355 500 произведений, 25 200 авторов.

Электронная библиотека книг » Вулкан Холдор » Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) » Текст книги (страница 1)
Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)
  • Текст добавлен: 16 мая 2018, 17:00

Текст книги "Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)"


Автор книги: Вулкан Холдор



сообщить о нарушении

Текущая страница: 1 (всего у книги 11 страниц)

Annotation

Холдор Вулкан

Холдор Вулкан

Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке



Холдор Вулқон

╬збекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси


Ой порлаган оқшомлар

(қисса)


1 боб

Кузги дала


Холб╝ри 20 ёшлардаги ╝рта б╝йли, сочлари қора, аммо к╝з қорачиқлари яшил, қирғийбурун, қалин лаблари устида м╝йловлари сабза урган рассом йигит.Гарчанд рассомчилик ╝қув юртларини тамомламаган эсада, у олийгохни хатм қилган тажрибали рассомлардан сира кам эмас.Холб╝ри мойб╝ёқда ҳам, акварельда ҳам бирдай, рангларни кир қилмай, табиат манзараларини қойиллатиб ишлар, биронта г╝зал этюд яратиш ишқида кун б╝йи жийдалар, юлғунлар ╝сиб ётган дарё соҳилида, шамолларда шаршарадай шовуллагувчи толзорларда, каккулар оҳ чекаётган далалар этагида худди ╝лжа излаган овчи каби этюднигини елкасига осганича дайдиб юради.Баъзан тонг саҳарда уйғониб, соҳил тамон й╝л оларкан, шудрингли бедазор с╝қмоқлари аро ғира – шира с╝лим субҳи содиқ сукунатида бири қ╝йиб, бири сайраётган беданалар овозига қулоқ тутганича: – эх беданалар, муздек шудрингларни ичиб, томоқни шамоллатиб қ╝йибсизларку.Қаранглар, тинмай й╝таляпсизлар -дея ╝йлайди ва ╝зича жилмайиб қ╝яди.Соҳилга етгач, ёйилиб оқаётган Қорадарёнинг к╝згу каби ялтираган теран ва сокин сувларига термулганича одамлар ҳали донг қотиб ухлаётган, машиналар ва қушлар шовқини тинган тоза ҳаволи сукунатда асабларини созлайди, шу ҳолатда баланд жарликлар узра тик туриб тонгни қарши олади.

Тонги қоронғуликда, узоқ узоқларда х╝розлар қичқиришга тушаркан, уларнинг ╝ткир ва ╝ктам овозлари олмос ойнакесгич каби тонгнинг мусаффо к╝згусини кесиб юборгандай таасурот қолдиради.

Кейин эса осмон этаклари оҳиста оқаришиб, рангпар парқу булутлар дақиқалар ╝тган сайин оч сариқ тусга кирганича, бора бора уфқ ранги й╝лбарс терисидай к╝риниш касб этади.Бу илоҳий манзарани жимгина кузатиш Холб╝рининг энг севимли машғулотларидан бири.

К╝п ╝тмай тонги сокинлик, теварак – жавониб қушлар сайроғидан жаранглай бошлайди.Қушлар сайроғи урилган тонг жимлиги тоғ ╝нгирлари каби акс садо қайтараркан, к╝п ╝тмай далалар этагидан к╝зни қамаштиргувчи баҳайбат қуёш к╝тарилади ва т╝рғайлар ш╝х -шодон чийиллаб, тонги далалар устида муаллақ сайрай бошлайдилар.

Далалар узра сайраётган т╝рғайлар тонги оппоқ булутларга к╝ринмас иплар билан осиб қ╝йилган қ╝нғироқчалардай жарангдор товушлари билан одамзод юрагини қувончга, шодликка т╝лдириб тоширади.

Ҳозир "Қовункапа" қишлоғида куз кезиб юрибди.╬тлоқларда ╝т -╝ланлар қувраб, қовжираб, қ╝нғир -қизғиш ранга кирган, пахтазорлар чаман б╝либ очилган пахталардан қордай оқариб ётибди.Далалар четидаги тут дарахтларининг, толзордаги қари бужур, букри тол ва азим адл теракларнинг барглари қахрабодай сарғайиб, махзун пичирлаб, т╝киларкан, кузнинг ╝йчан шамолларида чирпираб учиб, заъфарон капалаклар галаси сингари енгил, оҳиста оҳиста ерларга қ╝нар, суви қуриб қолган ариқларнинг ╝занига, дарахтларнинг ╝йчан соялари акс этган к╝згудай тиниқ анхор сувларига ёғилар, й╝ллар ва с╝қмоқлар г╝ё сариқ ва қирмизи хазон к╝рпасига ╝раниб ухлаётгандай.Ҳадемай далалар қуюқ кимсасиз сокин туманлар билан қопланади.Холб╝ри совуқ куз кечалари чироғи ╝чирилган хонасида ётаркан, тунги далаларда, туманлар қаърида наъра тортиб ер шудгорлаётган ёлғиз тракторнинг ҳасратли товушига қулоқ тутганича то к╝зларига уйқу илингунга қадар хаёл суриб ётади.Оҳ, бу далаларни қишда к╝рсангиз эди!Чирпираб айланиб, рақс тушаётган қорқуюнга термулиб, қорли далаларнинг яйдоқ кенгликларида б╝ғзигача қорга ботган ч╝киртакларнинг, қамишларнинг совуқ изғиринда аччиқ изиллаган, ғувиллаган товушларига қулоқ тутсангиз эди.Ромга таранг тортилган мато каби оппоқ қордан тундрадай оқарган теварак атрофнинг кундуз каби ёп -ёруғлигини, машиналар шовқини тинган қорли сукунатда далалар кимсасизлигини тасаввур қилиб, лаззатланмоқ, ҳузурланмоқ бахти ҳар кимга ҳам насиб этавермас? Ҳа, ҳозир бу ерларда куз ҳукмрон. Холб╝ри бундай паллалар уйда ╝тиролмайди.У уч оёқли этюднигини дала четига ╝рнатиб олиб, қахрабо ҳазонлар ёғилаётган теракзорлар, соҳилдаги толзорлару илонизи с╝қмоқлар, кузги кимсасиз дала й╝лларини матога мойб╝ёқда акс этдириш билан банд.Ҳаво очиқ б╝лгани учун узоқдаги уфқларга туташ пахта далалари ортида Тянь -Шань тоғ тизмаларининг қорли ч╝ққилари аниқ к╝риниб турар, пахтазорда одамлар эгатлар оралаб энкайганларича пахта териб юрардилар.Холб╝ри пахтазорлар устидан гувиллаб учаётган чуғурчуқларнинг безовта галаларига термулганича қ╝лидаги м╝йқалам б╝ёғини латтага артиб, бир зум осмонларга термулиб қолди.Чуғурчуқлар галаси ҳавода парвозини тез тез ╝згартириб, дарё соҳилидаги бошоқлари олтиндай товланиб пишган шолизорлар тамон учардилар.Бу кузги чуғурчиқ ва чумчуқларнинг улкан галалари узоқдан шамол ипларини узиб қаёқларгадир учириб бораётган парашютларга ╝хшайди.Холб╝ри яна этюд ишлашда давом этди.У шу қадар берилиб ишлардики, ҳатто шаҳарлик хашарчи қизнинг шундоқ ёнида туриб, яратилаётган г╝зал картина эскизига ҳайрат билан тикилиб турганини ҳам сезмасди. Агар этюдга масофадан назар ташлаш мақсадида ортига тисарилмаса ва қизга урилиб кетмаса, у ҳамон ҳайратдан донг қотган биринчи тамошабиннинг келганини ҳам сезмай ишлайверган б╝ларди.

