чиқади.Албатта бу қадимий анъаналарга бизнинг к╝зимиз ╝рганиб қолган.Лекин бу жараённи европаликлар, ёки канадаликлар к╝рса, ҳайратдан ёқа ушлашлари табиий.Улар учун бизнинг анъаналаримиз жуда қизиқ.Бир гал Туқумб╝й деган бола уйланиб, т╝йида паранжига ╝ранган семиз, оғир келинчакни к╝тариб, азбаройи з╝риқишдан б╝йин томирлари ╝қловдай б╝ртиб, инқиллаб кетаётганди, кимдир уни чалиб юборди.Туқумб╝й мувозанатини й╝қотиб, ёнбош -ёнбош юриб, чиринди т╝ла хандакка қулаганда кулавериб ичакларимиз узилай деган -деди Холб╝ри.

Унинг гапларидан Илтижо ҳандон отиб куларкан: -Т╝йимиз куни сиз ҳам мени ╝ша Туқумб╝йга ╝хшаб йиқитиб юбормайсизми, хандакка?! -деди.

-Унинг учун аввалдан сизни ҳар куни уч -т╝рт маҳал к╝тариб, тирнопка қилиб туришим керак -деди Холб╝ри, гулҳанга термулган куйи мийиғида куларкан.

-Ҳо, буни қаранга! Режалар з╝рку? -кулди Илтижо ҳам.

Анчадан кейин Холб╝ри гулҳан ч╝ғларини ч╝пак билан титкилаб, пишган картошкаларни ковлаб чиқарди.Кейин улардан бирини олиб, у қафтидан бу кафтига отиб, пуфлай -пуфлай совутиб, уни иккига б╝лди.Куйиб қорайган п╝чоқлар ичидан пишган картошка оқариб к╝ринди.Картошкани яхшилаб совутгач, Холб╝ри уни Илтижога узатди: -Қани, бир еб к╝рсинларчи қишлоқиларнинг даладеликатес деган таомини.Манабу туздан сепиб, кейин тановвул қилинса, жуда кетадида -деди у.

Илтижо Холб╝ри айтгандай, ч╝ғда пишган картошкага туз сепиб еркан, роҳатдан к╝злари юмилиб: -Умх, бай бай бай бааай! Қандай мазали! -деб қ╝йди, мамнун жилмайганича.Унга қараб туриб, Холб╝ри хохолаб кулиб юборди.

-Ҳа, нега куляпсиз, барно йигит? -деди Илтижо.

-Оғзингиз қорайиб қолли -деди Холб╝ри.

Илтижо шошиб оғзини енгига артган эди, қоракуя сувалиб кетди ва Холб╝ри бадтар кула бошлади.

Бу орда у битта картошкани еган эди, унинг оғзи ҳам қорайди.Холб╝рининг қорайган оғзига қараб Илтижо роса кулди.

-Ҳадеб кулаверманг.Ҳозир битта қайноқ картошкани к╝йлагинингизнинг ёқасидан ичингизга тейлаб қ╝яман -деди Холб╝ри ва иссиқ картошкани олиб, қизни қувлай бошлади.Илтижо қиқир қиқир кулганича гулҳан атрофида айланиб қоча бошларкан, Холб╝ри кутилмаганда ғ╝запоя ч╝киртакларига қоқилиб, ерга йиқилди ва иссиқ картошка қ╝лидан учиб кетди.Боядан бери кулиб қотаётган Илтижо, ерда ётган иссиқ картошкани олиб, Холб╝рининг ёқасига тиқди.Картошка к╝йлак ичига думаларкан, куйиб қолган Холб╝ри, картошкадан ҳалос б╝лиш учун типирчилаб, ╝з танасига шаппатилаб, ч╝ғ ютган бақадай сакрай бошлади.Буни к╝риб, Илтижо кулавериб чарчаб, ерга ётиб қолди.Холб╝ри эса ерга тушган картошкани ола солиб, қизга ташланди.Лекин бу пайт картошка анча совиб қолган эди.Холб╝ри Илтижони қучоқлаган куйи унинг кулиб турган чарос к╝зларига тикилиб қолди.Шундан кейин гулҳан шуъласида икки соя гул ва печакдек бир бирига чирмашиб кетди.


