355 500 произведений, 25 200 авторов.

Электронная библиотека книг » Вулкан Холдор » Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) » Текст книги (страница 4)
Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)
  • Текст добавлен: 16 мая 2018, 17:00

Текст книги "Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)"


Автор книги: Вулкан Холдор



сообщить о нарушении

Текущая страница: 4 (всего у книги 11 страниц)

–Ана, у т╝хтади.Сал ╝рнимдан қимирлашим билан у яна шитирлаб мени таъқиб эта бошлайди -дебдилар қ╝рқувдан ранглари оҳакдай оқариб.Шунда Қамбарали аканинг хотини хандон отиб кулиб юборибдилар.

–Нега куляпсан? -дебди Қамабарали ака ҳайрат ва қ╝рқув ичра.

-Э, ╝линге, шитирлаган анави белбоғингиздаги қоғоз қоп парчаси экан!Шабада эсяптику.Юрганингизда, югурганингизда мана шу белбоғингизга қистирилган қоғоз бадтар шитирлайверган – дебди Қамбарали аканинг хотини -дея отам ҳангомани тугатаркан, мен роса мириқиб кулдим. Отам ҳам.

Кейин у менга насихат қилиб: -╬ғлим, ажина пажина деган гапларга ишонма.Кечалари юрсанг ҳеч нарсадан қ╝рқмагин.Довюрак б╝л -дедилар.

Холб╝рининг гапларидан Илтижо ҳам кулиб қотаркан, отангиз ҳам ╝зингизга ╝хшаб ҳангомачи б╝лган эканлар -деб қ╝йди.

-Ҳа шундай ажойиб отам оламдан ╝тиб кетдилар.╬ша пайтлари пахтазор далаларни заҳарли пестицидлар билан дефоляция қилинарди.Инсон ҳаёти учун ╝та хавфли б╝лган у заҳарли препаратлар тонналаб самолётларда сепилар, биз болалар хирррррр! этиб пастлаб учиб заҳарли дори сепадиган самолетларни, ичидаги бизга қараб кулиб қ╝ядиган учувчини к╝риш учун далага чопардик. М╝лжални т╝ғри олишлари учун у самолетларга нишон керак эди.

Нишон эса бир тамони оқ, иккинчи тамони қизил, байрам транспарантларига ╝хшаш ёғоч дастали белги эди.

Отамга ╝ша белгини дала увотида к╝тариб туриш топширилган.

Капюшонли сувқоғоз халатни кийиб, транспарант тутганича увотда турган отамнинг устидан учоқлар заҳарли дори сепиб ╝таверганлар, ╝таверганлар.Натижада отамни заҳарли пестидцид элитиб қолган ва у ╝зини ╝зи аъзойи баданини тимдаланиб, қон чиқиб кетгунча қашиса ҳам ҳеч қачон ором ололмайдиган, бедаво, дахшатли дардга мубтало б╝лган. Кейин ╝ша одам боласи тоқат қила олмайдиган азобларга дош беролмай касалхонада оламдан ╝тганлар -деди Холб╝ри, чуқур х╝рсиниб.

Кейин жимиб қолди.

Илтижо ҳам.

У йиғлар эди.



10 боб

Бибисувайдо



-Ғиштхон, сен менинг қиёматли опамсан.

Худо ҳохласа, сен билан д╝захда бирга ёнамиз -деди Бибисувайдо, қийқириб кулиб.С╝нг, жиддийлашиб, давом этди:

–Билсанг, бизга табиат тамонидан берилинган бу чирой чиммат ғанимат.

Чирой аёл кишига ярим ризқ, тенгсиз қурол!Бу неъматдан фойдаланиб қолмоғимиз керак, опажон.

Т╝ғри, сенинг б╝йнинг узун, қизилкуркабетсан. Бунинг устига гезарган лабларинг орасидан остки тишларинг булдог итнинг тишлари каби к╝риниб туради.Бошинг ҳам ғознинг бошига ╝хшайди.Лекин сенинг қоматинг борку, қоматинг!К╝кракларинг ниқ, кетинг ҳам катта.Эҳ, сен умрнинг шиддат билан ╝тишига бир қара!Бир қарагин!Бу кетишда хаш паш дегунча юзларимиз ажинлардан туршакдай тиришиб, бужмайиб, сарвдай қоматимиз ялмоғиз кампирнинг қомати каби букчайиб қоладику.

Қисқаси, гап бундай.

Иккаламиз сенинг уйингда к╝нгилочар муассаса очсак ва бу ишга ╝зимизга ╝хшаш енгилтак аёлларни жалб қилсак.Сен бунга нима дейсан? Шу й╝л билан к╝плаб аёлларни "иш" билан таъминлардик. Улар ичкилик дардига мубтало б╝либ, шиша ғарибига, ичкиликнинг қулига айланган текинх╝р эрларини боқиб, р╝зғорини тебратарди, биз эса даромадни арра қилардик.Тома-тома к╝л б╝лур деган машойихлар, Ғиштхон!Худо бериб, пулимиз к╝пайиб, Дубайга кетворсак, ана ҳаёту мана ҳаёт!Сен шарқ тилларини чала пуча б╝лса ҳам биласан.Яъни таржимонга бериладиган пулларни тежаб қолардик.Дубайда биронта фирма очиб, сердаромад иш вада қилиб, ╝збек қизларини, жувонларини ╝ша ёқларга чақириб, уларни бойларга улгуржи сотсак, к╝кавой пуллардан қоплаб топардик. Қарабсанки бир икки йилда миллионер б╝ламиз, қоламиз.Кейин мен анави сволоч импотент, алкаш Исканақул Каркидонувучнинг энасини нақд учқ╝рғондан к╝рсатаман!Котибасини ҳам... Давай, Ғиштхон опа, қ╝лбола ароғингдан пиёлага т╝лдириб қуй -деди Бибисувайдо.