-Э, ахир одам деган сал й╝талиб нетиб келадида.Юракни ёрай дедингизку, оппоқ қиз -деди Холб╝ри ж╝рттага жиддийлашиб.

-Кечиринг, рассом ака.Чизаётган картинангизга хушим кетиб... -деди қиз, айбдорларча бош эгиб, гоҳ рассом йигитга, гоҳ этюдникка ер остидан ╝ғринча назар ташлаганича, уялиб.

-Ҳечқиси й╝қ, оппоқ қиз, хазиллашдим.Ҳавотир олманг, ҳаммаси жойида.Юрагим ёрилгани й╝қ.Ишонмасангиз к╝ксимга қулоқ солиб, юрагим ураётганига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин -деди Холб╝ри самимий жилмайиб.

-Товбаааа, сиз рассом экансизда а? Далаларни, дарахтларни, тоғларни худди ╝зига ╝хшатиб қ╝йибсиз.Қандай ажойиб! -деди қиз ҳамон ҳайратини яширолмай, ҳаяжон ичра.

-Чизаётган этюдим сиздай соҳибжамол қизга ёққани учун ╝зимни худди асари Париждаги Лувр музейидан ╝ғирлаб кетилган бахтли рассомдай ҳис қилаяпман -деб қ╝йди Холб╝ри ишлашда давом этиб.Кейин қизга ярим ╝гриларкан: -Менинг исмим Холб╝ри – деди ╝зини таништириб.

-Менинг исмим Илтижо деди қиз, уялибгина.

-Исмингиз ҳам ╝зингизга ╝хшаб ғоят чиройли экан.Агар камондай қайрилма қошларингиз б╝лмаса, худди машҳур италян рассоми Леонардо да Винчи чизган портретдаги Монна Лизага ╝хшаркансиз.Сиз билан танишганимдан хурсандман -деди Холб╝ри.

-Мен ҳам -деб қ╝йди қиз, ҳамон этюдникдан к╝зларини узолмай.

-Сизни авваллари ҳеч учратмаган эканман.К╝ринишингиздан шаҳарлик қизларга ╝хшайсиз.Бу ёқларда нима қилиб юрибсиз дайдиб? Ё қариндошларингизникига меҳмонга келдингизми? -с╝ради Холб╝ри, м╝йқаламдаги б╝ёқни латтага хафсала билан артиб.

-Мен тиббиёт институтининг 3 босқич талабасиман.Курсимиз билан пахта йиғим теримига к╝маклашиш учун келдик.Биз ёрдамчи хашарчилармиз – тушунтирди қиз.

-Тушунарли -деб қ╝йди Холб╝ри.Кейин яна ишга киришаркан, давом этди:

-Эшитишимча бошига қоп кийган махсус жаллодлар пахта териш нормасини бажармаган талабаларни карнай – сурнай ва ноғораи калон садолари остида дала шийпонининг пешхорисига намоишкорона осиб қатл қилармишлар, шу ростми? -деди у.

Бу гапларни эшитиб, қиз б╝йнидаги харир р╝моли билан оғзини т╝сганича нозик елкаларини силкитиб астойдил кула бошлади.

Кейин: -Товба, сизни рассом десам, қизиқчи ҳам экансизда а? Ҳеч жаҳонда пахта териш нормасини бажармаган талабани ҳам дорга осадиларми? -деди у кулишда давом этаркан.

-Энди, йигит кишига етмиш хунар оз дейишадику машойихлар.Хар т╝кисда бир айб деганларидай, шунақа ҳазил мазах деса томдан ташлайдиган қизиқчилик одатим бор.Зерикмай ҳазиллашиб турайлик дедим -да, оппоқ қиз. Лекин, керак б╝лса, пахта теришда сизга ёрдамлашишдан ҳам тоймайман.Ёрдамчиларга ҳам ёрдам керак ахир.Медицина тили билан айтсак, "тез ёрдам" -деди Холб╝ри.

