355 500 произведений, 25 200 авторов.

Электронная библиотека книг » Вулкан Холдор » Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) » Текст книги (страница 10)
Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)
  • Текст добавлен: 16 мая 2018, 17:00

Текст книги "Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ)"


Автор книги: Вулкан Холдор



сообщить о нарушении

Текущая страница: 10 (всего у книги 11 страниц)

Холб╝ри таваккал қилиб хона эшигини очганича ичкарига кирди.Ичкаридаги кроватда ранги олиниб, озиб кетган Илтижо ётар унинг тим -қора, ипакдай майин, узун ва қалин сочлари оппоқ пар ёстиқни қоплаб ётар, кроват ёнидаги тумбочка устида Холб╝ри бир пайтлар ишлаган, Илтижонинг портрети ╝рнатилганди.Илтижо Холб╝рига жилмайганича қараб, худди соқов каби унсиз йиғлар, узун -узун қайрилма киприклари пирпирар, к╝зларининг қиридан оқаётган к╝з ёш юзларидан думалаб, ёстиққа томарди.

Холб╝рининг ҳаяжондан тамоғи қақраб, юраги худди б╝ғзига тиқилиб қолгандай б╝лди.У баз╝р ╝зини қ╝лга олиб жилмайганича: -Салом, яхшимисиз?Лекин к╝ринишингиздан ёмонга ╝хшамайсиз.Айтгандай, шу атрофда менинг Илтижохон деган бир синглимга к╝зингиз тушмадими мабодо?-деди.

Илтижо к╝зи т╝ла жиққа ёш билан аччиқ аччиқ ютинар, бир оғиз ҳам гапиролмас, фақат к╝з ёшлари аро жилмаярди. Холб╝ри қ╝лидаги гулдастани тумбочка устига қ╝яркан, шартта тиз ч╝киб, Илтижонинг ёнига тиззалари билан юриб борди.С╝нг унинг ҳолсиз, нозик қ╝лини ╝пиб, юзига босганича: -Мен сизга гул олиб келдим -деди.С╝нг давом этди: -Й╝лда келаётсам денг, бир т╝п одамлар оркестр садолари остида 'Дуп -поп – поп! Дуп -поп -поп!' деб вальс мусиқасини чалиб, қандайдир ҳайкал пойига гуллар қ╝йишаётган экан.Улардан бири бақириб, чақириб: -У халқимиз миллий мустақиллиги й╝лида бошини жаллод кундасига қ╝йган, тирикилигида чет элларда саргардон б╝либ, сургунда яшаб, с╝нг қамалиб, ╝з бармоғини ╝зи тишлаб узиб, қони билан қамоқхона деворига шеърлар битди!Кейинчалик лагерларга этап қилингач, баракларда бит босиб, каналарга ем б╝либ, охири силга чалиниб, ╝лай ╝лай деганда озод этилган ╝ртамиёнадан ҳам пастроқ одми оддий шохер б╝лишига қарамай, руҳий касалликлар б╝лимида ╝зини ╝зи чойшаб билан осиб бу телба дунёни тарк этди!Тупроғинг пардай енгил б╝лсин!Палон -пистон! – дея шовқин к╝таришди. Бошларидан яғир д╝ппиларини олиб, марҳум ҳотирасини ёд этиб, бир минут сукут сақладилар.С╝нг д╝ппиларини манглайларига қайта бостириб кийиб, шахдам қадамлар билан қайтиб кетишди.Мен секин у ёқ бу ёққа алангладимда, ҳайкал пойига қ╝йилган гулдасталардан бирини олиб, шу ёққа келавердим -деди у.

Илтижо ҳамон севинч ёшлари аро жилмаяр, бир с╝з деёлмасди.Анчадан кейин у бироз ╝зига келаркан, гапира бошлади.

-Й╝қлаб келганингиз учун раҳмат, Холб╝ри ака... Мен сизни келмаса керак деб ╝йловдим.Сиз ҳалиям ╝ша -╝ша, қувноқ, ҳазилкаш, қалби беғубор, яхши одамлигингизча қолибсиз.Бундай одамларни ғам -қайғу енголмайди.Мен сизни к╝рмай ╝либ керамиканман деб қ╝рқаётган эдим.Мана, Худога шукр, яна к╝ришдик.Бундай ╝йлаб қаралса, сиздай ажойиб инсоннинг дилини ранжитганим, ташлаб кетганим учун мен ╝з жазомни олдим шекилли.Кейинги пайтларда сизни бир бора к╝риб, сиздан кечирим с╝раб, сизнинг азиз қ╝лларингизни тутиб, жон таслим қилишни Худодан кечаю кундуз с╝рар эдим.Нийятимга етдим... Эшитдим, ойим айтдилар.Нортожи деган г╝зал қизга уйланибсиз.Бахтли б╝линглар.Сизни нега уйландингиз дейишга эса менинг заррача ҳаққим й╝қ.Чунки, ҳамма айб ╝зимда...Мени кечиринг, Холб╝ри ака -деди Илтижо оғир -оғир нафас олиб.

-Ҳая, Нортожи деганингизга бир нарса ёдимга тушди.Кеча денг, туш к╝рибман.Тушимда Нортожи менга: -Сиз ҳам бошқаларнинг эрларига ╝хшаб, Россияга бориб ишлаб, беш – т╝рт с╝м топиб, Вестрен Юнион орқали менга пул ж╝натмайсизми?Манабу бостирмага ╝хшаган уйларимизни ╝нглаб, мошина -пошийна олмаймизми?Далама дала расм чизиб юраверасизми?Б╝лмаса сиз уйда ╝тиринг, мен Россияга бориб, ишлаб, пул топиб келай! -деди.