-Эй, калланг жойигами, Бибиш, қишлоқда к╝нгилочар муассаса очиб б╝ладими?Масжид имоми Зайниддин қори фатво берсалар, дарғазаб оломон иккаламизни тошб╝рон, ғиштб╝рон қилиб юборишадику!Бунинг устига яхшими ёмонми, бошимда эрим бор ахир -деди Ғиштхон, пиёлаларга қулқуллатиб ароқ қуяркан.

–Э, сен ташвиш қилма.Ишраттхона қишлоқ аёлларини иш билан таъминловчи хунармандлик кичик корхонаси базасида очилади.Қолаверса, мана, Худо бизга ҳам инсофи тавфиқ, хидоят ато этди, товба -тазарру, тоат – ибодат қияпмиз -деб девордаги михларга бир иккита жойнамоз илиб қ╝ямиз.Кейин қорини ҳам й╝лдан уриб, шантаж қилиб, расвосини чиқарамиз.Шундан кейин ғазабланган оломон унинг ╝зини тошб╝рон қилади. Алкаш эринг масаласига келадиган б╝лсак, унга ч╝тал бериб турамиз.Жуда к╝нмаса, ишимизга ҳалал бермаслиги учун муассасамизга қатнаб турадиган крутой мижозларини ишга солиб, уни беш -т╝рт йилга қаматамиз, ё алдаб, бирон ёққа ж╝натиб юборамиз, вассалом.Шу ҳам проблемами? -деди, ароқ т╝латилган пиёлалардан бирини қ╝лига оларкан, Бибисувайдо.С╝нг қисқагина қадах с╝зи айтган б╝лди.

-Қани, олдик б╝лмаса, қизилкуркабет!.. Ие, кечирасан, Ғиштхон опа.Тадбиркорлик ниқоби остида очилажак корхонамиз кундан кунга гуркираб ривожлансин, гуллаб яшнасин! -деду у ва пиёладаги ароқни оқ урди.Ғиштхон опа ҳам.

Бибисувайдо бадх╝р, ╝ткир қ╝лбола ароқдан афтини бужмайтириб, газаки қиларкан:-Қизилкуркабет деганимдан ҳафа б╝либ юрмагин тағин.К╝нглимга яқин олганимдан ҳазиллашаманда сен билан -деди.

Кейин кетиш учун тараддудлана бошлади: -Майли унда, Ғишт, мен энди борай.Кичик корхона очиш учун бир дунё хужжат йиғишим керак экан.Мен туман марказига кетдим -деди у ва "ҳамкасби" билан ҳайрлашиб, пальтосини кийиб, к╝чага чиқди.Ташқарида совуқ шамол эсар, қор ёғарди.Б╝ралаб ёғаётган қор, ╝йчан учаётган қор зарралари унга биринчи эрини эслатди.Янги турмуш қурган дамлари эди ╝шанда.Куёв бола қоронғу деразадан беғамгина ёғаётган қорга термулиб:

–Оҳ, қандай г╝зал қорли сукунат!Й╝ллар, уйларнинг томлари, дов дарахтлар, кимсасиз далалар оҳиста оҳиста қорга бурканмоқда!Шивирлаб ёғаётган қорлардан руҳим зулматлари ёришмоқда -деди.

Бибисувайдо б╝лса: -Й╝қ, қор ёғмасин, қор ёғса совуқ б╝либ кетади! -деди.

Бу гапни эшитиб, куёв бола Бибисувайдога ҳайрат билан қараркан, анчагача жим б╝либ қолди.С╝нг: -Сиз билан биз ёндош, аммо бир бири билан ҳеч қачон туташмайдиган параллел чизиқлар эканмиз.Сизнинг с╝зларингиз, худди "Булбул г╝штидан қилинган кабоб мазали б╝лармиш, шу гап ростми?" дегандай жуда хунук эшитилди менга-деб қ╝йди.Шу шу уларнинг муносабати кудан кунга совуқлашаверди.Охири музлаб қолди.Эри уни ташлаб, ╝зининг дидига мос, камгап, маюс к╝зли кутубхоначи аёлга уйланиб, бахтли б╝лди.Бибисувайдо шу тариқа хаёл суриб бораётган эди, ортидан келаётган машина товушини эшитиб, ╝зини четга олди.Й╝лда қора рангли янги "Джип" автомобили келмоқда эди.Бибисувайдо машинага қ╝л к╝тарди.Машина унинг ёнига келиб т╝хтаган маҳал у эшикни очаркан, оёқларидаги ва кийимларидаги қорларни шоша пиша силтаб қоқиб, орқа ╝риндиққа ялпайиб ╝тирди. С╝нг эшикни ёпиб:-Туман марказигами? -деди.

-Ҳа, шунақа деса ҳам б╝лади -деб қ╝йди хайдовчи йигит, кузатиш ойнаси орқали Бибисувайдога синовчан қараб.Унинг ёнида ╝тирган, к╝ринишидан бадавлат хонимларга ╝хшаш чиройликкина аёл ортига ╝грилиб, Бибисувайдо билан к╝ришиб, ҳол аҳвол с╝ради.Кейин:

–Қор жонворнинг ёғишини қаранг!Синглим роса совуққотибсизда ╝зиям! -деди кулиб.

-Ҳаааа, нимасини айтасиз -деди Бибисувайдо қ╝лларини кухлаб иситиб.

Машина бироз юргач, аёл яна гапира бошлади: -Кечирасиз синглим, сиз ҳам шу "Қовункапа" қишлоғида яшайсизми? -савол берди у.

-Ҳа, нимайди? -саволга савол билан жавоб берди Бибисувайдо.