8 боб

Эшак билан суҳбат



Илтижо билан Холб╝рининг ҳайрлашиши жуда қайин б╝лди.

–Майли унда, Илтижо, ҳайр.Тез кунларда яна к╝ришамиз, Худо ҳохласа.Яхши етиб олинг.Йиғламанг, ахир шаҳар қочиб кетмаганку.Қолаверса, ҳозир Лайли, Мажнун, Фарходу Ширин, ёки Ромео ва Жулиетталар замони эмас.Бахтимизга қ╝л телефонлари бор...Ие, йиғламанг десам, яна йиғлаяпсизку.Қани, к╝з ёшини бас қилиб, ҳозироқ жилмайингчи.Эҳ, сиздан ажралиш мен учун ҳам нақадар оғир эканини билсангиз эди.Шу икки ой муддатда сизга шу қадар боғланиб қолдимки, ҳозир танамнинг тенг ярмини қилич билан кесиб, олиб кетишаётгандай туюлмоқда менга.Г╝ё юрагимни суғуриб олишаётгандай.Лекин, начора, вақт деганлари бешафқат ҳакам.Унга оддий одамлардан тортиб, қудратли ҳукмдорлару бойлиги дунёга сиғмайдиган бадавлат бойлар ҳам қарши чиқолмайди, уни ҳеч қандай куч т╝хтата олмайди.Вақт бор экан, бир куни инсон бор топган нарсаларидан, ╝зи севган инсонларидан, яқинларидан вақтинчалик эмас, бир умрга эмас, мангуга жудо б╝лади.Тушуняпсизми, абадул абад!Бу нарсани бир зум тасаввур қилмоқ, ҳис этмоқнинг ╝зи дахшат!Бундай жудолик қаршисида сиз билан бизнинг вақтинча айрилишимиз ҳеч нарса эмас.Ҳуллас, ҳалиги гап.Худо ҳохласа, сизларнинг уйингизга онам совчиликка борадилар.Ота онангиз рози б╝лган маҳал сиз унамай туриб олмангда ишқилиб -деди Холб╝ри.Илтижо Холб╝рига к╝злари т╝ла жиққа ёш билан жилмайиб қаради.Кейин у ҳам гапира бошлади: -Мен ҳам бу ажойиб қишлоқда юрагимни қолдириб, шаҳарга б╝м -б╝ш вужуд билан қайтаётгандайман.Лекин бу ёқларга келиб, сизни топиб олганимдан хурсандман.Бу далаларда сиз билан ╝тган ажойиб дамларни, бизни учраштирган пахтазорларни, иккимиз қайиқда сузган, баланд қамиш деворлари шамолларда майин шовуллаган, сон саноқсиз оппоқ лилиялар очилиб ётган дарё делтасини, иккаламиз гулҳан ёққан кунни, сизнинг ичагузди ҳангомаларингизни ҳеч қачон унутмайман.Сиз чизган портретни ота -онамга к╝рсатаман.С╝нг уни ╝зимнинг хонамга, шундоқ кароватимнинг устига илиб қ╝яман.Ҳар гал портретга қараганимда сиз ёдимга тушасиз.Телефонлашиб турамиз.Яна мен кетгач, бошқасини топиб олиб, телефон рақамларингизни ╝згартириб олманг! -деди у кулишга ҳаракат қилиб.

–Э, Худо сақласин -деб қ╝йди Холб╝ри.