Шундан кейин мен нарсаларимни қопга солиб, самолётга миниб, Россияга учдим.Танишларим мени Ёқутистонга юборишди.У ердан вертолетда Тундрадаги бир шаҳарчага бордик.Вертолётдан тушсам, шунақа изғирин шамол эсяптики, қулоқни учириб кетаман дейди.Увиллаган буюқ товуши бир бирлари билан уришаётган минглаб мушуклар вағиллашини эслатарди.Совуқ минус 50 даража!Қарасам, бош чаноғим ичидаги мийям секин музлаяпти.Яхшиям денг, р╝парадаги томи икки метр қор остида қолган қовоқхонага к╝зим тушиб қолди.Каллама келган фикрдан билдимки, ҳали бош чаноғимдаги мийям батамом музлаб қолмабди.Одам б╝йи чуқурликдаги қор акоплар ичидан югириб бориб, ╝зимни қовоқхонага урдим.Кира солиб, қовоқхоначидан яримта ароқни сотиб олдимда, қопқоғини очиб, бир к╝таришда шишани қоқладим.

Кейин ╝ша ерлик бир буғубоқар ч╝пон билан танишиб қолдим.Исми Нгдуат экан.

-Сен Шимолий муз океанига кит овлагани кетяпсанми? -деди у ингичка узун дастали трубкасини чекканича менга синовчан назар ташлаб.

Мен й╝қ дедим.

-Ҳа, тушунарли.Демак сен ё оқ айиқ ё тюлень овлагани кетяпсан.У ёқларда моржлар ҳам бор.Пингвинларни айтмайсанми.Қушлар бозорини к╝рсанг!Айниқса океанда сузиб юрадиган айсбергларнинг ёрилиб, сувга қулашини кузатиш завқли.Узоқ узоқлардан атом музёрар кемаларининг ҳасратли б╝киргани қулоғинга чалинади.Эҳҳ! -деди у чуқур х╝рсиниб.

Бу орада менинг кайфим ошиб, ароқ хароратидан аъзойи баданим қизиб, исиб кетдим.Қолаверса кашанда ҳамсухбатимнинг трубкасидан чиқаётган бадб╝й тутундан қовоқхонани туман қамрагандай б╝либ кетгач, тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиқдим.Чиқсам, кимдир шимол буғуларига қ╝шилган ченасини симёғочга боғлаб қ╝йибди.

Кайфиятим аъло!Бир маҳал шайтон й╝лдан уриб, мийямга ╝ша шимол буғулари қ╝шилган чанада катайса қилиш ғояси келди.Шундан кейин буғуларнинг симёғочга боғланган арқонларини ечдимда, бир сакраб ченага ╝тирдим.Ченада ётган узун қамчини олиб, уни бошим узра худди вертолёт паррагидай ғувиллатиб айлантирарканман, бир шохи й╝қ буғунинг сағрига қарсиллатиб туширдим.Қ╝рқиб кетган шимол буғулари ╝қдай учиб, мен ╝тирган ченани бошлари оққан тамонга судраб кетишди.Мен қор қоплаган бепоён ва жим жит Тундранинг кимсасиз кенгликлари б╝йлаб кетиб борарканман, зақу шавқ ичра: -Ҳайт!Ҳайт! Хирррр -рриххув!дея ҳайқирганимча, чопиб бораётган буғуларни узун қамчи билан аёвсиз савалардим.Кенгликларда б╝рондай елиб борар эканман, қ╝шиқ хиргойи қила бошладим.


-Ота мерос анжирли боғлар,

Оқланган уй, тандир, ╝чоқлар,

Шаҳрихоний тақиб пичоқлар,

Юришади анжанчасига,

Юришади анжанчасига!


Савдогарлар пулни сақа деб,

Юрт кезишар бола чақа деб,

Э, ишаноовринг, бизга ака -деб,

'Кийдиради' анжанчасига,

Кийдиради анжанчасига!


Қ╝шиқ оҳангига мос айланаётган қамчи билан буғуларни саваларканман, буғулар осмонида шимол ёғдуси товланаётган бепоён қорли тундрани туёқлари билан ларзага келтириб, янада шиддатлироқ чопа бошладилар.Бир маҳал б╝риларнинг улигани қулоқларимга чалингандай б╝лдию томирларимда қоним музлаб қолгандай туюлди г╝ё.Қайрилиб қарасам, қордай оппоқ юнгли қутб б╝риларининг дарғазаб галаси чена ортидан изма из қувиб келаётган экан.Қ╝рқувдан жон -поним чиқиб, тик турганимча буғуларни бор кучим билан савалайвердим.Б╝рилар оч б╝лишларига қарамай, чарчаш нелигини билмай, чена ортидан тинимсиз қувиб келишар, мен уларнинг асабий ириллаганини, нафрат билан иржайтирган с╝йлоқ тишларининг такиллаётганини аниқ эшитар эдим.-Э, Худо! Негаям шу ченани олиб қочдима!Наҳотки энди қорли тундрада қутб б╝риларига ем б╝либ кетсам! -дея ╝йлайман нуқул, ╝зимни ╝зим койиб.

Бир маҳал чена музга қоқилиб, осмону фалакка худди денгизда сакраган китдай к╝тарилиб, анча жойгача учиб бораркан, қор -т╝зон к╝тариб, гурсиллаб қулади.К╝зларимни очсам, буғу териси ёпилган конуссимин ╝товда ётибман.Ё пирай! -дейман ╝з к╝зларимга ишонмай.Бир маҳал бундай қарасам, шаҳарчадаги қовоқхонада танишган улфатим Нгдуат ингичка ва узун мундштукли трубкасини тутатиб, бош тамонимда ╝тирибди.Мен олиб қочган чена ╝ша Нгдуатга қарашли экан.