-Биласизми... Нима десам экан.Ҳуллас, менинг қизим тиббиёт институтининг талабаси.Қизим ╝қиётган институт талабаларини кузда шу "Қовункапа" ширкат х╝жалиги пахтакорларига ёрдам бериш учун хашарга сафарбар қилишди.Қизим тушмагур пахта териб юриб, бир Холб╝ри деган рассом йигит билан танишиб қолибди.Яқинда ╝ша йигитнинг онаси бир иккита аёллар билан бизнинг уйга, қизим Илтижога совчиликка боришди.Қани, бир дадаси билан маслахат қилиб к╝райликчи, кейин жавобини айтармиз дедим.Энди, т╝ғриси, х╝жайиним завод директори.Катта раҳбар.Ошна оғайнилари ҳам шунга яраша.Мен ҳам катта ишдаман.Қизим шаҳарда ╝сган.╬зингизга маълум, бу умр савдоси дегани к╝мир савдоси эмас.Охири дадаси билан маслахатлашиб, йигитни суриштириб, ╝рганайлик деган қарорга келдик.Шу ерлик экансиз.╬зингиз ҳам яхши аёлга ╝хшаб турибсиз.╬ша рассом йигит ҳақида с╝рамоқчийдим сиздан -деди аёл, чиройли жилмайганича, масалани к╝ндаланг қ╝йиб.

Бу гаплардан Бибисувайдонинг к╝злари ╝з орбитасидан чиқиб кетай деди.Кейин:-Вой, кенейижон, бахтингиз бор экан!Сизни менга Худонинг ╝зи р╝бар╝ қилибди!Бай бай бай баааай!Вой, ╝тдай тушардингиза, сал б╝лмаса!Мана, тепамда Худо турибди, кенейи, мен ёлғон гапиргани қ╝рқаман!У рассом йигитга менинг ҳеч қандай хусуматим ҳам й╝қ.Аммо сиздай ҳурматли аёлнинг гулдай қизи бахтсиз б╝лишига сабабчи б╝либ қолишдан мени Оллонинг ╝зи асрасин! Илоҳим ҳеч банда бахтсиз б╝лмасин бу дунёда!..Фақат бу гаплар уччаламизнинг ╝ртамизда қолсин.Нимага десангиз, у рассом йигит Холб╝ри вахший одам.У "Қовункапа" ширкат х╝жалигининг золим раиси Исканақул Каркидонувучнинг ҳамтовоғи. Агар бу гаплардан улар ҳабар топишса, мени тириклай к╝миб, устимдан тупроқ тортиб юборишади.Ҳа, ҳа.Бу рассом жувонмарг расмингизни чизиб бераман деб алдаб, битта камбағалнинг бокира, солиха қизини бузиб қ╝йган.Аферист рассом қизни қайиққа ╝тқизиб, нилуфарлар очилиб ётган дельтада сайр қилиб юрган маҳал, эшкак билан уриб ╝лдираман деб қ╝рқитиб, шу ишни қилганда, аблах.Кейин нима б╝лганини биласизларми?Воооой, у жувонмарг ╝ша қизни қийнаб:– болангни олдириб юбор -дея қийин қистовга олавергач, қиз бечора х╝рликларга чидолмай, охири ╝з б╝йнига тош боғлаб, ╝зини ╝зи дарё делтасига ч╝ктирди. Бир хафта деганда иккиқат қизнинг мурдаси шишиб, сув юзига чиққан.Жасадни делтада балиқ овлаётган балиқчилар к╝риб қолишган.Қизни ота онаси аранг таниди.Шундан кейин шаҳардан терговчилар келиб, Қовункапа алғов далғов, ари уя б╝либ кетди.Қиз бечора ╝з жонига қасд қилишдан аввал онаси билан ҳайрлашиб, бир варақ хат қолдирган экан.Булар қизнинг ота онасини қ╝рқитиб, ╝ша хатни й╝қ қилиб, жиноий ишни пул билан бостиришди.Бу уйинг куйгур золим Исканақул Каркидонувучда пул к╝пда.Ширкат х╝жалигини кемириб, ч╝чқадай семириб ётибди.Рассом б╝лса, яна ҳеч нарса б╝лмагандай юрибди, далама дала расм чизиб. Қизингизни Худонинг ╝зи асрабди, кенейи!Маслахатим, бу ишни тез т╝хтатинглар!Мен айтдим қ╝йдим, яна ╝зингиз биласиз -деди Бибисувайдо.

Унинг с╝зларини эшитган аёлнинг дахшатдан оғзи ланг очилиб, анграйиб қолди.Кейин бироз ╝зига келиб, тилининг тагига таблетка ташларкан, баклажкадаги сувдан ютоқиб, ютоқиб ичди.Кейин: -Вой, қизгинамдан айрилиб қолишимга бир баҳя қолган эканку а!Э, Худо, мени шу аёлга учраштирганинг учун ╝зинга шукр!Синглим, сиз ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсиз, менга қанчалар ёрдам берганингизни!Илоё мендан қайтмаса, Худодан қайтсин!Мана менинг визиткам.Бирон ёрдам керак б╝лса, тортинмай телефон қилинг -деди.

-Вой, раҳмат, опажон! -деди Бибисувайдо, Илтижонинг онаси узатган визиткани оларкан, севиниб.




11 боб

Т╝фон



Қор ёғмоқда. Гоҳ қиялаб, гоҳо чирпираб, гоҳо т╝зғиб, сассиз – садосиз, жимгина ёғаётир у.

Холб╝ри оппоқ қор учқунлари аро худди сон – саноқсиз метеоритлар ичра й╝ртиб бораётгандай.

У шундай кетиб бормоқда. Шунчаки, мақсадсиз, ёлғиз бир ╝зи тентираб,қор қоплаган қишлоқ й╝лидан тундрадай оқариб ётган дала тамон бормоқда. Б╝ралаб ёғаётган қорда ботиний хотиржамлик,ибтидоий ёлғизлик, мангу ва маҳзун, адоқсиз бир қ╝шиқ бордай, қор ёруғидан Холб╝рининг қалб зулматлари ойдинлашаётгандай, тонги ғира шира, субҳи содиқ каби ёришаётгандай туюларди г╝ё.