Шундан кейин улар яна бир бор ҳайрлашдилар.Илтижо автобус ойнасидан Холб╝рига қ╝л силтар, нималардир дер, аммо ойна ортидан унинг овози эшитилмасди. Холб╝ри ҳам то автобуслар карвони к╝здан ғойиб б╝лгунича қизга қ╝л силтаб турди.Автоколонна илонизи қишлоқ й╝лидан олислаганича, туманлар қаърига сингиб кетди ва ╝зи башорат қилганидай Холб╝рининг ҳаёти Илтижосиз худди кузги кимсасиз далалар каби хувиллаб қолди.Уйда ундан бадтар эди.Мана у кечагина хашарчи талабаларнинг жарангдор кулгиларидан гавжум, бугун эса сукунат қаърига ч╝мган дала шийпони ёнида кузги далаларни, туманда жанубга учиб кетган қушларнинг б╝м б╝ш инларини ҳовучларида тутган дарахтларни, ╝ргимчак т╝рига ╝ранган бурганларни, Юлғун буталарини ва туманда ╝тлаб юрган эшакни б╝ёқда акс эттириш билан овора б╝либ турганди, бир маҳал туманли й╝лди кимнингдир ғира шира қораси к╝ринди.Шарпа яқинроқ келгач, Холб╝ри уни таниди.Мастликдан гандираклаб келаётган у одам Ғойиб тракторчи эди.Маст одам одатда мижғов б╝лишини ва ╝зининг беъмани гаплари билан одамнинг вақтини олишини, ишдан қ╝йишини, ҳатто жиғига тегиб, дилини ранжитишини яхши билган Холб╝ри ╝зини панага олди.Аммо Ғойиб тракторчи т╝ғри ╝тиб кетмай, шийпон ёнида т╝хтадида, бир зум маятникдай чайқалиб тураркан, кутилмаганда юлғун бутазорлари тамон юрди.Буни сезган эшак бошини норози сарак сарак қиларкан, пишқириб қ╝йди.С╝нг яна беғамгина ╝тлайверди.Холб╝ри Ғойибнинг ҳаракатларига қараб, у эшакни миниб кетмоқчи шекилли деб ╝йлади.Аммо тракторчи эшакка гапира бошлади:

-Яғир, яхшимисан?!Сокин сукунатда, туманли далада ёлғиз ╝зинг хаёл суреееб, маза қилиб ╝тлаяпсанми?╬тла, ╝тлайвер.Менга эътибор берма.Бийдай дала.Й╝лда биронта ҳам одам к╝ринмайди.Туманда сенга к╝зим тушиб қолдию, кел, шу эшакдан ҳол аҳвол с╝рай, бироз суҳбатлашай дедимда.Мен сенинг тилингни тушунмасам ҳам, сен менинг с╝зларимни тушунсанг керак.Агар тушунмаганингда, ҳеч й╝қ биронта савол берардинг.Индамай ╝тлашингдан сен дунёдаги барча тилларни биладиган донишманд олим эшак эканинг шундоқ билиниб турибди.Одатим, ароқ ичганда сергап б╝либ қоламан.Бунинг устига далаларда ёлғиз ╝зим трактор ҳайдаб, баҳорий кенгликларда ортимдан қалдирғочлар галасини эргаштирганимча мола судраб, ер текислайман.Ёзда ям -яшил ғ╝заларга ишлов бериб, культивация қиламан.Мана бунақанги осойишталик ҳукмрон сурган кузги туманларда хафталаб уйга келмай, далаларни шудгорлайман.Кечалари дала шийпонидаги шалоғи чиққан йиғма кроватимда ухлайман.Энди ╝зинг ╝йла, ахир мен ҳам инсонман, ким биландир суҳбатлашиб турмасам, ёввойи одамга айланиб қолишим мумкин.Шунинг учун сенга ╝хшаш яғир эшаклар билан, гоҳо сигирлару қ╝й эчкилар, чумчуқ, чигиртка, қурт қумурсқалар билан суҳбатлашиб тураман.Теваракда биронтаям одам қолмаган б╝лса, нима қишлиш керак, ахир.Қолаверса сен чақимчи эмассан, айтган ҳар бир гапимни телефонинга хуфёна ёзиб олиб, оқизмай томизмай, керакли жойларга етказмайсан.Шу десанг, қ╝шни қишлоқлик бир ҳамкасбимиз ╝ғлини уйлантирди.Камбағал одамнинг қ╝ли очиқ б╝ладида.Киши бошига биттадан ароқ т╝ғри келди десам, мубалоға б╝лмас.Кемамиз ч╝киб кетгунча ичдик.Т╝йга шаҳардан Запарғани деган отарчи кепти.╬ттиз иккита тишининг ҳаммасига тилла қопланган.Оғзи қимматбаҳо тошлар сақланадиган ҳамёнми дейсан.Овози, хафа б╝лмагину, сенинг овозингдан ҳам хароб.Мен ҳам ундан яхшироқ айтаман ашулани.Бир маҳал у қорнига садаф қадалган торини тинғирлатиб, "Феруз"ни айтаётганди, ёнимизда ╝тирган Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат таҳаллусли ижодкор кутилмаганда шартта ╝рнидан туриб:

-Эй, Запарғани, тезда ашлангди т╝хтат қани!Эзма қ╝шиқларинг билан юрагимизни қон қилиб юбордингку!Сал ш╝хроқ қ╝шиқларинг й╝қми?!Қара даврада замонамиз қаҳрамонлари, қиличдай илғор механизаторлар ╝тирибди!Ш╝хидан айт, йигитлар жаранглаган ханжарларни тишлаб, саҳродаги қуюндай чирпираб айланиб лазгинкага ╝йнасин!-дея бақирди.

Бу гаплардан табиийки, отарчи Запарғани қаттиқ ғазабланди.

-Нифига себе!А ты кто такой, чтобы тут командовать а, алкаш несчастный!Қ╝шиқларим ёқмаса ғилдира баттан!Ман бу қ╝шиқларимди санъатни тушунадиган нозик, нафис дидли шинавандалар учун анов қиляпман, айтяпман!Сенга ╝хшаган эговлар санъатни, мақомни тушунармиди!– деди у.

-Я кто такой?!Э, мен ╝з замонасидан минг, миллиард йиллар ╝зиб кетган, ҳали шеърларини инсоният тушунишга қодир б╝лмаган моденнуст Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат б╝ламан! – деди шоир фахр билан.

-Вой, вохахахахаааа! Шоирмишлар!Таҳаллусингни ҳам биринчи марта эшитиб турибманку!Шоир б╝лсанг, ҳофизлар шеърларингни қ╝шиқ қиларди ва биз сени танирдик.Сволоч самозванец! Катись отсюда, пока телохранителларим сени тилка пора қилиб ташламасдан! -деди маҳаллий ҳофиз Запарғани.

Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат даханаки баталияни давом этдирди:-Э, овози палағда отарчи!Биринчидан сен Огоҳий бованинг арвохини чириллатиб, "Мушкин қошингнинг ҳайрати" деб айтяпсан.Ҳайрати эмас, ҳайъати, ёр қошлари суд ҳайъати каби тизилиб ҳукм чиқаргач, чашми жаллод, яъни офатижон к╝з, как бы бу ҳукмни ижро этиб, ╝з ошиғини ╝тли нигохи билан қатл этади, ╝лдиради демоқчи шоир.Иккинчидан, сен бугун Огоҳий бованинг шеърларини ашула қилиб айтганинг каби, минг, миллион йиллардан кейин менинг шеърларимни ҳам ҳофизлар қ╝шиққа айлантириб, ╝зга сайёралардан келин тушириб келаётган космобусларда, звездалетларда, учар тарелкаю, вақт машиналарида бутун коинотни бошига к╝тариб куйлаб келадилар.Так что, сен бола катта кетма!Мен олти йил каратэнинг Фон Шау деган қ╝л жанги билан шуғилланганман.Ҳавода икки марта айланиб, оғзинга қаратиб тепаман, тилла тишларинг қийшайиб, оғзинг ёпилмайдиган, ёпилса, очилмайдиган б╝либ қолади.Уриб, номи суягинг б╝лса ун қилиб ташлайман!Телохранителларингни ҳам! -деди у.Шоирнинг бу гапларидан ҳаммамиз кулиб қотиб қоллик.

Инна дегин, анъанага к╝ра оммавий муштлашув бошланди.Яхши, ҳамкасбимизнинг бахтига участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев ҳазратлари пистирмада пойлаб ётган эканлар, зудлик билан тартиббузар Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунатни хибсга олиб, қ╝лларига кишан ураркан, "Урал" русумли мотоциклининг кажавасига ╝тқизиб, участка ерт╝ласига олиб кетди.Шундан кейин т╝й т╝йдай б╝лсин, пичоқбозлик б╝лмасин деганларидай, биз ҳам қолган қутган ароқларни ичиб, шишаларни қоқлаб, тарқалишдик.Ҳозирча бор гап шу, яғир эшшак -деди Ғойиб тракторчи. Кейин эшак билан ҳайрлашиб, дала й╝лига чиқаркан, гандираклаганича юриб, туманларга сингиди, ғойиб б╝лди.