-Э, Худо сақласин. Ҳеч бандани тез ёрдамга мухтож б╝лгулик қилмасин -деди қиз.

-Яхши. Унда тез эмас, сал секинроқ ёрдамлашаман – деди Холб╝ри илжайиб.

Қиз яна кулди. Кейин худди муҳим бир нарса ёдига тушгандай ялт этиб йигитга қараркан: -Кечирасиз, Холб╝ри ака, сиз одамнинг суратини ҳам чизасизми? Бизнинг шаҳарда рассомлар хиёбонларда ╝тириб олиб, ╝тган – кетган одамларнинг суратини чизиб беришади.Мен ҳеч суратимни чиздирмаганман.Агар сиз чизиб берсангиз, портретимни дугоналаримга к╝рсатиб, мақтаниб юрардим – деди Илтижо.

-Яхши – деди Холб╝ри ва мато қопланган ромлардан бирини олиб, этюдникка махкамларкан, қизга қилт этмай кулиб туришни буюрди.

-Аввал к╝мир билан қоралама қиламиз, кейин... деди у қизнинг д╝ндиққина оппоқ юзларига, шахло к╝зларига, ғунчадек лабларию, оққушникидай силлиқ б╝йинларига бир зум ╝йчан термулиб.

Холб╝ри чизишни бошлаши билан қиз лунжларини шишириб, кутилмаганда кулиб юборди.

-Ие, кулмангда.Ахир қилт этмай ╝тиринг дедимку сизга -деди Холб╝ри, гоҳ қизга қараб, гоҳ ромматога к╝з югиртириб, бадиий к╝мир билан тез тез қоралама қиларкан.

-Кулгим қистаб кетяптида -деди Илтижо яна қайта жиддийлашишга тиришиб.

Холб╝ри бир зум чизишдан т╝хтаркан, битта оппоқ б╝либ очилган пахта чаноғини банди билан узиб, қизнинг қуюқ ва майин сочларига, чаккасига қистириб қ╝йди.С╝нг яна ишга ш╝нғиди.

Илтижо қилт этмай ╝тирсада, ҳамон к╝з қири билан этюдникка қараб турар, суратининг қай й╝синда чизилаётганини билгиси, матодаги тасвирга қарагиси келарди.

-Яхшилаб чизяпсизми? Яна карикатурамни чизиб қ╝йманг! -деди у. С╝нг сабрсизланиб: – Ҳали узоқ ╝тиришим керакми? Б╝йним толиб кетдику -деди.

-Ҳечқиси й╝қ, сабр қилинг. Кечаси б╝йнингизга тахта боғлаб ётсангиз, эрталабгача дардингиз мусаффо б╝либ кетади, Худо ҳохласа – деди Холб╝ри.

Қиз доҳий мавзалейи кираверишидаги соқчи каби қотиб турган куйи, ╝зини тутолмай силкиниб овозсиз кула бошлади.

-Кулманг. Шайтон васваса қиляпти сизни. Мен ҳам бир гал бандаликни бажо келтирган худосизлар жамиятининг собиқ раисига патаха ╝қигани бориб, мусибатхонада кулиб юборганман. Қисқаси, воқеа бундай б╝лган. Оёқ учида секин секин юриб бориб, чорпоя қирига омонатгина ╝тирсам, муллаваччалар билан қори акалар менга "қани, ╝қисинлар" дегандай м╝лтайиб қараб турибдилар.Мен ҳам авваллари худосизлар жамиятининг аъзоси б╝лганим учун дуо деган нарсани билмасдим.Бум бум. Аста қори акага қараб: -тақсир, ╝қисинлар -десам, қори ака ёнидаги пуфайка кийган ч╝ққисоқол одамга: – Сариқ домла, сиз ╝қинг -деди.Сариқ домла б╝лса, й╝қ, пакана домла ╝қий қолсинлар деди, ╝зини масъулиятдан ҳалос этиб.Жуссаси бироз кичикроқ домла б╝лса, дуо ╝қиш ╝рнига менга қараганича бутун танаси билан силкиниб кула бошлади.Муллаваччалар ҳам.Ие, дейман, буларнинг том -поми кетиб қолганми? Ё товба, мусибатхонада ҳам куладими одам деган? -дея ╝йлайман нуқул.Бир маҳал битта йигит келиб, қулоғимга: -ака, кастимингизни тескари кийиб олибсиз -деса б╝ладими. Қарасам, ростдан ҳам кастимимнинг астари чиқиб турибди.Қаранг, шошилишда кастимни тескари кийиб кетаверибман. Қайдан кулги келди билмайман.Шайтоним тезмасми. Гоҳ кастимимга қараб, гоҳ сариқ домлага қараб, куляпман, куляпман денг, қани энди ╝зимни т╝хтата олсам. Астахфирулло десам ҳам кулгим т╝хтамайдида. Айниқса, норка телпак кийган пакана домлага қарадиму, ортиқ чидолмай портлаб кетдим г╝ё.Хуваххахахахаааа! – дея қахқаха отиб кулавердим. Ҳамма патахачилар, айниқса ╝лик эгалари кулиб қотиб қолишдида ╝зиям.Кулавериб к╝зларимиздан ёш чиқиб кетди.Шайтон алайхуллаъна шунақа ёмон б╝лар экан -деди Холб╝ри.

Унинг гапларидан Илтижо роса кулди.Охири кулгидан чарчаб, к╝з ёшларини б╝йнидаги харир шарфига артаркан: -Э, боринге -деди, ╝рнидан қ╝зғолиб.