–Тамом, энди Нгдуат мени буғу қ╝шилган ченага чилвирлар билан чирмаб боғлаб, посёлкадаги мелисахонага элтиб берса керак десам, й╝қ у мени қаматмади.

–Яхшиям ортингдан итлар қ╝шилган ченада й╝лга чиққаним.Б╝лмаса қор остида музлаб қолар экансан, оғайни.Буғуларимни қутб б╝рилари еб кетишибди.Энди етказилган моддий зарарни қоплаш учун бир неча йил шу жойда ишлашинга т╝ғри келади.Зарар қоплангач, т╝рт тамонинг қибла.╬збекистонинга кетаверасан -деди у беғамгина трубка тутатиб.

Шундан кейин музлатилган балиқларни болта билан чопиб, Нгдуатнинг итларини боқиб юрдим.Чор тараф қор қоплаган бепоён тундра.У ёғи шимолий муз океани.Мағриб қаёқда, машриқ қаёқда билмайман.Қочиб кетсам, Нгдуат барибир мени тутиб келади.Конуссимон ╝товда телевизорни қ╝йинг, ҳатто компьютер ҳам й╝қ.Теваракда фақат гирдобдай айланиб чопгувчи пода буғуларининг шохлари бир бирларига урилиб тақирлагувчи қор саҳроси.Зерикиб, ақлдан озиб қолмаслик учун теридан т╝қилган арқонни отиб, шимол буғуларни тутаман.Шохларини арра билан арралайман.Шу тариқа неча йил ишладим билмайман, бир маҳал уйғонсам тушим экан -деди Холб╝ри.

Бу гаплардан Илтижонинг кайфияти очилиб, кула бошлади.


27 боб

Хобби



"Қовункапа" ширкат х╝жалигининг трактор парки шундоққина ч╝чқахонанинг ёнида жойлашган.Очиқ осмон остида қатор терилган турли хил тракторлар туманларда хира к╝зга ташланади. К╝лмаклар юзаси юпқа муз билан қопланган.Одам юрса, оёқлари остида муз синиб, қарсиллайди.Ҳаво шундай совуқ б╝лишига қарамасдан, тракторчилар ╝з тракторларини таъмирлаб, баҳорги мавсумга тайёрлашлари керак.Айниқса ширкат х╝жалиги раиси Исканақул Каркидонов тракторини ╝з вақтида таъмирдан чиқармаган механизаторларга қатъий чора к╝риш т╝ғрисида қарор чиқаргандан кейин тракторчилар оёғи куйган товуқдай типирчилаб қолишди.Бош механик Заманбалиқ Й╝лдашязарип эса трактор паркида ҳар тонг йиғилиш ╝тказиб, меҳнат интизоми мустахкамлаш т╝ғрисида маъруза ╝қийди.Тракторчилар давоматини аниқлаш учун у ҳатто й╝қлама дафтарини ҳам ташкил қилдирди.Ғойиб тракторчи ╝з бульдозерини таъмирлаб, мавсумга ҳозирлаётган жойда битта трактор щинаси қасраб ёнмоқда.Эгнига фуфайка, бошига қулоқчин телпак, оёқларига этик кийган Ғойиб тракторчи қ╝ли совқотиб, қақшаб, ключ ушлолмай қолди шекилли, трактор остидан чиқиб, ёнаётган щина гулханида исинганича, оловни кучайтириш учун гулханга салярка қуйди.Пилиги к╝тарилган тошфонардай олов гур этиб кучаяркан, тракторчининг сояси ва аланга акси музлаган к╝лмакда жилва қила бошлади.Ғойиб Т-28 тракторининг ёрилиб кетган катта ғилдирак щинасига т╝ртбурчак ямоқ солиб, таъмирлаётган табиатан камгап Карвон тракторчини чақирди.

-Эй, Карвон, ишлайман экан деб, бират╝ла совуқда муз асридаги мамонтдай музлаб қолмагин тағин!Кел буёққа, исиниб нетиб ол! -деди.

Анчадан кейин Карвон тракторчи мумланган ип билан бигизни ташлаб, исингани гулҳан ёнига келди.Табиатан камгап ва жиддий феъл атворли, б╝йи пастак, семиз, қориндор, б╝йни калталиги сабаб букчайиброқ юрадиган к╝кк╝з бу тракторчини ҳамкасблари призрак, яъни арвох дейишади.Фуфайка ва қ╝пол пахталик шимда у бадтар юмалоқланиб, худди хоккей командасининг дорвозабонига ╝хшаш бес╝нақай к╝ринарди.У ғишт устига ╝тираркан, гулҳанга ╝йчан тикилиб, исина бошлади.Ғойиб тракторчи эса гапга тушиб кетди.

-Совуқ ҳам тириштиряптию а, Карвон?Бундай совуқда одамзод аввало ╝зининг қадрига ╝зи етиши керак.Мана мен наҳорда яримта ароқни уриб олганман.Т╝ғри, бу касофат ичкиликнинг фойдасидан зарари к╝п.Аммо у ичарманнни ичидан қиздиради, уни совуқда т╝нғиб қолишдан сақлайди.Ичиб олсанг, олам к╝зинга бошқача к╝ринади.Яхшини эслаб, йиғлагинг, ёмон ёдинга тушса, ғажиб ташлагинг келади.Кеча дегин, кутилмаганда қизим Нортожи телефон қилиб қолди.Қ╝л телефонимни шошиб этигимнинг қ╝нжидан олиб: -Ҳа, қизим? -десам, у дада, ойимни олиб шу оқшом бизникига келинглар, шаҳардан меҳмонлар келди -деди.