–Эҳ, бунчалар шафқатсиз б╝лмаса бу дунё!Ахир, қарийб бир соат аввал ҳам бу оламда мендан бахтлироқ одам й╝қ эди.Онам ҳам хурсанд б╝либ, т╝йга ҳозирлик к╝раётгандия.Илтижонинг телефонда йиғлаб айтган гаплари ҳаётимни бутунлай барбод қилди, руҳимни, вужудимни тирик мавжудод яшамайдиган ╝зга саёраларнинг қум, қуюнли саҳросига айлантириб юборди г╝ё.Ишониш қийин.Кечагина мени яхши рассом экан дея мақтаётган Илтижонинг дадаси бугун т╝нини тескари кийиб олса!Бугун энди:– рассомлар девона, дарвеш, камбағал, ёввойи ва одамови б╝ладилар.Рафаэль Сантидан тортиб то Айвазовский ва Левитангача, Шишкиндан то ╝з қулоғини ╝зи кесиб ташлаган телба Ван Гогларгача барчаларининг қорни нонга т╝ймаган, ╝злари яшаб турган уй ижара ҳақини ҳам т╝лолмай, к╝чага қувилганлар!╬лганларидан кейин эса, картиналари юз миллионлаб долларларга сотилган.Улар ╝з меҳнатларининг роҳатини к╝рмайдиган шундай ахмоқ одамлар! – деб турса.Кап катта раҳбар одам шундай фикрласа, инсон бахтини пул, молу дунё билан ╝лчаса!Қизини бадавлат бизнесмен оилага узатаман дея қасам ичса ва агар қизим менинг гапимни рад этса, ундай фарзанддан кечаман! -деса.Эй фалак!Бу қандай нодонлик!Ким билади, балки менинг ғам -ҳасрат т╝ла юрагимга таскин бермоқ учун, руҳимга осудалик бахш этмоқ учун, юпатмоқ учун шу сокин қорларингни ёғдираётгандирсан.Бу қорли й╝лларнинг кимсасизлиги нақадар яхши!О, сукунатда беғамгина ёғаётган қор, сен менга эътибор бермай жимгина ёғавер! Сен ёққан саринг дилдаги қонталаш жароҳатлар ҳам к╝милиб бораётганга ╝хшайди.Ҳозир, шу тобда сенинг чирпираб учаётган оппоқ учқунларинг аро кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам ва охири чарчаб, йиқилсам, музлаб қолсам, адолатсиз дунёнинг фитнаю фасодларидан, юрагимни қийнаган ишқ азобидан, ҳижрон қийноғидан қутилсам, ҳалос б╝лсам! Майли, қор, сен т╝хтовсиз ёғиб мени к╝миб юбор! Мени ҳатто онам ва ҳамқишлоқларим ҳам тун б╝йи тошфонар ёқиб, қамиш ва ч╝киртаклар, б╝ғизларигача қорларга ботиб, изғиринли аёз аро изиллаб ғувиллаётган далаларда, дарё соҳилида қорларга туртиниб, овозини ╝зига қайтариб келадиган қор шопирган б╝ронларда исмимни айтиб ҳайқириб, тонгача изласалар ҳам топа олишмасин!Бу дунёдан мангу й╝қ б╝либ кетай!Сен эса яна ҳеч нарса б╝лмагандай жимгина ёғавер -╝йлар эди Холб╝ри.У шундай қайғули ╝й -хаёллар оғушида дала тамон бурилган маҳал,мактаб ховлисидаги болалар ясаган улкан қорбобога к╝зи тушди.Бошига куя еган қуёнтери қулоқчин телпак, эгнига фуфайка билан пахталик шим, оёқларига пийма кийган маст Ғойиб тракторчи эса, чирпираб учаётган қор зарраларига беланганича қорбобо билан астойдитил суҳбатлашарди.

-Салом, қорбобо!Яхшимисан?Бошинга эски челакни кийиб олиб, қ╝лингда супурги билан фаррошларга қ╝йилган ҳайкалдай турибсанми, қотиб?Бундай олиб қаралса, б╝йнингдаги шарфингдан бошқа кийиминг ҳам й╝қ.Бурнинг сабзидан.Ҳеч вақойинг й╝қ б╝лса ҳам, доим кулиб турасан.Худди бир қишда ╝тадиган кетадиган муваққат умрда менга уй жойнинг, бойлигу ҳойи хашамнинг нима кераги бор дегандай, камтарин донишмандлардай ёлғиз ╝зинг бир четда индамай кулиб тураверасан.

Тилинг билан ҳам, қ╝линг билан ҳам бировга озор бермайсан.Сени к╝рганки одамнинг дарров кайфияти к╝тарилади.Ҳатто тинимсиз нолийдиган, жағиллайдиган хотинидан безор б╝либ, к╝чага қочиб чиққан одамнинг ҳам.

Кеча қара, бир ғаройиб туш к╝рибман.Тушимда т╝фон к╝тарилиб, оламни сув босган эмиш.Мен шошилишда насос тополмай, тракторнинг камерасини оғзимда шиширдимда, устига тахталардан боғлаб, кичикроқ чайла қуришгада улгурдим.Бир маҳал хотиним Каполатхон бечорани дахшатли т╝лқинлар дод дегизганича оқизиб кетса б╝ладими.Қ╝лимни узатиб: -Каполатхон, севгилим! -деганимча қолавердим.Кейин шиширилган трактор камерасида сузиб, ёримни узоқ изладим, лекин тополмадим.Кун б╝йи севикли хотиним Каполатхонни чақириб, сув саҳросида ёлғиз сузиб юрдим.Теваракда на биронта қуруқлик на дов– дарахт к╝ринади.Сувдан бошқа ҳеч нарса й╝қ.