Шу маҳал хирмон тамонда бир қиз Илтижонинг исмини айтиб чақира бошлади.

-Вой, дугонам Сайёра чақиряпти.Дахшатий домла мени с╝раяптилар шекилли.Тезроқ бормасам, деканимиз мени ╝қишдан хайдаб юбормасинлар тағин -деди ҳавотирли тараддудланиб Илтижо.Кейин шошиб Холб╝рига юзланаркан: -Суратим тайёр б╝лдими? -деди.

-Ие, мен фотографмидим сизга, бир зумда суратингизни чиқариб берсам.Ҳали б╝ёқ билан ишлашим керак.Қолганини эртага давом этдирамиз энди.Эртага сизни шу ерда кутаман.Албатта келинг, сурат чала қолиб кетмасин!– тайинлади Холб╝ри.

-Х╝п, албатта келаман, хайр! Эртагача! -деди Илтижо ва этагидаги бор пахтани орқалаб, ╝қариқни ёқалаганича хирмон тамон чопиб кетди.


2 боб

Севги оташи


Илтижо хирмонга келтирган пахталарни торозигар тарозида тортиб, рақамларни дафтарга тиркаган пайтлар пахта далаларига шом сукунати ч╝киб, тутун хиди сузиб юрган жимликда узоқдаги овозлар ҳам аниқ – тиниқ эшитила бошлади.Одамлар ҳатто искаптопар галаларининг аянчли ғинғилаган товушларини ҳам эшитишар, узоқдаги зовурлардан ва дарё соҳилидаги шолипоялардан бақаларнинг қайнаётган шовла товушини эслатгувчи вақир вуқури қулоққа чалинар, чигирткалар ҳам товушларини гоҳ баланлатиб, гоҳ пастлатиб, ╝зларининг ибтидоий, аммо одамзод минг марта эшитса ҳам зерикмайдиган қадимий қ╝шиғини куйлар эдилар.Илтижо курсдош дугоналари билан ой ёритган дала й╝лидан юрганича хориб – чарчаб, хашарчи талабалар ётадиган дала шийпонига етиб келди.Унинг қулоқлари дугоналарининг суҳбатларини эшитсада, маъноларни англамас, фикри ёди фақат бугун далада учратган одами, қувноқ рассом йигит Холб╝ри билан банд эди.Ювиниб, тараниб, кечки овқатга ╝тирганда ҳам у Холб╝рини муттасил ╝йлайверди.Унинг қиёфасини к╝з олдига келтирган сари негадир ╝зидан ╝зи юзлари қизиб, иситмаси бор одамдай қизарар, рассом йигитнинг кулгили гапларини эслаб, қизларга сездирмай пинхона илжайиб қ╝яр эди.К╝п ╝тмай у эртага давом этдириладиган ╝з портретидан ҳам к╝ра рассом йигитни, Холб╝рини ╝йлаётганини, уни яна к╝ргиси келаётганини, соғинаётганини сезиб қолди ва ╝ша қувноқ йигитни бир к╝ришдаёқ севиб қолганини англаб етди.Ҳа, Илтижо Холб╝рини севиб қолган эди.Унинг аллақандай паришонҳотир б╝либ қолганини сезган дугонаси Сайёра ҳавотир билдираркан:-╝ртоқжон, сенга нима б╝лди? Мазанг қочдими? -деди.Илтижо эса дугонасини бадтар ҳайратлантириб, уни махкам қучоқлаб олдида, елкасига бошини қ╝йиб, йиғлаб юборди.

–Эй, Илтижо, сенга нима б╝ляпти?Гапирсангчи ахир!Биров хафа қилдими? Қани, менинг к╝зларимга қарачи -деди Сайёра, Илтижони ╝зига қаратиб.Илтижо к╝злари т╝ла жиққа ёш билан жилмаяр эди.Кейин Сайёранинг қулоқларига шивирлаб, рассом йигитни севиб қолгани ҳақидаги бор ҳақиқатни айтди.Дугонаси ҳаяжон ичра ҳайратдан к╝зларини чақчайтириб, нафасини ичига тортганича ╝рнидан туриб кетди.

–Вой, қандай яхши!Табриклайман ╝ртоқжон! Ишқилиб яхши йигитмикин?-деди Сайёра, Илтижони қувонч билан бағрига босиб, юзларидан ╝пиб.Кейин қ╝шимча қилди:

-Эхтиёт б╝лгинда.Аввал шошилмай, яхшилаб таги зодини суриштир.Билиб б╝ладими, отаси қамалиб чиққан фирибгар, ╝зи ароқх╝р, бунинг устига топган тутганини гарткамга сарф қиладиган қиморбоз, шилқим, хотинбоз, ёки игнага ╝тириб қолган банги наркоман б╝лса нима қиласан?Суриштир, х╝пми? -деди.

Илтижо ҳ╝п дегандай бош ликиллатаркан, севинч к╝з ёшларини к╝йлагининг этагига артди.Сайёрадан бу сирни ҳеч кимга айтмасликни илтимос қилди.Шу кеча у қани энди тезроқ тонг отсаю далага, Холб╝рининг олдига борсам дея ╝йлаб, т╝шагида т╝лғониб, анчагача ухлолмай ётди.Яхшиям вақт т╝хтаб қолмайди.У одамзод юрак уришига ҳамоҳанг беғам, лоқайд одимлаганича т╝хтовсиз ╝таверади ╝таверади, қаёққадир кетаверади.Инсон боласи гоҳида унинг тез ╝тиб бораётганидан зорланса, баъзан уни шиллиқ қуртдай беғам имиллашидан безор б╝лади.Аслидаку одам боласини дунёга шу вақт олиб келади ва бир кун уни яна ╝зи билан олиб кетади.Вақт шафқатсиз.Ким билади, балки меҳрибондир, мушфиқдир.Илтижо чироғи ╝чирилган дала шийпони деразасидан м╝ралаётган ойга термулган куйи ╝йланиб ётаркан, шошилишда Холб╝рининг қ╝л телефони рақамларини ёзиб олмаганига, ёки ╝зининг телефон рақамларини унга қолдирмаганидан афсусланди.Лекин бир ухласа тонг отишини ╝йлаб, ╝з к╝нглига ╝зи таскин берди.У шу тариқа ╝йлана ╝йлана ниҳоят уйқуга кетди.