–Х╝п, қизим -дедим.Кейин б╝йнимни яхшилаб кир совун билан ювиб, оқ к╝йлакка б╝йинбоғ тақиб, кастим -шим, пальтоларни кийиб, хотиним Каполотхон билан тракторимда қудамларникига бордик.Борсак, Соддагул деган аёл, эри Қиличбек Қоплонувуч деган одам, уларнинг Илтижо исмли ногирон қизи ва Машрапилло деган невараси меҳмонга келишибди.Кейин билсам, ногиронлар аравачасида ҳаракатланадиган Илтижо исмли ╝ша жувон бизга куёв т╝ра б╝лмиш Холб╝рининг биринчи муҳаббати экан.Куёв қайнотага тортади деб т╝ғри айтишганда ота буваларимиз.Унинг ёшида менинг ҳам девор ошадиган ярамас одатим бор эди.Келин аянг Каполатхонга уйлангач, унақанги одатларни йиғиштирганман.Қудам бечора мендан эмас, кела солиб, т╝палон к╝тармасалар б╝лди дея, к╝проқ хотиним Каполатхондан қ╝рқиб ╝тирган эканлар.Лекин хотиним воқеа тафсилотларидан қизимиз орқали аллақачон хабар топганини айтиб, меҳмонларни тинчлантирди.Аксинча: -Э, қудажон, нега қ╝рқасиз?Мени Соддагул опамнинг қудаларига ╝хшатманг.Шунақаям золим қайнона б╝ладими?Қаранг, қандай неваралари бор экана!Болада нима айб?Ҳе, бола бечорая... Қизимнинг айтишича Соддагул опамнинг куёвлари ҳам онасининг гапига кириб, Илтижохонни д╝ппослар экан.Касалхонга тушиб қолганларида бир марта ҳам келиб хабар олмапти.Илтижохон, қизим, сиз сира қайғурманг.Золимларни Худонинг ╝зи жазолайди.Ҳали Худо ҳохласа ҳаммаси изига тушиб кетади-деди.Мен болакайнинг к╝нглини к╝тариш учун: -Машрапилло, бу, хотининг к╝ринмайди?Нега хотинингни олиб келмадинг?Эҳа, ишга кетганмилар?-дедим.У бувисининг юпкаси ортига беркинаркан, менга ҳайрат т╝ла к╝злари билан қаради.Ҳаммамиз кулдик.Мен яна давом этдим.

-Сен энди бизнинг ҳам неварамизсан.Баҳор келиб, ердан қор кетсин, ╝зим сени тракторимга миндириб, шаҳарга олиб бориб, каратэ мактабида ╝қитаман.То қора белбоғ соҳиби б╝лмагунингча трнопкага қатнайверамиз.Тракторим билан Америкада, Канадада ╝тказиладиган спорт мусобақаларига олиб бораман сени.Чегарадан қандай ╝тамиз деб ташвишланма.Айрим порах╝р, қ╝штирноқ ичидаги чегарачилар арзимаган пул эвазига атом бомбасининг жанговар каллагини қопга солиб к╝тариб юрган қ╝порувчи террористларни ҳам, замбилда ётган, дарди бедаво вабога, эболага, ╝латга чалинган касални ҳам ╝тказиб юбораверади.Уларга пул б╝лса б╝лди.Шаҳарлар портлаб, халқ юқимли эпидемия сабаб қирилиб кетиши билан уларнинг иши й╝қ.Агар улар қонунни р╝кач қилиб: -Ғойиб ака, мумкинмас, сиз ичиб олибсиз -дея бахона қиладиган б╝лса, баҳор келяпти, яқинда томорқамни шудгор қилиб беринг деб ишинг тушиб қолар, ука -дейман.Шуйтиб чегарадан ╝тгач, тракторни сувқоғоз билан яхшилаб ╝раб, сувости тракторига айлантирамизда, Атлантика океанининг остидан сузиб, Америка қитъасига ╝тамиз.Кейин сен турнирларда қатнашиб, ғалабани қ╝лга киритиб, жаҳон чемпиони б╝ласан.Пулларимиз к╝пайса менга компьютер ёрдамида ишлайдиган йилт янги трансформер трактор сотиб олиб берасан.Кейин тарелкага ╝хшайдиган учар трактор сотиб оламиз ва ҳайё ҳайт деб фазога учамиз.Мистер Ғойиб, менинг ой сайёрасидаги 1 квадрат километрли томорқамни шудгор қилиб беринг, Марсдаги фермер х╝жалигим далаларига пахта экувдик шуни культивация қилиб беролмайсизми? -дея буюртма берадиган миллиардерлар чиқади ҳали.Ҳа, у ёғи ё насиб, биронта вақт трактори харид қилсак, ╝тмишга экспорт махсулотларини ташиймиз, ёки б╝лмаса ғир этиб келажакка бориб, импорт махсулотларини олиб келамиз-дедим.Десам, бувисининг юпкаси ортига беркинган болакай бадтар ҳайратланди.Менинг гапларимни эшитиб, ногиронлар аравачасида ╝тирган ╝ша болакайнинг бемор онаси ҳам кула бошлади.Лекин болага қараб, раҳминг келади.Қарагин энди, Карвон,шундай болани увол қилишсая!Вой номардлар!Шунақа одамларни трактор билан қувлаб, ё шиқмоланинг ╝рнига боғлаб, шудгорма шудгор, далама дала судраб юраверсанг.Лекин куёвимиз Холб╝ри, ҳам ╝зимга ╝хшаб қ╝ли очиқ тилло болада.╬зи ичмаса ҳам ичган одамни тушунади.Секин келиб қулоғимга: -дада, анави р╝парадаги чойнакда оқ чой бор -деди, айёрона к╝з қисиб.Мен дарров уни тушуниб, -раҳмат, яшанг, ╝ғлим -деб елкасига уриб қ╝йдим.Кейин хотиним Каполотхонга сездирмай оқ чойдан пиёлаларга қуйиб, шаҳарлик меҳмон Қиличбек Қоплонувучга секингина: -Миймон ака, бу с╝раганнинг айби й╝қ дейдилар, ╝зимизнинг шамаси й╝қ оқ чойга тоблари қалай? -дедим.