-Э, Худо!Наҳотки бутун инсоният, тоғу тошлар, ╝рмону далалар, шаҳру қишлоқлар сув остига ғарқ б╝либ, бу оламда ёлғиз ╝зим қолган б╝лсам! -дея йиғлайман.Кечга бориб қуёш ботгач, чексиз сув саҳросини ёритганича ой к╝тарила бошлади.Осмонда бодроқдай сочилиб, сон саноқсиз юлдузлар порлаб ётарди.Қорним очиб, чанқаб кетдим.Ҳовучимда олиб ичиб к╝рсам, сув чучук экан.Чанқоғим босилди, аммо очлик қийнай бошлади.Сув саҳросида сузиб юриб, юриб, чарчаб, силлам қуриб, ҳолдан тойиб, охири уйқуга кетибман.Бир маҳал шолоплаган товушдан уйғониб кетдим.Бундай қарасам, шиширма қайиғим яқинида сувдан бир аёлнинг боши чиқиб турибди.Мен севинганимдан сакраб ╝рнимдан туриб, шошилишда сузувчи чайлани ағдариб юборишимга оз қолди.

-Каполатхон, севгилим, сенмисан?! -дейман нуқул.Билсам, у Каполатхон эмас экан.У г╝ё менинг бақирганларимни эшитмаётгандек, менга ҳайрат билан қараб турар, нефтдек қоп -қора сочлари ой нурида ялтирарди.Мен дунёга келиб, ундай чиройли аёлни к╝рмаганман.Паризод эканда ╝зиям.

-Синглим, нега индамайсиз? Сизнинг исмингиз нима? Менинг отим Ғойиб. Оламни сув босгунга қадар "Қовункапа" ширкат х╝жалигида тракторчи б╝либ ишлардим.Келинг, қайиққа чиқинг, тортинманг!Назаримда т╝фондан иккаламизгина омон қолганга ╝хшаймиз.Тезроқ қайиққа чиқинг.Бу ерларда одамх╝р акулалар б╝лиши мумкин! -дедим мен, атрофга ҳавотирли олазарак назар ташлаб.

Лекин аёлдан сас -садо чиқмади.Бир маҳал унинг ниманидир еяётганини сезиб қолдим.Қарасам, балиқ!Хомича ейяпти.У балиқни еб б╝либ, сувга ш╝нғидию, қаёққадир ғойиб б╝лди.Соатлаб кутсам ҳам у сув юзасига қайтиб чиқмади.Шунда миямга келган фикрда ╝зим ҳам қ╝рқиб кетдим:

–Ё товба! Ахир бу сув парисику!-деб юбордим, азбаройи ҳайратдан ёқамни ушлаб.У эртасига яна шиширма қайиқ ёнида пайдо б╝лди.Мен энди унинг кетиб қолишини, чексиз сув саҳросида яна ёлғиз қолишимни истамасдим.Гарчанд сув париси менинг гапларимни тушунмаса ҳам жонворлар билан суҳбатлашиш тажрибасига эга б╝лганим учун, бор истеъдодимни ишга солиб, унга гапиравердим.Суҳбатимиз тахминан қуйидагича б╝лди.

-Хоним, билсангиз, т╝фон к╝тарилиб, оламни сув босишидан аввал менинг Каполатхон деган жағи ёмон, гап қайтариб, чакаги тинмайдиган хотиним бор эди.Қ╝йиб берсанг, эртадан кечгача қилдан қийиқ топиб, танбех бериб, жанжал к╝тариб, ҳоли жонимга қ╝ймасди.

-Сен ҳам одаммисан, алкаш тракторчи!Сенга ароқ билан трактор б╝лса бас.Хафталаб даладан бери келмайсан!Худо билади, дала шийпонида нима билан шуғилланасан.Сен жувонмарг биронтасини топиб олгансан чоғи!Бевафо, зинокор!Қ╝шниларимизнинг эрлари деярли ҳаммалари Россияда, Қозоғистонда!Бир неча йиллаб уйларига келмай, қурилишларда ишлаб, фаррош, қоровуллик қилиб б╝лса ҳам, уйига пул ж╝натяпти, ╝ша ёқдан туриб, ховли жойини ╝нглаяпти, қ╝ша қ╝ша мошиналар олиб, ╝ғил уйлаб, қиз чиқаряпти! Сен эса кайф беради деса керосинни ҳам ичасан.Олиангни, уй жойни ароққа алмаштиргансан.Маст ҳолатда трактор хайдаб кетаётиб, агрегатинг билан жарликка қуламасанг илло билло розимасман!-деб эртаю кеч қонимни ичарди.

Мана, Худога айтганим бор экан, т╝фон к╝тарилиб, оламни сув босиб, золима хотиндан қутилдим, ҳалос б╝ллим. Қаранг, мана шунча гапирсам ҳам, сиз чурқ этмай одоб билан тинглаб турибсиз.Гапнинг т╝ғриси, мен сиздай аёлга уйланишни анчадан бери нийят қилиб юрардим.Худо нийятимга етказди чамаси.Агар й╝қ демасангиз, иккаламиз турмуш қуриб, бир ёстиққа бош қ╝йсак -дедим.Сув париси б╝лса жим.Индамайгина овқатланарди.Сукут аломати ризо б╝либ туюларди менга.Назаримда у ҳам кимсасиз ва бепоён океанларда ёлғиз бир ╝зи қолиб кетгану, мени ташлаб кетолмаётгандай эди.Секин секин у менга к╝никиб, эликиб, охири ётсирамай қ╝йди.Мен, "Ишқилиб қ╝лимни тишлаб олмаса б╝лди" дея ╝йлаб, таваккал унинг сочларини силаш учун қ╝л узатдим.Аввалига у майда аррасимон тишларини иржайтириб, ириллаган б╝лди.Кейин к╝никди.Мен ортиқ чидай олмадим.Кийимларимни ечиб, сувга калла урдим ва биз бирга ч╝мила бошладик.Битта балиқни хомича баҳам к╝рдик.Т╝ғри, хом балиқни ейиш қийин, лекин менинг бундан бошқа чорам й╝қ эди.Вақт ╝тган сари бизнинг муносабатларимиз чуқурлашаверди ва биз сузувчи чайлада бирга истиқомат қила бошладик.╬шанда унинг бошқа сув париларидан фарқли жиҳатини к╝риб, ҳайратдан анграйиб қолдим.Унинг чиройли оёқлари бор экан.Аммо оёқ бармоқлари ╝рдак оёқларига ╝хшаш пардали эди.Айниқса сув париси ҳомиладор б╝либ қолганда қувонганимни к╝рсангиз эди.Сув парилари одамзодга ╝хшаб т╝ққиз ойдан кейин эмас, икки хафтада туғар экан.У бирданига т╝ртта кичкина кичкина ╝ғил чақалоқларни туғди.Биз уларни биргаликда парвариш қила бошладик.Чақалоқларга Карлтош, Шарлтош Чарлтош ва Ярилтош дея исмлар қ╝йдик.Бир куни хотиним сув остидан егулик олиб чиқиш учун овга кетган пайт, сузувчи чайламиз палубасида эмаклаб юрган Карлтош, Чарлтош, Шарлтош ва Ярилтош исмли фарзанди аржумандларимиз кутилмаганда сувга тушиб кетишди.Мен жон хавфида уларни қутқариш учун ╝зимни сувга отдим.Аммо кеч б╝лган эди.Ҳарчанд сувга ш╝нғиб изламайин, уларни топа олмадим.