Эртасига наридан бери нонушта қиларкан, курсдош дугоналари билан худди чопқир тайған итлар галасини эргаштириб, тулпор отини ╝йнатиб, шикорга чиққан аслзода малика каби к╝таринки кайфият билан пахтазор тамон й╝л олди.Унинг ╝й -хаёли ҳамон Холб╝ри билан банд эди.У ╝қ ариқ б╝йлаб дала увотига, кеча Холб╝ри билан учрашган жойга қараб юраркан, узоқдан уни кутиб турган рассом йигитни к╝рди.К╝рдию ҳаяжондан нафаси б╝ғзига тиқилиб, энтикиб, юраги хапқириб кетди.

Холб╝ри этюдникка махкамланган ромматодаги кечаги портрет чаласини ишлар, ҳар замонда т╝хтаб, палитрадаги б╝ёқларни қориштирарди.Илтижо Холб╝рининг кечаги танбехини эслаб, маъноли й╝талиб қ╝йди.

Холб╝ри қ╝лида палитра ва м╝йқалам билан б╝рига ╝хшаб бутун танаси билан буриларкан, кутилмаганда қ╝шиқ айтиб: -Ана натурщицам келяптиё, мана натурщицам келяпти!... дея ╝йинга туша бошлади.

Кейин Отелло ролини ижро этаётган драматик актер каби палитра тутган қ╝лини олдинга ч╝зиб давом этди: -О, ниҳоят илтижоларим Худои Таолоға етибдир чоғи!Келдинғизму, Илтижо?! Мен сизни келмасалар керак деб ╝йлағон эрдим.Нега й╝талмоқдадурсиз, маликам?! Ҳайҳот, ҳакимлар ҳам касал б╝лғайму, хасталанғайму?! Ҳечқиси й╝қ.Бизнинг битта қ╝шнимиз ҳам й╝талиб й╝талиб, охир оқибат асфаласофинға равона б╝лғон эрди!-деди.

Илтижо хандон отиб кулди.Кейин: -Касалмасман, ахир ╝зингиз кеча одам деган сал й╝талиб нетиб келадида дедингизку -деб қ╝йди.

-Ааа, дарвоқе, шундай дедима.Эсдаям й╝қ.Лекин менинг ҳотирам, Худога шукр, мустахкам.Бирон одамнинг қиёфасини бир к╝рсам бас, уни майда деталларигача эслаб қоламан ва ҳохлаган пайтда у қиёфани ёддан чизиб, акс этдиришим мумкин.Лекин сизнинг портретингиз мендан масалага бутунлай бошқача ёндошишини талаб қилмоқда.Негалигини билмайман.Аслида портретни ҳар қандай рассом чизиши мумкин.Лекин портретдаги одамнинг ички дунёсини, қалбини, туйғуларини, характерини б╝ёқлар ёрдамида акс этдириш фақат дунёга донғи кетган буюк рассомларгагина насиб этади.Буюк рассомлар эса жуда камтарин б╝ладилар.Энди ╝зимдан қиёс -да -деди Холб╝ри.

Илтижо яна кулди. Холб╝ри ҳам.

-Қани б╝лмаса, г╝зал қиз, кулгини йиғиштириб, жим ╝тирингчи.Ишни келган жойидан давом этдирайлик.Вақт зиқ -деди Холб╝ри.Илтижо рассомнинг амрига итоаткорона б╝йсунди.

-Юзингизни сал бу тамонга буринг -деди Холб╝ри Илтижога ва унга яқин келиб, қизнинг мармардай силлиқ иягидан тутиб, унинг юзини ╝зи истаган градусга бурди.Холб╝рининг қ╝ли теккан маҳал азбаройи эхтиросдан, ╝тли ҳиссиётдан Илтижонинг вужуди, аъзойи бадани жимирлаб кетди. Холб╝ри қизнинг к╝зларига термулган куйи: -К╝зларингиз ғоят чиройли экан -деди.Кейин этюдник ёнига қайтиб, аллақандай ҳасратли қ╝шиқни минғирлаб хиргойи қилганича чала қолган портретга ишлов бера бошлади.Эҳтиросли ҳислардан титраб, қизариб – б╝зариб ╝тирган Илтижо к╝з қири билан Холб╝рига қараганича фақат бир нарсани, Холб╝ри портретни чизиб тугаллаб қ╝ймаслигини, бу жараён иложи борича узоқ, бир умр, имкон б╝лса мангу давом этишини ҳохларди.У айни пайтда портретнинг битқазилишидан, с╝нг Холб╝рининг хайрлашишиб, кетиб қолишидан қ╝рқарди. Энди унинг учун пахта териш нормасини бажармасликнинг ҳам, ╝қишдан ҳайдалиб кетишнинг ҳам унчалик аҳамияти й╝қ эди.Портретни тугаллаб қ╝ймаслиги учун у атайлаб Холб╝рини чалғитишга, уни гапга солиб, иложи борича вақтни ч╝зиш мақсадида унга турли туман саволлар бериб, бира т╝ла дугонаси Сайёра айтган муаммоли масалаларга аниқлик киритиб олишга қарор қилди.