-Ие, ╝злари ҳам оқ чой ичадиларми?Мен ҳам шу чойдан анов қиламан, ичаман.Д╝хтирим айтган.Агар дарддан мангуга қутилмоқчи б╝лсангиз наҳорда, тушда ва оқшом оқ чойдан юз -икки юз грамм ичиб туринг деган.Кейин Ибн Сино бовомиз ҳам "Узоқ яшай десанг, қаттиқ ич" деган экан – деди шаҳарлик меҳмон Қиличбек Қоплонувич.

–Й╝ғе, қатиқ ич -деган б╝лсалар керак -дедим мен.

Лекин шаҳарлик Қиличбек Қоплонувуч фанатларга ╝хшаб икки оёғини бир этикка тиқиб, "Й╝қ, қаттиқ ич деганлар!" дея туриб олди.Биз бахслашиб, ёқалашиб кетай дедик.Охири Қиличбек Қоплонувуч асабларини тинчлантириш учун пиёлага симидан қилиб қуйилган оқ чойни бир к╝таришда оқ урди -деди Ғойиб тракторчи.

Карвон тракторчи ҳамон гулҳанга термулганича миқ этмай ╝тирарди.

Ғойиб тракторчи яна давом этди: -Энг қизиғи дегин, кейин бошланди.Қиличбек Қоплонувуч оқ чой ичса с╝замол б╝либ қоларкан.У невараси ҳақида гапира бошлади: -Машрапилло шаҳарнинг киндигида туғилган.Бу қишлоқ -қиримнинг оғир шароитларига к╝никармикан?Бийдай дала, дарё соҳилларидаги қадимий т╝қайларда маугли б╝либ кетмасмикан?Энди шаҳардаги ҳаёт барибир бошқачада.Кечасию кундузи чироқ ╝чмайди.Ҳамма жойда кулги, қ╝шиқ, мусиқа.Қишлоқда эса на чироқ, на газ бор.Мана сиз ҳам эртадан кечгача далада чанга ботиб, трактор ҳайдаб, чарчаб келсангиз, уйда чироқ й╝қ.Сериал -периал к╝раман десангиз, на телевизор на компьютер бор.Айтгандай, мулла Ғойиб, сиз к╝проқ нимага қизиқасиз?Ҳалиги, биров қулф йиғади, яна биров сигарет қутиси дегандай...Сизга қандай тушунтирсам экан...Сизнинг қизиққан машғулотингиз нима? -деди у.

-Ҳа, хобби демоқчисизда.Бор, ака, бор.Мен мусиқани севаман.Тракторимдаги радиомагнитолада Жузеппе Верди, Сергей Рахманинов, Пётр Ильич Чайковский, Фредрик Шопен, Иоганн Себостян Бах, Вольфганг Амадей Моцартларнинг Давид Ойстрах ва Яша Хейфецлар ижросидаги мусиқаларини тинглаб юраман.Хотиним Каполатхон эса Франц Шуберт, Ричард Вагнер,Людвиг Ван Бетховенларнинг мусиқаларига ╝ч.Албатта сиз шаҳарлик одам бу гапларимни эшитиб, дидсизлигимдан кулишингиз ҳам мумкин.Энди нима қилайлик, қишлоқичиликда.Шунақа итнинг кейинги оёғидай судралиб, тараққиётдан орқада қолиб, ҳалиям ибтидоий жамоа тузимидаги неандертал одамлар каби ҳаёт кечирамизда, ака.Шу ҳамқишлоқлар к╝рса, устимиздан кулишмасин, ё жинни -пинни б╝либ қолишибди деб, псих бригадани чақириб, оёқ -қ╝лимизни арқон билан боғлаб, жиннихонага ж╝натиб юборишмасин дея ҳавотирланиб, хотиним Каполатхон иккимиз шунақа қиш -қаҳратон пилла, ой порлаб ётган кечалар, яхоб берилган, ойнадай музлаб ётган кимсасиз, жим -жит далаларга чиқамиз ва тракторим радиомагнитоласидан таралаётган биронта симфоник куй оҳанги остида муз устида фигурали учамиз -дедим мен.Десам, шаҳарлик меҳмон Қиличбек Қоплонувуч қалин линзалари дарз кетган к╝зойнаклар ортидаги чақчайган к╝злари т╝ла ҳайрат билан менга термулганича оғзи ланг очилиб қолди -дея ҳикоясини якунлади Ғойиб тракторчи.

Карвон тракторчи ҳамон гулҳанга ╝йчан термулганича миқ этмай ╝тирарди.


28 бобо

Ибн Илайчибин



-Опажон -қизимиз Илтижо Холб╝ри билан учрашгандан буён ╝зини яхши ҳис қилиб, анча тетикланиб қолди.Лекин унинг бу уйда вақтинча б╝лса ҳам яшаши маҳалла к╝й олдида бироз ноқулай эмасмикин?Бизга яхшилик қиламан деб маломатларга қолмасанглар б╝лдида -деди Соддагул йиғлаб.