-Чарлтоооош! Шарлтооооош! Карлтоооош! Ярилтооооош!-деб бақиравериб, овозим б╝ғилиб қолди.Кейин чарчаб, ҳолдан тойиб, сузувчи чайлага чиқиб олиб, жуда узоқ, ҳеч кимдан уялмай х╝нграб йиғладим.

-Э, Парвардигор!Энди хотинимга нима дейман?!Болаларни қаровсиз қолдирибсан деб, мендан юз ╝гириб кетиб қолса нима қиламан?! -дея йиғлардим.Эҳ, қандай масъулиятсизлик!Мен энди одамни ютиб юборадиган кимсасиз космик жимликда, ёлғизликда, бу виждон азоблари ичра қандай яшайман?! -дея оҳ чекардим.Охири, ╝зимни ╝зим жазолаш мақсадида океанга ғарқ б╝лиш учун энди сувга сакрайман деб турсам, шумтака болалар бирин кетин сув юзида пайдо б╝лдилар.Мен ҳайрат ичра, худди эс хушидан айрилган одамдай турган жойимда қотиб қолдим.Маълум б╝лишича, улар сув остида жабралар ёрдамида худди қуруқликдаги каби бемалол нафас олаверар эканлар.Вах, мана ҳақиқий м╝жиза! – дейман ╝зимга келиб.Шундай қилиб биз яна аввалгидай бирга яшай бошладик.Бир куни улкан сузувчи шаҳарга дуч келдик.Шаҳар ҳокими меҳрибон одам экан.Бизга шаҳар четидан ер ажратиб беришди.Мен ╝ша жойга минг машаққат билан икки қаватли чайла қурдим.Биринчи қаватда болалар, юқорида эса мен иккинчи хотиним сув париси билан яшай бошладим.Болалар секин аста улғайиб, мактабга қатнайдиган б╝лишди.Ҳамма муаммо улар вояга етганда бошланди.Болалар турли диний секталарга аъзо б╝либ кетишди.Улар диний масалада келишолмас, натижада кечагина аҳил иноқ юрган ака укалар бир бирлари учун ашаддий ёвга, ёвуз душманга айландилар.

Мен уларга: -Болаларим, ахир сизлар бир отанинг ва бир онанинг фарзанларисизлар!Динингиздан миллатингиздан, ирқингиздан қатъий назар, барчангиз бир оила фарзандларидай аҳил иноқ яшашларингиз керак!Уруш жанжал й╝ли тубсиз жарликка, ҳалокатга элтийди! -дея жуда к╝п насихат қилдим.Лекин улар менинг гапимга қулоқ солмадилар. К╝п ╝тмай улар бир бирларини иблис, сатана дейдиган одат чиқаришди.Туғишган биродарлар орасидаги ╝заро уруш жанжаллар шу даражага бориб етдики, охири улар икки қаватли чайламизга бензин қуйиб, ╝т тортиб юборишди.Яшаш жойимиз сувга яқин б╝лгани учун биз ╝зимизни сувга отдик.Болалар ҳам.Барча қулайликларга эга қ╝шқаватли чайламиз ёниб кетди.Океандан эсаётган шамолда қасра қуср ёнаётган чайламиздан учган олов эса бошқа уйларга ҳам илашди.Натижада сузувчи шаҳар ёна бошлади.Дахшатли ёнғинни аранг ╝чиришди.Мен ҳамон ёрдам с╝раб бақирар эдим.Қирғоққа одамлар йиғилди.Шаҳар ҳокими ҳам келди. У қ╝лидаги овозкучайтиргич ёрдамида менга гапира бошлади:– Ҳурматли жаноб!Биз сизларни сузувчи шаҳримиз бортига олгандик.Лекин сизлар шаҳримизга ╝т қ╝йиб юбордиларинг!Энди, биз сизларни шаҳарга киритолмаймиз!╬ша ёқда сузиб юраверинглар!Сизлар яхшиликка ёмонлик билан жавоб берар экансизлар!Аблахлаааар! -дея бақирди у.

-Ҳурматли ҳоким жаноблари, майли, сузувчи шаҳарга бизни киритмасангизлар ҳам, ҳеч й╝қ шиширилган трактор камерасини қайтариб беринглар!Акс ҳолда мен сувга ғарқ б╝лишим мумкин! -дея бақирдим.Шаҳар ҳокими баджахлроқ одам экан, этигининг қ╝нжисидан кнопкали пакки пичоғини чиқариб, ғазаб билан шиширилган трактор камерасига урди. Кейин уни йиртиб, сувга улоқтирди.Уйғонсам, тушим.