-Холб╝ри ака, ишдан ажралмаган ҳолда ╝з ҳаётингиз ҳақида с╝злаб беринг.Мисол учун севган қизингиз ҳақида -деди у.

-О, агар ҳаётим ҳақида гапирадиган б╝лсам, бу мен учун жуда оғир.Гап шундаки, мен туғуриқхонада эмас, уйда туғилганман.Тасаввур қилаяпсизми? У маҳаллар ҳозирги туғириқхоналар қаёқда дейсиз.Онам мени уйда туғиб қ╝йган эканлар.Осонгина.Чунки мен чала туғилганман.Катталигим бор й╝ғи бир пой калишдеккина б╝лган.Энам раҳматли бошлиқ энага кампирлар тошфонарнинг хира ёруғида туртиниб, афсонавий ғорга ╝хшайдиган пастак уйимиз деворида соялари лопиллаб, гоҳ узайиб, гоҳ қисқариб юрарканлар, мени тепалаб юбормасликка ҳаракат қилганлару барибир бир кампирнинг махсисига ╝ралашиб қолган менинг киндик ичагим узилиб кетган экан.Яхши денг, энам раҳматли ╝з вақтида елканли кема арқонларини боғлашга уста тажрибали денгизчи каби киндик ичагимнинг узилган қисмини тутиб қолиб, биров ечолмайдиган қилиб тугиб қ╝йибдилар.Кейин одамлар қоронғида к╝рмай, мени тепалаб кетишмасин дея эхтиётлаб, дадамнинг қуён м╝йнали куя еган қулоқчин телпакларига солиб, уни уйимизнинг т╝синига т╝рқовоқдай осиб қ╝йган эканлар.

–Эҳ! Сизнинг ҳаётингиз жудаям кулгили экан, товба -деди Илтижо жилмайиб.

-Ҳа -деб қ╝йди Холб╝ри, портретга ишлов бераркан.Кейин гапида давом этди: -Навбатдаги саволингизга эса жавоб қуйидагича.Ҳа, севган қизим бор ва у жуда г╝зал, қадди қомати келишган, чиройда тенги й╝қ бир паризод.Шу маънода мен жуда бахтлиман.Эсимда, у қиз билан биринчи бор учрашган куним кечаси билан то тонгача ухлолмай, брезенти осилиб, гамакка ╝хшаб қолган эски, шалоғи чиққан йиғма кроватимда ағанаб, қийналиб чиққаман.Билсам, ╝ша куни у қизни бир к╝ришдаёқ қаттиқ севиб қолган эканман.Энди у қизнинг ишқида ақлдан озиб қолмасам б╝лди дея ҳавотирга ҳам тушганман ҳатто.Тезроқ тонг ота қолсаю, яна ╝ша соҳибжамол қизнинг ёнига борсам, тезроқ учрашсам деганман.Вужудим г╝ё ҳеч нарса билан т╝лдириб б╝лмайдиган чохга, тубсиз ва чексиз б╝шлиққа айланиб қолгандай эди.Одамзод қорни очса овқат ейди, т╝яди.Сув ичса чанқоғи қонади.Аммо севиб қолган одам руҳида шундай очлик пайдо б╝ларканки, у ╝ша руҳий очликни қондирувчи озиқ -дийдор таомига сира т╝ймас экан, чанқоғи қонмас экан.Ишонасизми, мен ҳатто у қизнинг портретини ҳам яратганман.╬шанда у қиз менинг рассомлик иқтидоримга, санъатимга ҳайрат билан қараб, тилидан бол томиб мақтаган эсада, бирон марта ҳам, баъзиларга ╝хшаб "Қ╝лингизда гулдек ҳунарингиз бор экан, қоплаб пул топсангиз керак ╝зиям? Битта картинангизни сотсангиз, қанча пул оласиз?" демагани айниқса мени ҳайрон қолдирди.Нафосатни ҳис эта оладиган, қадрига етадиган, санъатнинг пул, молу дунёдан қиммат эканини англаб етган юксак дидли қиз эканку деган хулосага келиб, уни янада қаттиқ севиб қолганман.Одоб -ахлоқи, дунёқарашини айтмайсизми.Оҳ унинг ойдек юзи, оҳу к╝злари, лола ёноқлари, олов дудоқлари, ипакдай майин ва қалин сочлари, оққуш б╝йнидай оппоқ ва нозик б╝йнию, фил суягидай силлиқ қ╝ллари, нафис бармоқлари! -деди Холб╝ри.Бу гапларни эшитиб Илтижо худди тарвузи қ╝тиғидан тушган одамдай шалвираб қолди.Шу тобда у ╝зини худди фалажлангандай, шол б╝либ қолгандай ҳис қиларди.Гарчанд Холб╝ри унинг турмуш ╝ртоғи б╝лмаса ҳам, негадир вужудини рашкнинг дахшатли алангаси чирмаб олганди.У осмонларни ялаб гувиллаётган олов ичра жизғинак б╝либ, чирпираб ёнарди г╝ё.Холб╝ри севиб қолган ╝ша бахтли ва г╝зал қизга, рости ҳаваси эмас, ич ичидан хасади келаётган эди.

-Ким экан у ойимтилла, билсак б╝ладими? -деди у ниҳоят, йиғлаб юборишдан ╝зини аранг тийиб.

-Севикли ёримнинг, паризодимнинг исмими? Малак сиймо, қоши камон, киприги ╝қ, м╝рчамиён, сарвиравон, мохилиқо, ёри вафодоримнинг муборак исмлари Илтижо -деди Холб╝ри, беғамгина, портрет ишлашда давом этиб.

-Ие, унинг исми ҳам Илтижоми? Вой, бундан чиқди адаш эканмизда у билан -дея ҳайратланди Илтижо.