-Вой, бу нима деганингиз, Соддагул?Сира хижолат б╝лманг.Бировлар билан бизнинг нима ишимиз бор?╬зимизга т╝ғри б╝лсак б╝лдида.Бизни ноҳақ ғийбат қилишса, қайтага гунохимиз т╝килади.Ҳа, энди, бировнинг қариндоши, таниш -билиши меҳмонга келади дегандай, бошқаларнинг биз билан нима иши бор?Ё бизга савоб керак эмасми?Қолаверса, уйимизда хоналар к╝п, б╝м -б╝ш, ханқайиб ётибди.Илтижохон ╝ша хоналардан бирида ╝ғилчаси билан, яшайверади.Бу ёқда Машрапилло ҳам бизга к╝никиб қолди.Уни ╝з неварамдай яхши к╝раман.Илтижохон эса ╝з қизимдай.Энди уларни сизларга осонликча бериб қ╝ймаймиз, ╝ргилай.╬зинглар кетаверинглар.Улардан сира ҳавотир олманглар -деди Холб╝рининг онаси.

-Эҳ, негаям ╝ша совчиликка борганингизда х╝п деб қизимни шу Худонинг нури ёғилган хонадонга узатиб қ╝я қолмаган эканмана!Шундай қилганимда бу к╝ргуликлар й╝қ эди -деди эзилиб йиғларкан, Соддагул.

-Йиғламанг, Соддагул.Буни тақдир насиб дейдилар.Тақдирга қарши бориш Яратганга исён қилиш билан баробар.К╝п куюнманг, ҳаммаси яхши б╝лади -деди Холб╝рининг онаси.

Шундай қилиб, Илтижо ╝з ╝ғилчаси Машрапилло билан Холб╝риларнинг уйида вақтинча яшай бошлади.

Нортожининг "Қ╝йинг, уринманг " дейишига қарамай, Илтижо ногиронлар аравачасида чаққон ҳаракатланиб, Нортожига уй ишларида к╝маклашишга ҳаракат қилади.Ҳозир ҳам у ошхонада картошка арчиб, унга к╝маклашмоқда.

-Нортожи, раҳмат сизга.Олийжаноб аёл экансиз.Т╝ғриси, сизнинг ╝рнингизда мен б╝лсам, эримнинг бир пайтлар севган қизи касалланганини эшитсам, уни эрим билан й╝қлаб бориш у ёқда турсин, рашк қилиб, жанжал к╝тарган б╝лардим.Сиз эса менга ва менинг ╝ғлимга ╝з уйингиздан жой бердингиз.Яратган Парвардигор сиздан рози б╝лсин.╬лгунимча сизни дуо қилиб ╝таман -деб қ╝йди, бир қ╝лида пичоқ, иккинчисида картошкани ушлаганича, ошхона деразасидан ташқарида б╝ралаб ёғаётган лайлак қорга ╝йчан термулиб, Илтижо.

-Илтижо, ахир неча марта айтдим, хижолат б╝лманг деб.Бу дунёда сизни ҳеч ким тушунмаса ҳам, мен тушунаман.Холб╝ри акам менга сиз ҳақингизда айтиб берганлар.Сизнинг ёмон аёл эмаслигингизни яхши билганим учун ҳам сизга к╝маклашишга қатъий қарор қилдим.Биз сиз билан қалбан қариндошмиз.Негаки иккимиз ҳам Холб╝ри акани севамиз.Шундай экан, ота -онам, эримдан кейин менга сизданда яқинроқ яна ким бор? -деди пиёз т╝ғраганича Нортожи.

-Раҳмат, Нортожи, раҳмат -деди Илтижо, қ╝лидаги арчилган картошкани сувли идишга ташлаб.Шу маҳал уй эшиги очилиб, Холб╝ри кириб келди.У кела солиб, қ╝лларини гувиллаб ёнаётган печка трубасига тоблаб исинаркан: -Ухх, совуууқ! Қор жонвор шундай айлан капалак қилиб уряптики, дала ва дарё тамонлар умуман к╝ринмай кетди -деди у.

Кейин бир палён ╝тин билан печка эшикчасини очаркан, энкайиб, оловга яна ╝тин қалади.Шу пайт унинг қ╝л телефони жиринглаб қолди.Холб╝ри телефонини ёқиб: -Алло! -деди.Кейин телефоннинг микрафонини беркитаркан, ҳайрон б╝либ қараб турган Нортожи билан Илтижога: -Тсс!Жим, синфдошим Ибн Илайчибин Америкадан телефон қиляпти -деди.

-Телефоннинг овозини к╝тариб қ╝йинг -деди пичирлаб Нортожи, эрининг амиркони синфдоши билан суҳбатини тинглашга қизиқиб.Холб╝ри телефон овозини баландлатиб, синфдоши билан суҳбатлаша бошлади.

-Ибн Илайчибин, сенмисан?!Вей, тирикмисан?Қалайсан?Бола чақаларинг ҳам тинчми?!-деди у.

-Раҳмат, д╝стим, юрибман.╬зингчи, ╝зинг?Стил алайф?(ҳалиям тирикмисан?) -деди Ибн Илайчибин.

-Худога шукр, ошна, юрибмиз Худонинг панохида -жавоб берди Холб╝ри.

Кейин гапида давом этиб: -Бу, Америкада нима иш билан машғулсан?Йирик бизнесмен б╝лсанг керак а? -деди.