Холб╝ри шу тариқа тинимсиз алжираётган ароқх╝р Ғойиб тракторчининг гапларини тинглаб тураркан, яна қорларни ғарт ғурт эзиб, й╝лида давом этди.

Қор эса ҳамон б╝ралаб ёғар эди.




12 боб

Бир енги й╝қ пальто



Кейинги кунларда Холб╝рининг ишлари чаппасига кетиб, Илтижо ҳам телефон қ╝нғироқларига жавоб бермай қ╝йди.С╝нги телефон суҳбатида Илтижонинг йиғлаб айтган гаплари худди найзалар ёмғридай вужудини ғалвир қилиб юборган эсада, Холб╝ри шаҳарга бориб, у билан биронта ҳолироқ жойда учрашиб, юзма юз гаплашиб олишни ╝йлар, балки бирон ижобий ╝згариш юз берар дея умид қиларди.У шундай умидли ╝й -хаёллар билан қишлоқ марказидаги автобус т╝хтайдиган жойга ж╝наркан, й╝лимдан яна биронта дайди ит билан қизғин суҳбатлашаётган Ғойиб тракторчи чиқиб қолмаса б╝лдида дея ╝йлаб қ╝ярди.У қордан тозаланмаган қишлоқ й╝ли четидаги, бостирмага ╝хшаш қ╝лбола бекатга бориб, совқотиб қолмаслик учун уёқдан буёққа юриб, узоқ автобус кутди.Бу маҳал бекатга бирин кетин одамлар йиғилиб, бостирмага ╝хшаш бекат й╝ловчилар ғовур ғувиридан гавжумлашди.Холб╝рининг қулоқларига чалинаётган узуқ юлуқ суҳбатлар унинг Илтижо ҳақидаги ╝й ҳаёлларига ҳалал берарди.Ниҳоят автобус келиб, қоп орқалаган оломон ╝зининг автобуснинг эшикларига урди.Ҳамма чиқиб олгач, эшиклар ёпилиб автобус қорли й╝лдан шаҳар тамон ж╝нади.Холб╝ри улов деразасидан ташқарини, қор босган уйларнинг томларию, оппоқ оқарган дов -дарахтлар ва далаларни кузатганича хаёл суриб кетаркан, ғала ғовур ичида қандай шаҳарга етиб борганини ҳам сезмай қолди. У автобусдан тушиб, тиббиёт институтига борсамми ё бормасамми дея бекатда анча иккиланиб турди.Илтижо телефонини ╝чириб олмаганида ҳам бир нави эди.Телефон ёрдамида унинг қаерда эканини аниқлаб, бирон ҳолироқ жойга таклиф қилган б╝ларди.Институтга борса, ╝зига таниш талабаларни учратар балки.Лекин улардан Илтижони с╝раса, ╝зи шундоқ ҳам чигал вазиятни бадтар мураккаблаштириб, қизга янада қийин қилиб қ╝ймайдими?Ахир охирги суҳбатда Илтижо қон йиғлаб, энди ҳаммаси тамом, отам менга сиз билан учрашишни қатъиян тақиқлаб қ╝йди дегандику.У мана шу ҳақда ╝йларди.Аммо, Илтижо билан учрашиш, у билан дийдорлашиш, суҳбатлашиш, биргалашиб мавжуд чохдан чиқиш, қопқондан қутилиш, й╝лларини ахтариш истаги устунлик қилди ва у барибир институтга борди.У институт ховлисида нима қилишини билмай турган эди, ╝тиб бораётган бир т╝п қизлар ичидан кимдир ялт этиб Холб╝рига ╝грилди ва қ╝лидаги китоб -дафтарини бағрига босганича ҳаяжон ичра:

-Вой, Холб╝ри ака! -деб юборди.

Сайёрани к╝риб, Холб╝рининг юраги хапқириб кетди ва Сайёра шу ерда экан, демак қизлар орасида Илтижо ҳам бор деб ╝йлаганди.Лекин қайрилиб қараган қизлар ичида Илтижо й╝қ эди.

Бу орада Сайёра Холб╝рининг ёнига чопиб келди.Улар қ╝л бериб к╝ришиб, ҳол аҳвол с╝рашар экан, Сайёра ҳомушланиб, ерга қаради.

-Ҳа, Холб╝ри ака, ҳаммасидан хабарим бор.Аввалига дугонам хурсанд б╝либ юрувди.Кейин бирдан... Ким билади, биров зимдан сиз ҳақингизда нимадир деб қ╝йганми.Ҳуллас, Илтижонинг ота онаси бирданига сизга қарши б╝либ қолдилар.Илтижо сизни севади.╬тган ҳафта учрашганимизда у менинг елкамга бошини қ╝йиб, роса йиғлади.Мен Холб╝рини севаман деди.Лекин сиз к╝нгилингизни асло ч╝ктирманг.Мана мен айтди дерсиз, ҳаммаси яхши б╝лади.Илтижо ичкарида.У доим дарсга биздан эрта келади.Балки, аудиторияда ╝тиргандир.Гап бундай, Холб╝ри ака.Сиз яхшиси, зоомагазинннинг ёнидаги "Буратино" кафеси борку, ╝ша кафега кириб, кутиб ╝тиринг.Мен Илтижога айтаман, у албатта ╝ша кафега боради.Учрашиб, ҳаммасини батафсил гаплашиб оласизлар.Лекин эхтиёт б╝линглар.Илтижонинг дадаси махфий айғоқчилар тайинлаган б╝лиши мумкин -деди, атрофга ҳавотирли аланглаб Сайёра.

-Раҳмат сизга, Сайёра!Бу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман -деди Холб╝ри, қизнинг қ╝лларини д╝стона қисиб.

-Арзимайди, Холб╝ри ака.Дугонам билан иккалангиз бахтли б╝лсангизлар б╝лди -деди Сайёра ва чиройли жилмайганича Холб╝ри билан хайрлашиб, ичкарига кириб кетди.