-Ҳа, унинг бир Сайёра деган дугонаси ҳам бор.Улар тиббиёт институтида бирга ╝қишади.Улар факультет деканидан ва Дахшатий таҳаллусли домлаларидан ╝лгудек қ╝рқадилар -деди Холб╝ри илжайиб.

-Аблах экансиз!Юрагимни ёрай дедингизку -деди Илтижо жилмайиб ва уялганидан қип -қизариб кетди.


3 боб

Исканақул Каркидонов



"Қовункапа" ширкат х╝жалигининг раиси Исканақул Каркидоновлар уйида маиший жанжал.Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо ияк – чакаги тинмай эрига танбех берар, идишларни отиб синдириб, йиғлар, ҳар замонда т╝хтаб, олийнав ҳушб╝й тамакидан қадоқланган қимматбаҳо сигаретани босиб босиб чекарди.

-Э, худо!Мен сендан шунақа эр бер деб тиловмидим?!Бу сволоч эрмас, латтаку настоящий!Вой пешонам қурсин менинг!Нима эмиш, хушидан кетган Сталинни д╝хтирлар гиламдан олиб, каровотга ётқизишса, патинкаларининг таги тешилиб ётганмиш!Шундай улкан мамлакатнинг раҳбари бир жуфт янги патинка сотиб олмай, икки қатор усти боши билан, пул мол жамғармай, халқ мулкига хиёнат қилмай, оддий одамдай ғарибона яшаб, оламдан ╝тиб кетган эмиш!╬тса ╝тар, Сталин билан сенинг нима ишинг бор! Ҳалол раҳбар б╝лган эмишлар!Шунча ҳалол хизмат қилгани билан унга раҳмат дейишяптими? Қотил, қонх╝р, золим дейишяптику! Бу одамлар яхшиликни биладими? Ундан к╝ра қ╝ша – қ╝ша к╝шки айвонлар қуриб, шоҳона яшаб қолиш керак!Беш кунлик дунё ғуввида ╝тади кетади! Амал мансабни боғлаб қ╝йган эмас! Бу, хайги нима десамакан, инсонга анов қилинадиган, бериладиган бир имконият, шанс! Қайдан ҳам шу уйни евроремонт қилдирайлик деб қ╝йибмана!Э бир соат ҳалоллик ҳақида маъруза қилсая, Худоё товба!Одамга амал бергани билан ақл -фаросат бермаса қийин эканда!Биламан, бу уйда менинг сариқ чақачалик қадрим й╝қ!Аслидаку бу бойваччани мен одам қилганман.Казо казо таниш билишларимни ишга солиб, ресторанларда зиёфатлар уюштириб, Дубайма Дубай кезиб, бойлар эшигида қ╝лларим косов, сочим супурги б╝либ, ковушим т╝зғиб, елиб югирганларимни бу нонк╝р билармиди? Мен сабаб аввал биргат, кейин ҳосилот б╝лди.Мана энди райислар!Мен б╝лмасам, юрувдинг пайтавангни судраб, чориғингни ит тортиб!Энди одам б╝либ қолдингми, с╝так?!Эшакнинг кучи ҳалол, ╝зи харом деганлари шу б╝лса керакда!Эшаги лойдан ╝тдида акамнинг!Ёшлигимда, қадди қоматим келишган пайтлар Бибисувайдо, Бибисувайдо эдим!Энди шира шарбатим қочиб, гулдай с╝лганимда, битта яримта сув ичса томоғидан, сабзи еса биқинидан к╝ринадиган секретарка ╝йнашига уйланмоқчи бу уйинг куйгур номард!Мени билмасанг, илоё иловандо к╝зларинг оқиб тушиб, к╝р б╝либ, еталат!Э Исканақул Каркидонов б╝лмай ╝л!Д╝захга д╝мбира б╝лмасанг, у дунё бу дунё розимасман! Тамом, ортиқ чидолмайман, жонимдан жахт т╝йдим!Золимнинг дастидан дод!..Канистрдаги бензин қаерда эдия!Ҳозир устимдан бензин қуйиб, ╝зимга ╝т тортаман! Илойим, уволим тутсин сен зинокор хотинбозни! -дея бақирарди у.

Бу гаплардан қ╝рқиб, кайфи капалакдай учган Исканақул Каркидонов, хотини Бибисувайдони тинчлантиришга уринар, ҳикматли гаплар билан уни инсофи тавфиққа чақирарди.

-Бибисувайдо, севгилим, ╝зингни бос! ╬зини ╝зи ╝лдирган одамга жаноза буюрмайди, ит қавмида кетади деб келади эски китобларда, асалим! – деди у хотинига стаканда сув тутиб, ҳаяжондан қ╝ллари қалтираб.

-Ҳо, ╝з жонига қасд қилганга жаноза буюрмайдими?!Гапини қаранглар!Унда ╝зинг ошпичоқ билан к╝ксимга бир уриб, ╝лдириб қ╝яқол, қутиласан!╬лдир, вахший қотил, қонх╝р жаллод!Мени ╝лдириб, офатижон секитарканга уйланиб оласан, нийятинга етасан!Менинг жасадимни эшикдан чиқаришлари билан, ╝йнашингни деразадан олиб кириб оласан!Кейин қорнидаги сендан ортдирган валади зиносига уй жойни хатлаттириб берасан!╬лдир!╬лдирасанми?!.. Вой доооод, мусулмонлаааар!Праваслав католик христианлар!Иудей ҳамда буддавийлар!Мутаззила оташпарастлар!Худосиз коммунистлар!Ёрдам беринглааааар!Мени золим райис Исканақул Каркидонов ╝лдиряптиииии! -дея бор овозда фарёд чека бошлади Бибисувайдо.