9 боб

Ойдин далалар



-Гувиллаб эсаётган тунги қор шамолида ҳаво линиясининг биронта сими узилдими, қишлоқда чироқ ╝чиб қолди.Холб╝ри чироқ ╝чмай туриб, қ╝л телефонининг батарейкасини электр энергиясига т╝йинтириб олгани яхши б╝лган экан.Й╝қса у Илтижога қандай қ╝нғироқ қилар эди?Илтижо эса шаҳарда яшайди.У ёқларда чироқ деярли ╝чмайди.Яъни телефони жиринглаши биланоқ у алоқага чиқади.Шундай ╝йлар билан Холб╝ри қ╝нғироқ қиларкан, ╝зи ╝йлаганидай трубкадан Илтижонинг таниш, жарангдор овози келди: -Эшитаман.Алло!Холб╝ри ака, бу сизми?!– деди у шошиб.

-Ҳа, мен -деди Холб╝ри.У энди қиздан ҳол аҳвол с╝рамоқчи эди, Илтижо хурсандлигидан яна гапира бошлади:

-Вой қандай яхшия!Энди ╝зим қ╝нғироқ қиламан деб турувдим!Яхшимисиз?Холам яхшимилар?!Қишлоқ қиримлар тинчми?Қорадаё тамонларни, биз учрашган далаларни, шаффо сувлар узра нилуфаргуллар очилиб ётган қамишли делтани туманлар қоплаб ётгандир? -деди у.

-Ҳудога шукур.Қишлоқ тинч.Онам ҳам юрибдилар.Мен ҳалиям ╝ша ╝ша, далама дала дайдиб, расм чизиб юрибман.Лекин сизсиз яшаш энди менга қийин б╝либ қолди.Нуқул сизни ╝йлайман.Атрофда ҳамма нарса, дов -дарахт, далалар, қишлоқ й╝ли, соҳилга элтгувчи с╝қмоқ, дарё дельтаси, туманлар, барча барчаси сизни эслатаверади.Айниқса хувиллаб қолган кимсасиз дала шийпони.Борсам, шийпон олди намиққан хазонлардан ивирсиб, дераза ойналари синиб ётган экан.Худди эгаси к╝чиб кетган уйдай жим -жит.Жуда қайғули манзара.Ишқилиб айрилиқ азобидан, ҳижрон қийноғидан телбаланиб қолмасам б╝лди дея ╝йлаб қ╝яман баъзан.Айтгандай, яхши етиб олдингларми?Ота оналарингиз ҳам яхши юришибдими? -деди Холб╝ри.

-Ҳа, раҳмат, Худога шукр.Ҳаммалари тинч.Сиз чизиб берган суратимни уларга к╝рсатдим.Роса хурсанд б╝лишди.Сиз ҳақингизда с╝злаб бердим.Дадам, рассомлар битта картинасини сотса, фалон пул б╝лади.Бундан ташқари ҳокимларга, банкирларга марҳум ота оналарининг портретларини чизиб берса, унинг банкдаги хисоб рақамига катта миқдорда пул суришлари, ёки т╝лов фойизи оз б╝лган имтиёзли кредитларни бериб, савдо сотиқ билан шуғилланишига к╝маклашишлари мумкин -дедилар.Ҳуллас, ишлар ҳозирча ёмон эмас.Лекин мен пахтадан қайтаётиб, автобусда то уйга етгунча йиғлаб келдим.╬рганиб қолган одамингдан айрилиш жуда қийин б╝лар экан.Энди мана, ётибман каравотимда ёлғиз.Деворда сиз чизган портрет илиниб турибди.Қачон келасиз, шундан гапиринг.Уйга эмас, институтга боринг.Дарсдан с╝нг биронта кафега кириб, шамлар ёқилган алохида стол атрофида мириқиб суҳбатлашамиз.Қишлоқда кечган ажойиб дамларни биргалашиб эслаймиз -деди Илтижо.