Ибн Илайчибин кула кула гапира бошлади: -Қанақа бизнес?Эсинг жойидами ╝зи?!Бизнесга катта пул керак!Мен ҳозир бекорчиман...Бошидан тушунтирмасам, б╝лмайдиганга ╝хшайди. Қисқаси, аввалига ёлланма итбоқар б╝либ бинойидек ишлаб юрувдим.Бир кампирнинг итини ҳар куни к╝чага олиб чиқиб, айлантириб келардим.Ит жонвор ҳар бир дарахт, ҳар бир симёғоч остига алохида т╝хтаб, орқа оёғини к╝таришга одатланган эди.Унинг суякка ╝хшаган ╝йинчоғини қулочкашлаб туриб, ооотиб жуборсам, у холлослаб бориб олиб келарди.Қоронғи тушганда ёнадиган коптоги ҳам бор эди, шуни отардим.Кечқурун уни махсус г╝штли консерва билан овқатлантирардимда, ваннада ч╝милтириб, тишларини тиш ч╝ткада паста билан яхшилаб ювиб, юнгини фен билан қуритиб, кейин уйга кетардим.Бир куни қиш қировли кунлар туманда кампиршонинг бульдогини иссиқ кийинтириб, айлантириб, уйга келсам, итнинг бир пой патинкаси й╝қда.Оббо! -дейман фиғоним чиқиб. Й╝лда тушиб қолибди.Йилт янги патинка эди.Туманда излайвериб жинним чиқиб кетди.Шундан кейин кампир мени ишдан хайдаб юборди.Уйга жуда хафа б╝либ қайтдим.Мен қора танли хотиним билан Фицжералд деган бир чолнинг ерт╝ласида ижарада тураман.Хотиним овқат қилишни билмайди.К╝чада овқатланиб келамиз.Баъзан пул қ╝шиб, пица чақиртирамиз.Пицанинг қирғоғини чойга б╝ктириб еб, ерт╝ламизнинг бир парча хира ойнасидан ташқарига термулганимизча суҳбатлашиб ╝тирамиз.У ердан й╝лак ва тинимсиз тапир тупур қилиб ╝таётган й╝ловчиларнинг оёқлари к╝риниб туради.Қор ёғса, тамом, ╝ша бир парча ойна ҳам баҳоргача т╝силиб қолади.Булбулнинг кетидай кичкина хона.Бунинг устига хотинимнинг жағи ёмон.Бир зумда уришиб қоламиз.-Айл бит ю ап, энайм гана кийк юр фейз! -дейман бақириб.Лекин урмайман.Бу ерларда болаларни, айниқса хотинни уриб б╝лмайди.Шунинг учун аламимни эшикдан оламан.Мушт билан бир уриб, эшикни тешиб ташлайман.Кейин тепсам, эшикнинг тавақаси узилиб тушади.Шундан кейин хотиним войдод деб полис чақиради.Полис мени олиб кетаётганда хотиним ортимдан югириб чиқаркан, менинг оёғимни қучиб: -Айм апалажайс, хани!Айм сори!Ай лов ю, со мач, Ибн Илайчибин! -дея йиғлайди.Мен қулоқчин м╝йна телпагимни жахл билан бошимга бостириб кийиб, полициячилар билан машинага ╝тирман.Эртасига полиция маъмурий чора к╝риб, мени қайта т╝палон қилмаслик ва эшикни таъмирлаб қ╝йиш шарти билан озодликка чиқаради.Мен яна уйга, қадрдон ерт╝ламизга қайтаман.

Бу жойларда тузукроқ иш топиш учун одам ╝қимишли б╝лиши, ╝қиш учун эса, инглиз тилиси яхши б╝лиши керак.Уйда ╝тирсанг, хотин билан уришиб ╝йнайсан.К╝чага чиқсанг, иш й╝қ.Охири депрессияга учраб, жон қанчалик ширин б╝лмасин, ╝зимни бир ёқли қилмоқ пайига тушдим.Аввалига "Озодлик маъбудаси" ҳайкали қ╝лидаги машъалага чиқиб, ╝ша жойдан ╝зимни пастга отсаммикин дея ╝йлаб юрдим.Кейин бу фикримдан қайтиб, Ню Й╝рк билан Манхеттенни туташтирган Бруклин к╝приги остидан оқувчи Ист ривер дарёсига ╝зимни ч╝ктирмоқчи б╝лдим.Қирғоқдан б╝йнимга боғлагани тош ахтариб юрсам, баногох, бир дарахтга ёпиштирилган эълонга к╝зим тушди.╬қисам, бир ташкилотда б╝ш ишчи ╝рни бор экан.Севиниб кетдим.Қувонганимдан х╝рлигим келиб, хунук титраётган остки лабим туянинг лабидай осилиб, унсиз йиғлайвердим.Кейин тиз ч╝кканимча осмонга қараб: -Раҳмат, Худойим! Бу дунёда менинг сендан бошқа ғамгусорим й╝қ-дедим, севинч к╝з ёшларимни к╝йлагимнинг хаддан ташқари узун енгига артиб.С╝нг адресни телефоним фотоаппаратида суратга олиб, шошилинч й╝лга чиқдим.Ташкилотни топиб бориб, шунақа шунақа, мен ╬збекистондан келганман.Сизларда мен боп иш бор экан деб эшитиб келятувдим-дедим, инглиз тилини қийнаб, х╝рлаб, тиконга судраб.

-Нима иш қ╝лингиздан келади, жаноб?Чим қирқийдиган комбайнни бошқара оласизми? -деди мененджер ҳушмуомалалик билан.

-Чим қирқийдиган комбайн?! Дик Господи!Шуям ишми! Э, товба қилдимей!Керак б╝лса вертолет, самолёт ҳатто космик кемаларни ҳам к╝зимни юмиб, бир қ╝лим билан бошқараманку мен! -дедим.

-╬, унда сизни зудлик билан ишга олмасак б╝лмайди-деди мененджер.Кейин омборхонадан битта чим қирқийдиган комбайнни олиб чиқишди.Бензинга ишлар экан.-Мана, мана бу чилвир арқонни кафтингизга ╝раб туриб, бир тортсангиз, комбайн юради.Кейин чимларни бир бошдан қирқийверасиз.Лекин анави чаман б╝либ очилиб ётган анвойи гулларга, Ж╝ландиядан махсус келтириб экилган лолаларга ҳамда арча ниҳолларига эхтиёт б╝линг -тайинлади мененджер.