Холб╝ри "Буратино" кафесига кириб, атрофи т╝силган б╝лгилардан бирига кирдида, телпаги билан пальтосини ва шарфини ечиб, кенг ва ёруғ дераза ёнидаги курсиларнинг бирига ╝тирди.

Кейин мижоздан хабар олгани келган официантга буюртмалар бераркан, чироқни ╝чириб, столга шам ёқиб қ╝йишни буюрди.Официант Холб╝рининг буюртмаларини адо этди ҳамки, Илтижодан дарак й╝қ эди.Холб╝ри барибир умидини узмай, официант келтирган шарбатлардан ╝йчан х╝плаганича, кафе ойнасидан ташқарига, ялқовланиб ёғаётган лайлак қорга термулиб ╝тирди.

Қор учқунлари аро кафе тамон келаётган х╝рандалар орасида Илтижони к╝рган маҳал ҳаяжондан Холб╝рининг юраги шишиб, ёрилаётгандай, жони б╝ғзига тиқилиб қолгандай туюлди ва у сакраб ╝рнидан турди. Илтижо кафега кирганда эса, истиқболига пешвоз чиқиб, югириб боргиси, уни шартта қучоқлаб, ҳеч кимдан уялмай юз к╝зларидан ╝пиб, к╝тариб, чирпирак қилиб айлантирмоқчи б╝лдию, вазият эсига тушиб, ╝зини аранг т╝хтатди.

Қ╝лини к╝тарганди, Илтижо уни к╝рди ва қадамларини тезлатиб, Холб╝ри турган б╝лги эшиги тамон юрди.Улар б╝лги ичкарисига кириб, эшикни беркитишлари билан Илтижо х╝нграб йиғлаганича Холб╝рининг қучоғига ╝зини отди.

-Холб╝ри ака! -деди у, йиғлаб.

-Асалим, бормисан! -деб юборди Холб╝ри, беихтиёр Илтижони ╝зи сезмаган ҳолда сенлаб.У Илтижони биринчи бор сенлаши эди.У севган қизининг юз к╝зларидан ╝пиб, махкам бағрига босаркан, уни сира қ╝йиб юборгиси келмасди.

Илтижо ҳам Холб╝рининг б╝йнидан қучганича ҳамон йиғларди: -Соғиниб кетдим! -деди у.

-Мен ҳам! -деди Холб╝ри, Илтижони янада махкамроқ қучиб.Шу маҳал эшик ортида қадам товушлари эшитилди ва Холб╝ри Илтижони шоша пиша қучоғидан б╝шатди.

Ичакрига официант кириб, Холб╝рига: -камчиликлар й╝қми? -деди.

-Раҳмат, оғайни, ҳаммаси жойида -деб қ╝йди Холб╝ри.

Официант чиқиб кетгач, икки севишган қалб эгалари курсиларга юзма -юз ҳолда ╝тирдилар.Улар бир -бирларининг қ╝лларини ушлаб, меҳр билан силар, бир бирларининг дийдорига т╝ймас эдилар.

Анча сукунатдан кейин Холб╝ри гап бошлади.-Х╝ш, энди нима қиламиз?Балки бу муаммо зиндонидан чиқмоқ й╝лини топармиз?Ахир, ╝лимдан бошқасининг чораси бор дейишадику -деди у.

-Билмадим, Холб╝ри ака, билмадим!Мен нима қилишни билмай қолдим.Бошимнинг ичи ҳам таши ҳам ч╝яндек қотиб қолган.Икки ╝т орасида ёнмоқдаман, ╝з ёғимга ╝зим қоврилмоқдаман!Бир тамонда иккимизнинг севгимиз, иккинчи тамонда мени авайлаб, асраб улғайтирган ота -онам!╬зимни ╝лдирай деб ҳарчанд ҳаракат қилмайин, жоним ширинлик қилиб, томиримга писка тортолмадим, заҳар ҳам ичолмадим.Буни сезган онам йиғлаб: -╬з жонига қасд қилиш ва отасига оқ б╝лиш гуноҳи кабира.Гунохи кабирани эса Худо абадул абад кечирмас экан.Қизим, менга раҳминг келмаса ҳам даданга раҳминг келсин.Биласан, хафа б╝лса, унинг қон босими ортиб кетади.Худо к╝рсатмасин, унга бир нарса б╝лса, бизга ҳеч нарса татимайди -деб насихат қилдилар. Холб╝ри ака, ишонинг, мен сизни жонимдан ҳам ортиқ севаман.Аммо ╝з бахтимни ота онам бахтидан юқори қ╝ёлмайман.╬зингиз ╝йланг, мен уларнинг биттаю битта фарзанди, к╝зларининг оқу қароси б╝лсаму мен ҳам уларнинг юзига оёқ қ╝йсам, уларни ташлаб кетсам, улар истамаган одамга турмушга чиқсам, улар менинг роҳатимни эмас, доғимни к╝ришса, нийятларига етолмасалар, менга бахт татийдими?Унда менинг фарзандлик бурчим қаёққа кетади?Қисқаси, мен ╝з бахтимга меҳрибон ота -онамнинг орзу нийятларини қурбон қилолмайман.Тушуняпсизми?Яхшиси, иккимиз умрбод д╝ст б╝либ қолайлик десам, бу шафқатсиз қарордай туюлар сизга.Аммо бошқа й╝лимиз й╝қ!Ҳайр, Холб╝ри ака, бу бизнинг с╝нги учрашувимиз.Мен сизни севаман ва иккимиз учрашган у беғубор дамларни ҳеч қачон унутмайман!Агар сиз ҳам мени севсангиз, қайта мени истаб, бу ёқларга келманг, илтимос сиздан! -деди Илтижо ва кутилмаганда ╝рнидан туриб, ташқарига отилди.Холб╝ри ҳам ╝рнидан турдию, Илтижо! -деганича қолаверди.


    Ваша оценка произведения:

Популярные книги за неделю