-Сиз ╝қишни бошлаб олаверинг, Худо ҳохласа, албатта бораман.Онам ҳам қачон уйланасан, отанг раҳматли ╝тиб кетди, энди ҳеч й╝қ мен к╝зимнинг тириклигида одамлардай келин олиб, неваралар к╝риб, нийятларимга етай -дея қистаб, к╝з очиргани қ╝ймаяпти-деди Холб╝ри.

-Ие, отангиз оламдан ╝тиб кетганмилар?Жойлари Жаннатдан б╝лсин.Менга отангиз ҳақида гапириб бермаган экансиз.Қачон оламдан ╝тганлар?Касалмидилар? -ачинди Илтижо.

-Бунга анча йиллар б╝лган.Отам раҳматли совет замонларида далада оддий колхозчи б╝либ ишлардилар.Дехқончиликнинг оби тобини биладиган илғор сувчи эдиларда.Ғ╝занинг шонаси т╝килиб кетмаслиги, ернинг унумдор қатламини сув ювиб кетмаслиги учун даханаларга қандай қоғоз қоп тарновлар қилиш керак, қачон сув қ╝йиш керак, ва ҳокозо илмларни сув қилиб ичиб юборган тажрибали мутахассис эдилар. Отам раҳматли асосан далаларга сувни кечаси тарардилар.Мен кичкина бола б╝лишимга қарамай, эшакдек келадиган олапар зотли думи калта, қулоқлари кесилган айиқкалла итмизни эргаштириб, далага отамнинг кечки овқатини элтиб берардим.Итимизнинг лақаби "Калта" эди.Жуда ақлли, бақувват ва қ╝рқмас ит эди.╬ша итимиз ╝лганда, бутун оиламиз билан худди яқин кишиси оламдан ╝тган одамлардай ростакамига йиғлаганмиз.Айниқса, отам.К╝зларидан м╝лдир м╝лдир ёш т╝киб, "Калта"нинг пахмоқ юнгларини силаб, йиғлаганлар.

-"Калта", биздан рози б╝л.Сен ╝зингнинг қисқа, аммо мазмунли умрингда бизга ҳалол хизмат қилдинг.Сен биз берган суякка ва итялоғингдаги ювиндига қаноат қилиб ╝тдинг.Занжирламасак ҳам уйимизни, бизни ташлаб, биронта бойнинг уйига кетиб қолмадинг.Бугун д╝стини арзимаган манфаат учун сотиб кетаётганлар садоқатни, ношукрлар эса қаноатни сендан ╝рганишлари керак аслида.Ҳатто касалланиб, томоғингдан овқат ╝тмай қолганда, яроқсиз б╝либ қолганингдан хижолат чекиб, бизга оғирингни туширмаслик учун дала этагига бориб ╝либсана!Хизматларингни миннат қилмай, ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан шикоят қилмай, индамайгина ╝либсан.Биз одамлар сендан ╝лиш санъатини ╝рганмоғимиз керак экан.Алвидо, "Калта"! -дея йиғлаганларида биз ҳам чуввос солиб юборганмиз -деди Холб╝ри.

Кейин яна давом этди:-Алло!Илтижо, эшитяпсизми гапларимни?.. Ие, йиғлаяпсизку -деди у.

-Ҳа, Калтага раҳмим келиб...Бечора, жуда яхши ит... -деди Илтижо.