-Окей!Донт вори! -дедим мен.Кейин чилвир арқонни кафтимга яхшилаб ╝раб, бир тортган эдим, комбайн тарр! -этиб юрди.Бир маҳал чим қирқийдиган комбайн мени судраб кетса б╝ладими?У й╝лида учраганки нарсани парча -парча қилиб, майдалаб, силос қилиб, осмонга отаверар экан.Бир зумда чимзорда чанг т╝зон к╝тарилиб, чим қирқигич гулларни ҳам голландиядан келтирилган сариқ қизил лолаларни ҳам, ям -яшил арча ниҳолларини ҳам майда майда қилиб, осмонга отиб, тариллаганича айлана бошлади.Шовқинда мененджернинг узоқдан бақирган овозлари қулоғимга чалинарди.

-О, Жизееес!(Жизес дегани Исо мағанасини билдиради)Торнедо!Кол де полис!(╬рама шамол к╝тарилмоқда!Полицияга қ╝нғироқ қил! ) -дея бақирарди у.

Мен нодон у вахший агрегатни қандай т╝хтатишни с╝раб олмаган эканман."Хелп ми!Хеееелп!"(Ярдам беринар!Ярдам берсенар╝мейдими?!) дея бақираман нуқул инглиз тилида.Мен аллақачон чим қирқигич комбайн тутқичини қ╝йиб юборган эдим.Лекин унинг мотовиласи менинг яккаю ягона, ошга киядиган жинси шимим пойчасини ╝раб кетган эдида.Чим қирқийдиган агрегат мени судраб, чанг т╝зон ичида то бокида бензин тугагунича чимзорда судраб юраверди.Шундан кейин бир ой хоспиталда ётдим.Кейин мени яна ишдан хайдашди.Ҳозир бекорчиман.Бекорчиларга х╝кмат тамонидан бериладиган нафақа эвазига яшаб юрибман. Фицжеральднинг ерт╝ласига ҳам қайтгим келмаяпти.

Айтишларича янги Президент мамлакатимизда катта ижобий ╝згаришлар қилаётган эмиш.Виртуал қабулхоналар очилибди.Мен ҳам ватанга қайтишимга рухсат беришларини с╝раб, виртуал қабулхонага мактуб ёзсаммикин деб юрибман.Бу ерларда сарсон саргардон б╝лгандан к╝ра, ╝з ватанимда арава судраганим яхши эмасми?Бунинг устига онам ҳам қариб қолдилар -деди Ибн Илайчибин.

Холб╝ри ҳалитдан бери д╝стининг гапларини тинглаб, кулиб қотаётган эди.Аммо унинг охирги гапларидан жиддийлашди.Кейин эхтиёткорлик билан:

-Д╝стим, ҳабаринг й╝қми? -деди.

-Нимадан? – ҳайрон б╝лди Ибн Илайчибин.

-Э, кечир, оғайни.Мен сенинг хабаринг бор деб ╝йларканман.Бардам б╝л.Бандачилик.Бир йил б╝лди холамнинг вафот этганларига.Жанозаларига минглаб одамлар келди.Бечора сенинг й╝лларинга термулиб, оламдан ╝тдилар.Бир куни й╝қлаб кирсам, холам йиғлаб, менга: -Холб╝ри, д╝стинг Ибн Илайчибинни бир к╝риб, кейин ╝лсам, унинг қ╝лларида жон берсам, бу дунёдан армонсиз кетардим -дедилар.Онангнинг дафн маросимида синфдошлар ҳаммамиз эгнимизга т╝н, бошларимизга д╝ппи кийиб, к╝чада саф тортиб турдик.Холамни ҳалиги, қабристондаги қайрағоч бор эдику, ╝ша жойга дафн этдик.Тобутларини синфдошлар қ╝лма қ╝л к╝тариб бордик.Тобутлари енгил экан.Кейинги пайтларда овқат емай қ╝ганлари учун озиб кетган эканларда.Тобут олдида тоғанг билан уканг хассакаш б╝либ, қабристонгча йиғлаб боришди -деди Холб╝ри.

Кейин жим б╝либ қолди.

Линиянинг у тамонида Ибн Илайчибин оҳ чекиб йиғлар эди.Шундан кейин алоқа узилди.Холб╝ри к╝з ёшларини аёлларга к╝рсатмаслик учун ╝грилиб, ташқарига чиқиб кетди.

У ╝зини овутиш учун бостирмада ╝тин ёра бошлади.Ёрилган палёнлар талак -талак этиб ҳар тамон учар, лайлакқор эса гуппа гуппа ёғар эди.




29 боб

Қовункапа баҳори



Қовункапага яна баҳор келди.Баҳорий жалалар ва тоғларда эриётган қорлар эвазига дарёда сув к╝тариларкан, далаларнинг айрим қисми сув остида қолди ва саёз, к╝згудай шаффоф к╝лларга айланди.К╝лоблар к╝згусига ╝йчан термулган дов дарахтлар шохидаги қушларнинг бултурги инлари узоқ -узоқлардан қорайиб к╝ринади.Бу шаффоф селобларда б╝ғзигача сувга ботган қамишлар худди ч╝каётиб ёрдам беринглар дея унсиз ҳайқираётган соқовларга ╝хшар, сувдан чиқиб турган қиёқлар с╝лим – салқин баҳор эпкинларида титраб, қалтирар эдилар.Оппоқ -оппоқ лайлаклар баҳор шаббодаларида парлари хурпайганича, аччиқ қалампирни эслатувчи қип қизил тумшуқлари қонли гурпундай б╝либ, юзасини шаббодалар шудгор қилаётган к╝лоблардан егулик излаб юришарди.


    Ваша оценка произведения:

Популярные книги за неделю