-Ҳой, ╝зингни қ╝лга олсангчи, хотин, эсингни йиғ! Нималар деб бақиряпсан?!Қанақа секитарка?!Қанақа валади зино?!Мен ахир ҳалол раҳбарман!Бировларнинг хотинига к╝з олайтирмайман!Худодан умидим бор!Беш минутлик мазани деб охиратимни куйдирайми?!Қолаверса ҳозир ҳамма ерда яширин видеокамералар бор!Ёш боланинг қ╝лида ҳам сотовой телефон!Ана, нечтасини ╝йнаши билан ётган ерида видеога олиб, Ютубга чиқариб юборяптилар.Қанчаси қ╝йди чиқди б╝либ кетди!Мен сенга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман, қилмайман ҳам!Бунақа бақириб, мени қ╝ни қ╝шнилар олдида шарманда қилма!Одамлар: -райис Исканақул Каркидонувуч ичкилик ичиб олиб, хотинини уряпти -деб ╝йламасин тағин.Билсанг, раҳматлик устодим И╝сип Виссарй╝нувуч Исталин... Ҳа майли, сенга ёқмаса, тарих ҳақида гапирмайман. Ма, стакандаги сувни ичиб, манабу бир т╝ғрам пиёзли нонни еб юборгин, ╝зинга келасан -деди Исканақул Каркидонов, хотинини аранг тинчлантириб.

Бибисувайдо стаканни эрининг қ╝лидан шахд билан тортиб оларкан, бир к╝таришда сувни оқ урди.Кейин ароқ ичгандай оғзини енгига босиб, бир зум нафас олмай турдида, пиёзли нонни катта катта тишлаб, бир нуқтага тикилганича ғазаб билан индамай ея бошлади.

-Мана бу бошқа гап.Қани бир жилмайчи, ҳа илжай... Ҳа, ана! Б╝ларканку!Лекин кулганингда жуда чиройли б╝либ кетасанда ╝зиямче!Юзинг ёнган лампочкадай лоп этиб ёришиб, кулгичларинг ╝йнаб кетади.Майли, сен айтганча б╝лақолсин, сарвиравоним, мохитобоним.Уйингни евроремунтдан чиқартириб бераман.Маматкарим деган наққош бола бор.Бир оғиз айтсам й╝қ демайди.Деворларни оҳак билан яхшилаб оқлаб, трафаретларга чангютгич билан б╝ёқ сочиб, деворларга гул солиб беради -деди Исканақул Каркидонов.

-Й╝қ, унақа наққошларни ёлламаймиз.Улар унчалик яхши ремонт қилолмайди.Холб╝ри яхши қилади.╬шани ёллаймиз.Уй деворларига ╝рмонлар, дарёлар акс этдириладиган манзаралар чиздирамиз -деди Бибисувайдо, ╝жарларча ╝з фикрини мақуллаб.

-Яхши. Холб╝ри б╝лса Холб╝рида.Лекин у катта пулга қилар дейман? Тахминан неча пул кетаркин ремунтга? -деб қ╝йди Исканақул Каркидонов.

-Харажатлар билан сизнинг ишингиз б╝лмасин, Холб╝рига ╝зим бераман хизмат ҳақини-деди Бибисувайдо қатъий.

-Яхши унда, келишдик.Мен шопиримга айтаман, Холб╝рини ернинг тагидан б╝лса ҳам топиб, идорага олиб келади.Шартнома қилиб, иложи б╝лса, унга озгина олдиндан заклад ширинкома бериб қ╝яман.У бугуноқ ишга киришади.Сен устани зериктирмай, чой пойидан хабар олиб тургин.Художниклар алкаш б╝лади.Ишлаётганда ароқ коньяклардан рюмкаларга қуйиб, музлардан солиб, газакига қази – қарта тайёрлаб қ╝й.Юз юз ичееб ишламаса уларга илҳом келмайди -деди раис Исканақул Каркидонов.

Шундай гаплар билан раис кийимларини кийди.С╝нг хотини Бибисувайдо билан ҳайрлашиб, к╝чага чиқаркан, хизмат машинасига ╝тириб, ишга ж╝нади.



4 боб

Дельта



Домла Дахшатий талабаларни теримга солиб, дала шийпони тамон кетган маҳал Холб╝ри Илтижо пахта тераётган б╝лги тамон й╝л олди.

Иккинчи, учинчи терим б╝лишига қарамай, далаларда ҳамон пахталар чаман б╝либ очилиб ётар, ғ╝за шохларидаги шиғил шиғил к╝сакларга қаралса, пахта йиғим терими хали бери тугамайдигандай эди.Холб╝ри яғир д╝пписини манглайига бостириб кийиб, ғ╝запояни рубобга ╝хшатиб чаларкан, ажойиб ҳофиз Фахриддин Умаровнинг овозига тақлид қилиб: -Пааааахтазооонгоор, поооолвооонларий, мен сизга чеееертай тоооооорлангангаангаангаааар! Тооонналааардаан тоғ яратганга-а-а-а-аан, оқ олтин ижоооодкооорлангаангаангаар! – дея ашула айтиб, ╝йинга тушганича капа капа б╝либ айланиб, Илтижога яқинлашиб бораверди.У Илтижога бориб урилгудай жойда шахд билан ╝нг тиззасини ерга текизиб т╝хтаганича, қ╝лидаги кузги дала гулларидан тузилган гулдастани узатиб, бадиий қисмни ниҳоясига етказди.Илтижо кула кула гулларни Холб╝рининг қ╝лларидан олиб, қарсак чаларкан: -Браво!Браво, маэстро! -деб қ╝йди.Кейин улар қ╝л бериб к╝ришдилар.


    Ваша оценка произведения:

Популярные книги за неделю