-Ҳа, з╝р ит эди.У итдан к╝ра к╝проқ одамга ╝хшарди.Эсимда, бир кеч, ╝ша садоқатли к╝ппакни эргаштириб, отамнинг кечки овқатини элтиб бериш учун далага й╝л олдим.Ойдин кеча.Чигирткалар чириллаб ётибди.Ойдинда азим тераклар кимсасиз дала й╝лига узун узун сояларини т╝шаган.Манзара шу қадар латиф, шу қадар г╝зал эдики, г╝ё ухлаб ётган у сояларни босиб ╝тсам, уларнинг ороми бузиладигандай туюларди менга. Сукунатда қувноқ к╝ршапалаклар унсиз, тез тез қанот қоқиб, г╝ё тун ҳозир тугаб қоладигандай, шошилиб учиб юришарди.Отам ойдин далада қ╝лида кетмон билан ғ╝за агатларига сув тараб юрар, пушталарни сув ювиб кетмаслиги учун даҳаналарга қоғоз қоп парчаларидан тарнов босарди. Ариқчаларда жилдираб оқаётган сувлар ҳудди эритилган кумушдай товланарди.Отам мен ва итимизни к╝риб, кетмонини елкасига қ╝йганича жилмайиб, дала четига, тут ва тераклар ╝сиб ётган д╝нгликка чиқаркан: -Келдингми, ╝ғлим, ҳа баракалла -деди."Калта" олд оёқларини отамнинг к╝ксига тираб, силовсиннинг думига ╝хшайдиган думини ликиллатганича айиқдай орқа оёқларига тиралиб тураркан, отам унинг пахмоқ юнгларини силаб, б╝йнидан қучиб, эркалаб қ╝йди.Кейин ой нурида товланиб оқаётган ариқ сувида қ╝лларини ювиб, д╝нгликда ╝тирганича иштаха билан овқатлана бошлади. Мен жимгина отамнинг овқатланишини тамошо қилиб ╝тирдим.Калта ерга ётиб, бошини олдинга ч╝зилган оёқлари устига қ╝йганича, узоқ узоқларда акиллаётган итлар товушига қулоқ тутиб ётарди.Отам овқатланиб б╝лгач, ота бола иккимиз гоҳ қ╝лларимизга, гоҳ юзларимизга қ╝ниб,ғинғиллаб, ғиншиб, чақаётган искабтопарларни шаппатилаб ╝лдирганимизча дала устида порлаётган паришон ойга с╝зсиз термулиб ╝тирдик.Шунда мен отамга: -Ота, далада бир ╝зингиз юрасиз.Қ╝рқмайсизми? -дея савол бердим.

-Нимадан қ╝рқаман?– деди отам, менга ялт этиб қараб.

-Масалан, ажиналардан -дедим мен.

Отам кутилмаганда елкаларини силкитиб кула бошлади.

-Нега куляпсиз, ота? -дедим мен ҳайрон б╝либ.

-Эҳ, ╝ғлим, бир қизиқ воқеа эсимга тушиб кетди -деди отам ва ╝ша воқеани ҳикоя қила бошлади.

-Қамбарали ака деган одам б╝ларди.У ҳам менга ╝хшаб ойдинда далаларга сув тараб юрарди.╬ша пайтлари фалончи ойдин далада ёлғиз юрган маҳал оппоқ кафанга ╝раниб олиб, чақалоғига мунгли алла айтаётган аёлни к╝рибди ва қ╝рқувдан оғзи қийшайиб қолибди деган гаплар юрарди.Кечаси сув тараётган сувчи далани ташлаб кетолмайди.Акс ҳолда қаровсиз даханаларни сув уриб, ғ╝залар нобуд б╝лиши ҳеч гапмас.Ҳуллас, Қамбарали ака сув тараб юрсалар, шундоқ ёнларида нимадир шитирлабди.Аланглаб теваракка қарасалар, ҳеч ким й╝қ.Бир маҳал ҳалиги шитирлаган товуш яна такрорланибди.Қамбарали ака беихтиёр оппоқ кафанга ╝ранганича ойдин далада мунгли алла айтадиган аёл эсига тушибдию қ╝рқиб кетибдилар.Шитирлаш яна эшитилгач, у кетмонини ташлаб, қишлоқ тамон қочиб юборибди.Югиргани сари ҳалиги шитирлаган товуш уни қувиб келаверибди.Қамбарали ака дорвозадан ичкарига чопиб кириб, эшикни тақиллатаверибди.Хотини эшикни очиб: -Ҳа, дадаси, тинчликми?Сизга нима б╝лди?!– деса, Қамбарали ака ортидан шатра шутр қилиб ажина қувиб келаётганини айтибди.


    Ваша оценка произведения:

Популярные книги за неделю